1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари
Молия бозорининг таркибий қисмлари
Download 132.48 Kb.
|
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари
1.4.2.Молия бозорининг таркибий қисмлари. Замонавий молия бозори кўп қирралилиги билан иқтисодиётда алоҳида ўринга эга. Қирраларини идрок этиш учун уни таснифлаш катта аҳамиятга эга. Чунки таснифлаш у ҳақдаги тушунчаларни ўзаро боғлиқлигини, унинг ҳоссалари ва ҳусусиятларини, уни ташкилий асосларини, ундаги жараёнлар ва қонуниятларни иқтисодиёт билан боғлиқлигини чуқурроқ очиб беришга ва тушунишга ҳизмат қилади.
Молия бозори атамаси жуда кенг тушунчадир. У ҳақиқатдан ҳам кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил қилади ҳамда муайян молия муассасалари орқали ўзаро таъсирда бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилари ўртасидаги муносабатни тасвирлайди. Ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “асаб маркази” ҳисобланади, унинг ривожланиш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи” ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб, жамиятнинг иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин. Молия бозори - жамиятдаги молия хизматлари бозори; молия маблағларини вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган муносабатлар. Банкларда, фонд биржасида ва ауксионларда ўтказилади. Молия бозори таркиби мураккаб, унга қимматли қоғозлар бозори, валюта бозори, сармоя бозори кабилар киради. Молия бозорида аксия, облигатсия, сертификат, валюта олди-сотди қилинганда улар сотувчи мулкидан ҳаридор мулкига айланади. Улар пул ўрнида бозорда фойдаланиб туриш учун берилади, бўш турган маблағни хўжалик оборотига тушириш, ташки иқтисодий алоқаларни валюта билан таъминлаш каби муҳим вазифаларни адо этади. У бозор иқтисодиётининг инфраструктураси фаолияти орқали юзага чиқади. Молия бозорлари ва уларга фаолият кўрсатадиган молия муассасалари мамлакатнинг молия тизимини ташкил қилади. Иқтисодиёти нормал ривожланаётган шароитда, юқорида қайд этганимиздек, табиий савол туғилади: доимо пайдо бўладиган жамғармалардан қандай қилиб самаралироқ фойдаланиш мумкин? Инсоният тарихида улардан фойдаланишнинг энг кенг тарқалган икки усули маълум: нақд пулларни сақлаш (“гилам тагига ташлаб қўйиш”ёки омонат банкларига қўйиш) ёки қимматли қоғозлар сотиб олиш.Жамғармаларнинг кўпини жамиятнинг оила “ўчоқлари” иқтисодиётга инвеститсиялар қўйишни эса асосан хўжалик юритувчи субъектлар амалга оширади. Тараққиёт давомида бу пул оқимларининг биринчисидан иккинчиларига ўтишни тартибга солиб турадиган муассасалар, воситалар тўпламига эга муайян механизм ишлаб чиқилган. Молия бозори ана шундай механизм сифатида фаолият кўрсатади. Ҳозирги замон молия бозорининг асосини кўп сонли молия муассасалари ёки воситачилар ташкил қилади. Бу сотувчилар ва ҳаридорлар яъни, сотиладиган ва ҳарид қилинадиган товар, пул ва бошқа молия активлари мавжуд бўлган бозор. Улар вақтинчалик фойдаланиш учун (мажбуриятли қарзлар шаклида) ёки бутунлай (аксияга) берилиши мумкин. Шу билан бирга, молия бозорлари пул маблағлари жамғармаларнинг эгаларидан қарз олувчиларга борадиган кўплаб турли-туман йўллар билан таъминланиб туради. Иқтисодий адабиётда улар икки асосий гурухга ажратилади. Биринчи гурухга пул маблағлари бевосита жамғармаларнинг эгаларидан қарз олувчиларга борадиган маблағ билан бевосита молиялаш йўллари киради. Улар ўз навбатида икки турга бўлинади: капитал молиялаш- унга мувофиқ тадбиркор маблағни мулкнинг бир қисмига алмаштириш ҳисобига олади (оддий аксиялар) ва қарз олиш йўли билан молиялаш – унга Молия бозори Пул бозорлари қимматли қоғозлар бозори Сармоялар бозори Нақд пуллар қисқа муддатли банк омонатлари қисқа муддатли банк омонатлари Узоқ муддатли қимматли қоғозлар Узоқ муддатли қоғозлар қисқа муддатли ха зина мажбуриятлари, векселлар Облигатсиялар Аксиялар Узоқ муддатли омонатлар қарз олиш йўли билан молиялаш Капитал молиялаш Бевосита молиялаш Билвосита молиялаш Жамғармалар мувофиқ фирма маблағни олдиндан келишилган фоиз бўйича кейин тўлаш ва фирмага эгалик қилиш ҳуқуқини олмаслик шарти билан олади (облигатсиялар). Бу барча қимматли қоғозлар қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши ва фаолият кўрсатишини белгилайди. Иккинчи гурухга билвосита маблағ билан таъминлашга омонатчиларнинг маблағларини молия муассасаларига: тижорат банклари, суғурта ва транскомпаниялари, нафақа фондлари ва ҳоказоларга қўйишга доир барча оператсиялар киради. Масалан, молия муассасалари майда ва йирик омонатчиларнинг маблағларидан фойдаланиб, турли-туман лойиҳаларни маблағ билан таъминлайди. Маблағ билан таъминлашнинг “билвоситалиги” шундаки, омонатчиларнинг ўзлари маблағларини ушбу лойиҳаларга бевосита қўймайдилар. Жисмоний ва юридик шахсларнинг узоқ муддатли пул омонатлари молия воситачилари томонидан инвеститсия кредитлари сифатида бериш учун фойдаланилади, инвеститсия кредитлари узоқ муддатли қимматли қиғозлар билан бирга сармоялар бозорида олди-сотди қилинади. Омонатларни фақат узоқ муддатли инвеститсияларга қўйиш шарт эмас, уларга умри қисқа қимматли қоғозлар- қисқа муддатли хазина мажбуриятлари, векселлар ва ҳоказони сотиб олиш мумкин. Сармоя (капитал) бозори, ссуда капитал бозори- иқтисодий муносабатлар системаси, бўш турган пул воситаларини тўплаш, уларни ссуда капиталига айлантириш, сўнгра уни ишлаб чиқариш жараёнлари иштирокчилари ўртасида қайта тақсимлаш муносабати. Ўз вазифаси, хизмат аҳамиятига кўра капитал бозори пул бозори ( қисқа муддатли) ва капитал бозорига бўлинади. Пул бозори аксарият айланма капитал ҳаракатига хизмат кўрсатади, капитал бозори эса асосий капитал ҳаракатини ва уни кенгайтириш имкониятларини таъминлайди. Ўрта муддатли (2-10 йил) ва узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ) банк кредитлари бериш билан амалга оширилади. Манбалари ва киритилган соҳаларига қараб, халқаро ва миллий капитал бозорлари бор. Ссуда – моддий бойликлар гарови ҳисобига фоиз олиш шарти билан муайян муддатга бериладиган қарз. Пул пайдо бўлгач унинг асосан пул шакли кенг қўлланилди. Аксарият банклар корхонанинг мақсадлари бўйича яъни муайян мақсадларни молиялаш учун мақсадли ссуда беради. Қисқа ( 1 йилгача) ва узоқ ( бир неча йилга) муддатли ссудалар бор. Ссуда муддатида қайтарилмаса, банк гаров мулкни авахта қилиши ва уни сотиб, ссуда бўйича узилмаган қарзни қоплаши мумкин. Қимматли қоғозларни ҳам гаровга қўйиб, улар эвазига ссуда олиш учрайди. Қарз тўлангач, қоғозлар қайтариб берилади. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг қисқа муддатли омонатлари ҳамда пул массасининг бошқа элементлари билан бирга улар пул бозорини ташкил қилади.Пул бозори Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини жорий қилиш объекти ҳисобланади. У кредит муассасаларининг активлари билан савдо қилиш учун мўлжалланган; бу активлар Марказий банкда кредит муассасаларининг энг муҳим ликвид маблағлари захиралари бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, активларни қимматлаштириб ёки арзонлаштириб, кўпайтириб ёки камайтириб, Марказий банк баъзи банкларнинг кредит беришга ва демак, кредит бўйича фоизлар қийматига ва омонатлар бўйича фоиз ставкалари қийматига тайёрлигига таъсир кўрсатади.Пул маблағлари билан бевосита нақд пул тушишини таъминлайди ва фирма ёки жисмоний шахсга ўзларининг вақтинчалик бўш маблағларидан даромад олишга имкон беради. Пул бозорисиз тўлиқ маънодаги молия бозори бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида ”ги Қонунининг 3-моддасида қимматли қоғозлар бозорига қуйидагича таъриф берилган: “Қимматли қоғозлар бозори деганда юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлари тизими ”. Қимматли қоғозлар бозор и- бу жисмоний ва юридик шахсларнинг қимматли қоғозларни чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши билан боғлиқ муносабатлари тизимидир. Ҳар қандай бозорларнинг биринчисида капитал етказиб берувчилар - бўш пул маблағларига эга бўлган ва уларни сақлаш ҳамда кўпайтиришни истовчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, давлат туради. Иккинчисида эса - янги ишлаб чиқаришни бошлаш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ёки ишлаб турган қувватларни замонавийлаштириш, кенгайтириш, қайта таъмирлаш учун зарур бўлган бошланғич ёки қўшимча капиталга муҳтож бўлган бозор субъектлари туради. Капиталнинг истеъмолчилари сифатида корхоналар, ташкилотлар, аҳоли, шунингдек, давлат ҳам иштирок этиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори ташкилий жараён нуқтаи назаридан қуйидаги турларга бўлинади : қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорига ; қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорига ; шаклан эса қимматли қоғозларнинг биржавий бозорига ; қимматли қоғозларнинг нобиржавий бозорига ; Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори-бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вакили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир. Эмитент томонидан қимматли қоғозларнинг такрорий чиқарилиши (масалан, устав фондини ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради. Бирламчи бозорнинг энг муҳим тавсифи, эмитентлар томонидан ахборотнинг ошкор этилишидир. Бунда эмитент ҳақида тўлиқ маълумотлар бериладиган эмиссия проспектини ёки қимматли қоғозларни муомалага чиқариш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишдан тортиб, то фонд бозори соҳасида назорат вазифаларини амалга оширувчи махсус давлат идораларига тақдим этиладиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақидаги ҳисоботгача ошкор этилади. Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори-бу илгари чиқарилган ва ҳеч бўлмаганда бир марта ҳарид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласи) амалга ошириладиган бозордир. Айнан қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг ривожланиш даражасига қараб, ушбу мамлакатда қимматли қоғозлар бозорининг тараққий этиш даражаси тўғрисида мулоҳаза юритиш мумкин. Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлилик ҳисобланади. Бозорнинг ликвидлилиги-бу маълум вақт оралиғида бозор нархларининг кам миқдорда ўзгариб тургани ҳолда қимматли қоғозларнинг катта қисмини юқори суръатда айланишини таъминлаш имкониятидир. Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори-бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар оператсиялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга солинган. Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори-бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан оператсиялар савдолар ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан ўўйган талабларига риоя этилмаган холда амалга оширилади. Қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорлари ҳам мавжуд. Қимматли қоғозларнинг биржа бозори - бу қимматли қоғозлар билан фонд бозори доирасида уюшган тарзда савдо қилиш соҳасидир. Фонд биржаси қимматли қоғозлар билан фонд биржаси доирасида савдо қилиш учун шарт-шароитларни таъминловчи алоҳида муассаса бўлиб, унда савдо фақат қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан махсус қоидалар бўйича олиб борилади. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори - бу фонд биржасидан ташқарида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш соҳасидир. Биржадан ташқари бозор уюшмаган бозорни ва уюшган бозорнинг бир қисмини ўз ичига олади. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозори-бу қимматли. қоғоз билан, одатда, ўрта ва кичик компаниялар қимматли қоғозлари савдоларига киришга рухсат этилган махсус компъютер тизимлари доирасида савдо қилишдир. Download 132.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling