ижтимоий-сиёсий фанлар узвий боғлиқ. Бу фанларнинг қандай ғояга асосланиши, уларни ўқитиш асосида ёшлар онги ва ишончига, қалбига қандай ғоялар сингдирилиши ҳар қандай жамият учун муҳим аҳамиятлидир. Умумбашарий принсипларга таяниш ва уни эoтироф этиш қоидаси фанларнинг ривожи учун кенг имконият беради. Иккинчидан, ҳар бир фан йўналишлари (соҳалари) орқали миллий ғоя негизларини билиб олиш мумкин. Масалан, миллий ғоянинг тарихий негизларини - тарих орқали, фалсафий жиҳатларини - фалсафа, иқтисодий асосларини - иқтисод, диний асосларини - диншунослик, адабиёт ва санoат билан боғлиқ томонларини ўрганиш орқали миллий ғоя кишиларнинг ишонч ва эътиқодига айланиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |