Ўзбек нутқи маданиятининг асосий хусусиятлари (2 соат) р е ж а


Download 18.5 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi18.5 Kb.
#1549979
1   2   3
Bog'liq
3-ma\'ruza NM

3.Нутқнинг аниқлиги.
Аниқлик ҳам нутқнинг асосий коммуникатив сифатларидан биридир. Нутқнинг аниқлиги дейилганда тилдан ташқарида бўлган омиллар ҳам назарда тутилади: тил ва тафаккур. Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги мутаносиблик ва унинг нутқда акс этиши.
Табиат ва жамиятдаги воқеа-ҳодисалар, предметлар, оламнинг жуғрофий тузилиши, кишиларнинг ҳис-туйғулари, ҳаракат ва ҳолатлари тилда ўз атамасига - номига эга. Ана шу атамалар ёрдамида бу ҳодисалар инсон томонидан англанади, тушунилади, идрок қилинади ва фикр алмашинади. Шунинг учун ҳам, аниқлик дейилганда нарса ва ҳодисалар ўртасидаги мувофиқлик тушунилади.
А.Қаҳҳор: Маъруф Ҳакимнинг «Қаҳрамоннинг ўлими» ҳикоясини таҳлил қилган ёзувчи Ботир белига қатор бешта бомба қистириб…, Қўлида бомба ушлаган ҳолда кўчага югурди жумлаларидаги бомба сўзининг нотўғри қўлланганлигини, ёзувчининг бомба ва гранатани фарқламаслигини танқид қилади.
Аниқлик тил тизимидаги лексик даража билан боғланади.
Намунавий нутқнинг яратилишига кўпроқ синонимлар хизмат қилади: аниқ, очиқ, яққол, равшан, ёрқин, ойдин, аён синонимларини олиб кўрайлик. Аниқ эшитдим – ойдин эшитдим. Ҳамма нарса аён, ҳамма нарса равшан, ҳамма нарса аниқ, ҳамма нарса ойдинҳамма нарса ёрқин. Аниқ эшитишга, очиқ ва ойдин тушунишга, яққол ва ёрқин кўриш ва эшитишга, равшан кўриш ва тушунишга хос.
Аниқликни вазифавий услублар доирасида тушуниш ҳам ўзига хос. Масалан у сўзлашув услубида вазиятга боғлиқ бўлади. Расмий услубда эса у тилдаги тайёр, штамп ҳолидаги сўз ва иборалардан фойдаланишни тақозо қилади. Илмий услубда атама ва унинг ифодаланиш аниқлиги асосий ўринда туради. Оммабоп ва бадиий услубларда эса сўз ва иборалар фақатгина бадиий-эстетик вазифани бажаришдан ташқари ёзувчининг маслаги, ғоявий мақсадига мос бўлиши ва шунга хизмат қилиши лозим бўлади.


4.Нутқнинг мантиқийлиги.
Нутқнинг мантиқийлиги унинг асосий сифатлари – тўғрилик ва аниқлик билан чамбарчас боғланган.
Мантиқсизлик: Ферма жонкуярлари олти ойлик давлатга сут сотиш планларини муддатдан олдин бажардилар (газетадан).
Нутқнинг мантиқий бўлиши сўзловчи ёки ёзувчининг тафаккур қобилияти билан боғлиқ.
Б.Н.Головин: предмет ва тушунча мантиқийлиги. Предмет мантиқийлиги нутқдаги тил элементлари билан реал воқеликдаги предмет ва ҳодисаларнинг мазмуний алоқаси ҳамда муносабатидир. Тушунча мантиқийлиги эса нутқда мантиқий тафаккур қурилиши ва унинг тил элементлари семантик алоқадорлигида мантиқий ривожланишнинг акс этишидир, дейди у.
Мантиқнинг бузилиши: Энди куй ва рақслар тинглаб, дам олинг (Телевидениедан). 22-мактаб буфетчиси Тожи Иброҳимов бир китобга 5 тийиндан қўйиб сотмоқда («Муштум» журнали).
Таржима: Эркак пайпоқлар нархи 30 фоизга арзонлашди («Муштум» журнали). Бугун Тошкентда ноль даража иссиқ бўлади («Муштум» журнали). Яна: А.Қаҳҳорнинг «Адабиёт муаллими» ҳикояси.
Матндаги абзацлар ўртасида ҳам мантиқий боғланиш бўлиши зарур.
Тушунча мантиқийлиги вазифавий услубларда, хусусан илмий ва бадиий нутқ услубларида ўзига хос тарзда кечади. Илмий услубда ёзилган асарлар яхлит бир қурилишга эга. Бадиий нутқ қурилиши эса бироз бошқача. Мантиққа путур етмаганлиги бундай асарларнинг охирида маълум бўлади.
Оксюморон: қайғули қувонч, ожиз жасорат, тотли азоб, буюк аҳмоқлик
Дарҳақиқат, намунавий нутқ олдига қўйиладиган муҳим талаб унинг мантиқийлигидир. Бу сифат нутқнинг аниқ, равон ва изчил бўлишига олиб келади. Бу ерда бир неча қонуниятлар амал қилади. Масалан, айният қонунияти. Нутқ предмети ҳеч қачон ўзгармасдан қолиши, баъзи бир чекинишлар бўлганда ҳам, у ҳамиша диққат марказида туриши лозим. Агар шундай қилинмаса, материалнинг ғоясини илғаб бўлмайди.
Иккинчиси, зиддият қонунияти. Бир-бирига қарама-қарши икки фикр бир вақтнинг ўзида ҳақиқат бўлиши мумкин эмас. Демак, нутқда мавзуга мос келадиган ва бири иккинчисининг зиди бўлмаган фикрлардан фойдаланиш зарур.
Учинчиси, етарли даражада асослаш қонунияти. Нутқда айтилган ҳар бир фикр асосланиши лозим. Агар шундай қилинмаса, у жиддий қабул қилинмайди.
Хулоса қилганимизда, мантиқий нутқ деганда яхлит бир тизим асосида шаклланган, фикрлар ривожи изчил бўлган, ҳар бир сўз, ибора аниқ, мақсадга мувофиқ равишда юзага келадиган нутқни тушунамиз.



Download 18.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling