Ўзбек нутқи маданиятининг асосий хусусиятлари (2 соат) р е ж а
Download 18.5 Kb.
|
3-ma\'ruza NM
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Нутқ ҳақидаги таълимотнинг моҳияти.
- 2.Нутқнинг тўғрилиги.
3-мавзу ЎЗБЕК НУТҚИ МАДАНИЯТИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ (2 соат) Р е ж а: 1.Нутқ ҳақидаги таълимотнинг моҳияти. 2.Нутқнинг тўғрилиги. 3.Нутқнинг аниқлиги. 4.Нутқнинг мантиқийлиги. 5.Нутқнинг тозалиги. 6.Нутқнинг таъсирчанлиги. 1.Нутқ ҳақидаги таълимотнинг моҳияти. Нутқ сўзловчи ёки ёзувчи томонидан шакллантирилган матннинг ташқи кўриниши бўлиб, у фақатгина тилга боғлиқ ҳодиса саналмасдан, ҳам руҳий, ҳам эстетик ҳодисадир. Нутқ олдига айрим талаблар қўйилади. Бу талаблар грамматик жиҳатдан нутқнинг тўғри бўлишини, сўзлар кўзланган маънони аниқ акс эттиришини, чиройли, ёрқин ва таъсирчан бўлишини тақозо қиладики, улар нутқнинг асосий хусусиятлари сифатида қаралади. Нутқ ҳақидаги таълимот – ортология ана шу сифатларни ўрганиш билан шуғулланади. Нутқнинг асосий хусусиятлари дейилганда унинг коммуникатив сифатлари тушунилади. Агар нутқ маълум вазият ва шарт-шароитларда амалга оширилишини назарга олинса, бунда жой, вақт, мавзу ва мулоқот жараёнининг мақсади каби омиллар катта аҳамиятга эга бўлади. Нутқнинг коммуникатив сифати деганда тўғрилик, хилма-хиллик, тозалик, аниқлик, мантиқийлик, тасвирийлик, мақсадга мувофиқлик, тушунарлилик, фаоллик кабилар назарда тутилади. Тўғрилик, хилма-хиллик, тозалик нутқ тузилишининг, аниқлик, мантиқийлик, тасвирийлик, мақсадга мувофиқлик, тушунарлилик, фаоллик нутқ функционаллигининг коммуникатив сифати саналиди. 2.Нутқнинг тўғрилиги. Нутқнинг тўғри бўлиши унинг бош коммуникатив хусусияти ҳисобланади. Агар нутқ тўғри бўлмаса, у аниқ ҳам, мақсадга мувофиқ ҳам, мантиқий ҳам бўлмайди. В.Г.Костомаров: «Тўғрилик деганда нутқ маданиятининг зарур ва биринчи шарти сифатида адабий тилнинг маълум пайтда қабул қилинган меъёрининг қатъий ва аниқ мувофиқ келишини, унинг талаффуз, орфографик, луғат ва грамматик меъёрларини эгаллашни тушуниш лозим бўлади». Нутқнинг тўғри бўлиши асосан икки меъёрга – урғу ва грамматик меъёрга амал қилишни тақозо қилади. Масалан, ўзбек тилида у, асосан, сўзнинг охирги бўғинига тушади: уй – уйи' – уйими'з – уйимизда' – уйимиздаги' – уйимиздагила'р – уйимиздагиларда'н каби. Маънонинг реаллашуви: о'лма – олма' қаꞌтлама – қатламаꞌ, ҳоꞌзир – ҳозиꞌр, йигитчаꞌ – йигиꞌтча, ўқувчиꞌмиз – ўқувчимиꞌз, яꞌнги – янгиꞌ каби. Шу ҳолат гаплар доирасида ҳам кузатилади: мен чой ичдим (бошқа киши эмас), мен чой ичдим (бошқа нарсани эмас), мен чой ичдим (ичмадим эмас). Демак, нутқнинг тўғри ифодаланиши учун гап тузиш қоидаларини ўзлаштириш, ўзак ва қўшимчалар ўртасидаги муносабатларни, эга-кесим мослигини, иккинчи даражали бўлакларнинг уларга боғланиш йўлларини яхши англаш лозим бўлади. Сифат ясовчи -ли ва от ясовчи –лик: хоразмлик пахтакорлар - хоразмли пахтакорлар, гуручли овқат - гуручлик овқат. Орттирма даража ҳосил қилувчи -каз ва -қаз қўшимчалари: электр линиялари ўтказиш – дарахт кўчатлари ўтқазиш. Оҳанг. Нутқ жараёнида келинг сўзидаги самимият, пичинг, масхаралаш, норозилик каби оттенкалар фақат оҳанг ёрдамидагина реаллашади. Она тили хазинасидан керакли грамматик шаклларни танлаш ва уларни жой-жойида ишлатиш, нутқни тўғри тузишга эришиш нутқ маданиятининг асосий талабларидан саналади. Download 18.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling