Топшириқ № Саволларга ёзма жавоб беринг


Download 35 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi35 Kb.
#1596880
Bog'liq
Topshiriq № 1


Топшириқ № 1. Саволларга ёзма жавоб беринг.
Юнон файласуфлари асарларида ўқитувчиларнинг касбий махорати ҳақидаги ғоялари
Антик даврдаги мактаблар Спарта, Афина ва Рим тарбия тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият олиб борганлар. Қадимги Юнонистонда бундай жойлар академия деб номланган. «Академия» сўзи афсонавий қаҳрамон Академа номидан келиб чиққан. Эрамиздан аввалги V асрда Афина яқинидаги Академа сўзи билан номланувчи жойда Платон ўз шогирдларига маърузалар ўқиган бўлиб, кейинчалик таълим-тарбия бериш учун ташкил этилувчи масканлар ҳам шундай ном билан атала бошланган. Қадимги Юнонистонда болаларга таълим-тарбия бериш файласуфлар зиммасига юклатилган эди.
Улар нотиқлик санъатининг етук намоёндалари бўлиб, ўзларининг чиройли сўзлари, баланд ва таъсирчан овозлари билан таълим олувчиларнинг тафаккурига, онгига кириб борганлар, таълим ва тарбияда улкан ютуқларга эришганлар. Шу сабабли, нотиқлик санъати ва нутқ маданиятининг назариясига, унинг чексиз тарбиявий аҳамиятига илк маротаба қадимги Юнонистонда асос солинганлиги илмий адабиётларда баён этилади. Юнонистонда эпос, лирика, драма, ҳайкалтарошлик, мусиқа ва меъморчилик санъати билан бирга нотиқлик санъати ҳам мураккаб ва муҳим санъат асари сифатида тан олинган. Нотиқлик санъатини давлатнинг муҳим ижтимоий-сиёсий ишларига тааллуқли фаолиятдаги аҳамияти учун ҳамда ёш авлодни тарбиялашда улар онги ва тафаккурига қизғин таъсир этувчи мураккаб восита сифатида ривожлантирганлар.
Эрамиздан аввалги V аср Юнонистонда ёшларга таълим-тарбия бериш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг энг такомиллашган даври бўлган. Шу сабабли “Нотиқлик санъати” ҳам қизғин ривожланган давр ҳисобланади. Бу даврда нотиқликнинг учта қонунияти умумий шиор сифатида эътироф этилган:

  • ўқувчиларга тушунтириш (маълум бир мавзуни);

  • ўқувчилар онгини уйғотиш (инсон тафаккурини, онгини, мақсадини);

  • ҳар бир тингловчига ҳузур-ҳаловат ва қониқиш уйғотиш.

Юнонистонда нотиқ ушбу қонуниятларга амал қилган ҳолда ўқувчиларга, яъни “тингловчиларга ҳаловат бағишлаш” орқали уларни эзгуликка, адолатпарварликка, ватан олдидаги бурчга садоқатли бўлишга, яхши амалларни бажаришга, ахлоқ ва одоб қоидаларига риоя қилишга чорлар эди. Бу унинг жамият олдидаги асосий вазифаси ҳисобланарди. Нотиқлик санъатини чуқур эгаллаган, ўзларининг гўзал ва чиройли нутқлари билан жамиятда ҳурмат ва эътибор қозонган Динарх, Гиперид, Горгий, Исократ, Исей, Эсхил, Демосфен каби намоёндалар машҳур давлат арбоблари бўлиб етишганлар.
Юнон файласуфлари ўқитувчиларнинг таълим ва тарбия беришда оғзаки нутқнинг шакл ва қонуниятларини, мулоҳаза ва исбот каби мантиқ илми қоидаларини чуқур ўзлаштиришлари лозимлигини қатъий талаб қилганлар. Шунинг учун педагог ўқитувчилар ўз фикрлари ва туйғуларини ўқувчилар ҳамда тингловчилар тафаккури ва онгига чуқур сингдира олганлар ва кескин таъсир ўтказганлар. Ҳар бир педагог ўзларининг нотиқлик санъати устида тинимсиз машғулотлар олиб борганлар, сеҳрли овоз соҳиби бўлиш учун нутқ техникасининг барча қонуниятларига амал қилганлар. Улар ўз нутқларини мафкуравий ва сиёсий кураш ҳамда ёш авлодни тарбиялаш қуроли деб ҳисоблаганлар.
Машҳур файласуф олим Сократ (эрамиздан аввалги 469 ─ 399) ўқувчилар билан савол-жавоб усули орқали таълим-тарбия беришнинг суҳбат методига асос солган. Сократнинг шогирди Платон ўз устози ғояларини давом эттириб, ўқувчилар билан савол-жавоб усулини нотиқлик санъатининг бир шакли сифатидаги аҳамияти чексиз эканлигини баён этади ҳамда уни инсон тафаккури ва онгини, дунёқарашини оғзаки нутқ билан бойитувчи ноёб услуб сифатида баҳолайди.
Юнонистонда ёшларга таълим-тарбия беришда нотиқлик санъатининг аҳамиятини ёритиб бериш ҳамда унинг ривожланиши файласуф олим Демосфен (эрамиздан аввалги 384─322) номи билан узвий боғланган. У ёшлик йиллариданоқ нотиқлик санъатига қизиқди. Туғма дудуқ бўлишига қарамасдан, ўқувчи ва тингловчиларнинг истеҳзоларига бардош бериб, қизғин ва шиддатли меҳнати билан нотиқлик маҳоратини намойиш эта олган. Барча дунёвий билимларни фақат нотиқлик санъатининг олижаноб қудрати асосида тингловчилар тафаккурига етказиш мумкин деб таъкидлаган эди файласуф. Фақат Демосфен Юнонистонда нотиқлик санъатининг етук намоёдаси, яъни элитаси сифатида машҳур бўлди. У давлат трибунасини сиёсий ва мафкуравий кураш майдонига айлантирди.
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling