1-Мавзу: Моддалар алмашинувига кириш. Биологик мембраналар. Режа


Download 104.03 Kb.
bet1/3
Sana22.10.2023
Hajmi104.03 Kb.
#1715359
  1   2   3
Bog'liq
1-MAVZU O\'sish va rivojlanish

1-Мавзу: Моддалар алмашинувига кириш. Биологик мембраналар.

Режа:

1. Биологик кимё фани ва унинг вазифалари. 2. Биомембраналар вазифаси ва тузилиши.

3. Метаболизм тўғрисида тушунча ва метаболик йуллар.


Организмда асосий озуқа махсулотларини ўзгариши 4 босқичда боради:
Овқатланиш ва хазимланиш.
Хазимланган махсулотларни сўрилиши.
Тўқима метаболизми, ёки озуқа махсулотларни хужайрадаги ўзгаришлари.
Метаболизмнинг охирги махсулотларини (СО2, Н2О, NH3, сийдикчил, креатинин, сийдик кислотаси) экскрецияланиши.
Ассимиляция – мураккаб кимёвий жараён бўлиб, бунинг натижасида ташқи мухитдан кирган органик ва анорганик моддаларни организмга хос специфик: оқсиллар, нуклеин кислоталар, ёғлар, карбон сувлар ва бошқа моддаларни хосил қилишдир. Бу жараён организмни ўсишини, ривожланишини, янгиланишини таъминлайди.
Диссимиляция – бу организмдаги мураккаб органик моддаларни парчаланиши ва уларнинг охирги махсулотлари: СО2, Н2О, NH3, сийдикчил, креатинин, сийдик кислотаси ва бошқаларга айланиши.
  • Ташқи мухитдан энергияни олиш. Бу органик моддаларни кимёвий энергияси, ёки қуёш энергияси шаклида бўлиши мумкин.
  • Экзоген моддаларни хужайра органеллаларида парчаланиши.
  • Макромолекулалар синтези ва парчаланиши.
  • Метаболик реакцияларни кетма-кет кечиши, айниқса марказий метаболик йўлларда, барча тирик организмларда бирхилдир. Буларга Кребс цикли, гликолиз, оқсил, ёғлар, карбон сувлар биосинтези ва бошқалар. Шу билан бирга хар бир турдаги тирик организм ўзининг специфик метаболик йўлларига эгадир. Масалан, одам, қушлар, рептилияларда пурин асослари сийдик кислотасигача парчаланади, бошқаларда – сийдикчил ва глиоксалат ёки алантоин хосил қилади.
  • Тирик организм ташқи мухит таъсирида ва қандай озуқа махсулотлари ишлатилишига қараб метаболизм маълум даражада ўз йўналишини ўзгартиради. Масалан, анаэроб шароитда гликолиз жараёнлари устун туради, аэроб шароитда эса – Кребс цикли ва оксидланиш-фосфорилланиш жараёнлари.

Метаболик йўллар:
Марказий метаболик йўллар – бир-неча юз грамм оқсиллар, карбон сувлар, ёғлар парчаланиши натижасида СО2,Н2О ва энергия хосил бўлади.
Иккиламчи метаболик йўллар – бу специфик моддаларни хужайрада хосил бўлиши. Масалан, гормонлар, токсинлар, коферментлар ва бошқалар. Уларнинг миқдори мгларда ўлчанади.
Циклик метаболик йўллар. Улар микроорганизмларга хос бўлиб, хужайра ёнилғиси сифатида оксалат ишлатишади.
Хозирги вақтда 2000 дан ортик ферментлар хужайра метаболизмида иштирок этиши аниқланган. Уларнинг бир қисми асосий, бошқалари иккиламчи метаболик йўлларда иштирок этади. Аммо уларнинг барчаси бир-бири билан узвий боғликдадир. Уларнинг схематик кўриниши метаболик картани ташкил қилади.
  • Метаболизм – бу юқори интеграллашган, мақсадли йўналтирилган жараён бўлиб, бунда мультифермент тизимлар иштирокида мухит ва хужайра ўртасида модда ва энергия алмашинуви таъминланади. Метаболизм хисобига хужайрада қуидаги жараёнлар кечади:

Download 104.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling