1-Мавзу: Моддалар алмашинувига кириш. Биологик мембраналар. Режа


Download 104.03 Kb.
bet2/3
Sana22.10.2023
Hajmi104.03 Kb.
#1715359
1   2   3
Bog'liq
1-MAVZU O\'sish va rivojlanish

Барча хужайралар ва уларнинг органоидлари мембрана билан ўралгандир. Уларнинг умумий миқдори хужайра массасини 80% гача ташкил қилиш мумкин. Барча мембраналар полярдир, яъни ташқи ва ички томонлари тузилишида фарқ бордир.

  • Биомембраналар қуидаги функцияларни бажаради:
  • Хужайра ва хужайра органоидларини ўраб туради ва ажратади. Жумладан, хужайрани ташқи хужайра аро мухитдан плазматик мембрана ажратади ва хужайрани механик ва кимёвий таъсиротлардан химоя қилади. Шу билан бирга плазматик мембрана хужайра ичи ва ташқи мухит ўртасида метаболитлар ва анорганик ионлар концентрацияси фарқини сақлайди.
  • Хужайра ичига метаболитлар ва ионлар ташилишини бошқаради ва гомеостазни сақлашда мухим рол ўйнайди.
  • Хужайра ташқи сигналларни қабул қилиш ва хужайра ичига узатиш.
  • Ферментатив катализ. Жумладан, митохондриал мембраналарда жойлашган нафас олиш занжири ферментлари энергия алмашинувида, эндоплазматик тўрдаги фермент тизимлар ксенобиотикларни детоксикациясида, ёғлар биосинтезида қатнашади.
  • Хужайралар аро матрикс ва бошқа хужайралар билан боғланиш ва таъсирланиш хужайраларни қўшилишида ва тўқималар хосил қилишида иштирок этади.
  • Хужайра ва органеллалар шаклини ва харакатини таъминлаш, цитоскелетни хосил қилиш.

Биомембраналар

Биологик вазифалари

Плазматик мембрана

Моддаларни хужайралараро мухитдан хужайра ичига ёки тескари йўналишда ташилишини таъминлайди, мембрана потенциалини хосил қилишда қатнашади, оқсил-рецепторлар иштирокида хужайрани гормонлар ва бошқа биологик фаол регулятор моддалар билан таъсирланишини,
хужайралар аро боғланишларни таъминлайди.

Ядро мембранаси

Ядрони ўраб туради, ташқи ва ички мембраналардан ташкил топган, мембраналарда тирқишлар мавжуд бўлиб улар орқали РНКни ядродан цитоплазмага чиқиши, регулятор оқсилларни эса цитоплазмадан ядрога ўтишини таъминлайди.


Download 104.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling