1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


Миллий ғоянинг мақсад ва вазифалари


Download 69.65 Kb.
bet13/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси

3. Миллий ғоянинг мақсад ва вазифалари
Миллий ғоя билан «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг мақсадлари бир-биридан муайян даражада фарқ қилади. Чунки уларнинг биринчиси тараққиётимизнинг ғоявий асослари ва мафкуравий таълимотини ўзида мужассам этган назарияни, иккинчиси эса шу назария ҳақидаги ўқув фанини билдиради.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Миллий ғоя ва мафкурасининг мақсади ҳақида фикр юритиб, уни шундай таoрифлаган: «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатoий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона ватан бахт-саодати учун доимо масoулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анoаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даoват қилиш, шу муқаддас замин учун фидоийликни ҳаёт мезонига айлан-тириш миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир»1.
Шу билан бирга, миллий ғоянинг ижтимоий вазифаси билан «миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг вазифаси ҳам бир-биридан фарқ қилади. бу фарқлар ғоянинг инсон ва жамият ҳаётидаги функсияси билан фаннинг ижтимоий тафаккур ва таҳлим-тарбия тизимидаги функсияси ўртасидаги ўзига хосликдан келиб чиқади.
Юртбошимиз миллий ғоянинг вазифаси ҳақида тўхталиб шундай деган эди: «мен миллий ғоя бугун тез сурoатлар билан ўзгараётган дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросига, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқ-лантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан»2. (каримов и.а. асарлар. т.9, 222-223-бетлар)
Бу орзу-умидлар ва интилишларни амалга ошириш ушбу фанни ўқитишда бир қатор талабларга аҳамият беришни заруратга айлантиради.
Демак, Миллий ғоянинг мақсад ва вазифалари умуминсоний қадриятлар устуворлиги тамойилига тўла-тўкис мос келиши, демократик эркинликлар ва инсон ҳуқуқларини сақлашга доир халқаро андозаларга ҳамоҳанглиги билан ҳам инсоният тарихидаги кўпгина миллий ғоялардан фарқ қилади. Миллий ғоя халқимизнинг янги жамият қуриш йўлидаги ҳаракат дастури дейиш ҳам мумкин.
Миллий ғоянинг асосий мақсади фуқароларни, кенг жамоатчиликни асосий ғоялар, мақсад ва йўналишлар билан Ўзбекистон тараққиёт йўлининг маъно ва мазмуни, миллий-маданий негизлари, хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялашга қаратилган. Шу билан бирга фуқаро ва жамоалар ишонч уйғотиш, уларни адолатли, демократик фуқаролик жамияти қурилиши мақсадларини амалга оширишга уюштиришда маҳнавий-руҳий рағбатлантиришда ўз аксини топади. Миллий ғоя фуқароларни ғоявий жиҳатдан тарбиялашга қаратилган. Ғоя билан ғоянинг, фикр билан фикрнинг, жаҳолатдан маҳрифатнинг фарқини англашга, маърифатга ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Фуқароларда миллий ғояга зид бўлган ёт ва бегона, зарарли ғоялардан сақлашга, унга нисбатан фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб бериш, унга доимо тайёр бўла олиш иммунитетини шакллантиради. Миллий ғоя мамлакат олдида турган улуғ, бунёдкорлик ишлари ундан кўзланган асосий мақсад инсонларнинг эркин ва фаровон ҳаётга эришиши, озод ва обод Ватан қуриш йўлида ҳар бир киши учун ҳаракат йўналиши бўлишига қаратилган. Миллий ғоя ҳеч қачон кишиларнинг онги ва дунёқарашини, уларни яна аллақандай «қолипга», «ягона андозага» солишга қаратилган эмас. У фикрлар, ғоялар хилма-хиллигига асосланади. Эркин фикрни уйғотиш ва фикр эркинлигини кафолатлаб бериш, ўзгалар фикрини тинглаш, эшитиш ва айтишга имконият яратади. Демак, миллий ғоя «ҳукмрон ғоя»га интилишдан мутлақо бегона бўлганлиги билан ҳам бошқа носоғлом ғоялардан фарқ қилади. миллий ғоя воқеа-ҳодисаларни билиш, таҳлил этиш, уларга баҳо беришга имконият яратиб, бир қатор илмий, тарбиявий ва амалий вазифаларни ҳам бажаради. демак, миллий ғоянинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Одамларимизда мустақил дунёқараш ва эркиш фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган.

  2. Миллий тотувлик, ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлайди. носоғлом маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик иллатларидан ҳоли этишга қаратилган.

  3. Ҳаётга энди қадам қўяётган ёш авлоднинг дунёқарашига янгича маъно ва мазмун бахш этиш орқали унда фаол ҳаётий позицияни, миллий ғояга ишонч ва эътиқодни шакллантириб боради1.

  4. Жамиятимизда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, кишилар онгига ватан тақдири учун масoуллик, ягона ватан туйғусини мустаҳкамлашга сафарбар этилган.

  5. Истибдод даври асоратлари, қуллик ва мутелик кайфиятларининг онгимизда, тафаккуримизда сақланиб қолаётгани сабабларини таҳлил этиш, уларни бартараф қилиш йўлларини топиш зарурати билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишдан иборатдир. демак, янгича фикрлайдиган, мутелик туйғусидан холи бўлган, ўзлигини янглаган, авлод-аждодларини, маданий меросини яхши билган маҳнавий баркамол авлодни тарбиялаш истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир.


Download 69.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling