Ўзбек нутқи маданиятининг асосий хусусиятлари (2 соат) р е ж а
Download 18.5 Kb.
|
3-ma\'ruza NM
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.Нутқнинг таъсирчанлиги.
- Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар
5.Нутқнинг тозалиги.
Нутқнинг тозалиги деганда унда тил элементларининг ишлатилишида адабий тил меъёрларига амал қилиш-қилмаслик тушунилади. Яхши, намунавий нутқ турли ғайриадабий ва ғайриахлоқий тил элементларидан холи бўлиши керак. Бу масаланинг тил жиҳати бўлиб, нутқий тозаликнинг тилдан ташқари – экстралингвистик жиҳатлари ҳам ундан кам бўлмаган аҳамиятга эга. Чунки у ўзбек халқининг маданий даражасига мос бўлиши лозим. Нутқимизнинг тоза бўлишига халақит бераётган лингвистик элементлар асосан диалектизмлар ва варваризмлардир. Масалан, отнинг боласи қулун, тойчоқ, ғўнон, дўнон, пишти деб аталишини, эркаги – айғир, урғочиси – байтал, туққани ва бўғози – бия, қариси қирчанғи дейилишини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз. Варваризм: ну, так, вот, совсем, вообще, только, только так, естественно, объязательно, конечно, уже, почти, так что, значит, как раз, неужели, тем более, документ, оформить қилмоқ, организовать қилмоқ, принимать қилмоқ, разрешение олмоқ, подпись қўймоқ, бо, акун, сони кабилар. Тилдаги канцеляризм деб аталадиган расмий-идоравий услубга хос бўлган сўзлар ҳам нутқнинг тозалигига ҳамиша хавф солиб туради. А.Қаҳҳорнинг «Нутқ» ҳикояси. Паразит сўзлар: демак, хўш каби сўзлар. Вульгар сўзларнинг учраши ҳам нутқимиз тозалигига салбий таъсир қилади. Хуллас, нутқимизнинг тозалиги учун кураш ундан фойдаланувчи ҳар бир кишининг вазифаси бўлиши керак. 6.Нутқнинг таъсирчанлиги. Мақсад – тингловчи онгига ва руҳиятига таъсир этиш Таъсирчанлик кенг доирада тилдан ташқаридаги омилларни ҳам қамраб олади. Тилдан ташқаридаги омиллар етарли билимга эга бўлиш. Нутқнинг давлатимиз ва Президентимиз олиб бораётган сиёсатга мос келиши, уни омма орасида тарғиб қилишга, ёшлар тарбиясига қаратилган бўлиши лозим. Нутқнинг таъсирчанлиги деганда, асосан оғзаки нутқ жараёни назарда тутилади. Аудиторияни ҳисобга олиш, нутқнинг тингловчилар томонидан қабул қилиниши назорат қилиб бориш, вазиятга қараб иш тутиш, фикрни тўлалигича тингловчиларга етказиш, нутқнинг аниқ режаси вазифаси. Сўзловчининг ўз нутқига муносабати. Самимият. Эмоционал таъсир ўтказиш – нотиқнинг ютуғи. Тингловчининг эътиборини қозонган нутқгина таъсирчан нутқ ҳисобланади. Самимийлик, хушмуомалалик, одоблилик, аудиторияга ҳурмат билан қараш каби фазилатлар нутқнинг тингловчилар томонидан эътибор билан тингланишига сабаб бўлади. В.О.Ключковский: «Жамоат орасида гапирганимизда тингловчиларнинг қулоғига, ақлига мурожаат қилманг, шундоқ гапирингки, улар сизни тинглаб туриб, сўзларингизни эшитсин, предметларни сиз билан кўриб, сизнинг ҳолатингизга киришсин. Тингловчилар сизнинг тасвирингизсиз ҳам ақли, юраги, фикри билан шу предметни яхшироқ кузатади». Хулоса: яхши нутқ сўзловчи ва ёзувчидан саводхонликни, катта меҳнатни талаб қиладиган мураккаб жараёндир. Умуман, нутқ аниқ ва равон бўлиши, грамматик жиҳатдан тўғри шаклланган бўлиши ва орфоэпик талаблар даражасида талаффуз этилиши, бошдан охиригача изчил баён қилиниши лозим бўлади. Ана шундай нутқгина тингловчи ва ўқувчи қалбига бориб етади. Шундай нутқгина маданий нутқ талабларига жавоб беради. Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар: 1. Ортология қандай таълимот? 2. Нутқ тузилиши ва нутқ функционаллиги ҳақида гапириб беринг. 3. Нутқнинг тўғрилиги деганда нимани тушунасиз? 4. Нутқ аниқлиги талабларини тушунтириб беринг. 5. Нутқнинг мантиқийлиги тилдан бошқа яна нималарга боғлиқ? 6. Ўзбек тилининг тозалик дар изоҳланг. 7. Тилнинг таъсирчан воситаларини бадиий адабиёт матнидан олинган мисоллар асосида кўрсатинг. Download 18.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling