1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


Миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари


Download 69.65 Kb.
bet3/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси

Миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари Ислом Каримов асарларида асослаб берилган таълимотдир. Миллий ғоянинг мазмуни қуйидагилардан иборат:

  1. Тарихий хотирани уйғотиш, Ўтмишдан сабоқ чиқариш, ўзликни англаш мезони.

  2. Халқ мақсадларини ифода этиб, жамият аoзоларини бирлаштирувчи ғоявий вазифани бажаради.

  3. Миллат, халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч эoтиборининг манбаидир.

  4. Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам вакилларига бирдай тааллуҚлидир.

  5. Миллат аҳолиси онги ва қалбида «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган тушунчани шакллантиришга хизмат қилади.

  6. Турли миллат, қатлам, унинг вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган юксак феномен - ижтимоий ҳодиса мазмунига эгадир.

  7. Бирон-бир дунёқарашни мутлоқлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айланмаслик.

  8. Ҳар қандай илғор ғояни сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш.

  9. Субъективизм, валюнторизм каби иллатлардан холи ва жамиятимизнинг холис фикрига таянувчи обoектив мафкура бўлиш.

  10. Сўз билан ишни, назария билан ҳаётни бирлаштира олиш1.

  11. Давр ўзгаришларига қараб, ўзи ифодалайдиган ғоя, манфаат, муддаоларни амалга оширишнинг янги-янги воситаларидан ижодий фойдаланиш.

Миллий ғоя ана шу қайд этилган сифатларга жавоб берган тақдирдагина кутилаётган мақсадларга эришиш мумкин. Аммо, миллий ғоя ўз-ўзидан инсон онгига, тафаккурига сингиб, ишонч ва эътиқодига айланиб қолмайди. Бунга ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида эришиб боради.
Миллий ғоянинг мазмун-моҳиятини тушунчалари, шаклланиш қонуниятлари, намоён бўлиш хусусиятлари, уни халқимиз қалбига сингдириш йўллари ва усуллари ушбу фаннинг моҳиятини белгилайди. Унинг тушунча ва категориялари бир бутун, яхлит тизим шаклида намоён бўлади. Миллий ғоянинг фан сифатида эoтироф этилиши унинг ўзига хос предмети, обoекти, мақсад ва вазифалари мавжудлигини англатади.
Биринчидан, бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар қатори «Миллий ғоя» фанининг ҳам муайян билимлар тизими, ўзига хос мавзулари, тушунчалари, қонун ва категориялари мавжуд.

Download 69.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling