1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари
Ислом традитсиясига асосланган молия бозори модели
Download 132.48 Kb.
|
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Япон традитсияларига асосланган молия бозори модели.
Ислом традитсиясига асосланган молия бозори модели. Бу традитсия ислом молияси шаклида намоён бўлади. Унда молия бозори қатнашчилари томонидан Ислом дини кўрсатмаларига ва “ҳаром” тушунчасига риоя қилинади. Исломий молия институтлари олдиндан белгиланган фоиз даромад олишлари ва спекулятив оператсиялар бажаришлари мумкин эмас, улар фақат улушлар ва ижара асосида иштирок этишлари, мулкни насияга сотиб олиш ва сотиши мумкин. Пул ресурсларини жалб қилиш учун депозитлар ўрнига аксиялар, инвеститсия фондлари, фоиз тўловлари олдиндан белгиланмаган жамғарма ва инвеститсия счетлари (банклар билан шериклик асосида), фоизли облигатсиялар ўрнига дисконтли облигатсиялар қўлланилади (дисконтани устама ҳақ сифатида белгилаб). Натижада Покистон, Бахрейн, Кувайт, Индонезия, эрон, Малайзия молия бозорларида облигатсиялар (фоизлиси “рибо”, яъни “ҳаром” ҳисобланади) ва деривативлар (қиморга ўҳшаганлиги учун) сегментлари мавжуд эмас. Покистонда устамали (муҳроб) давлат облигатсиялари маҳсус инвеститсия фондлари улушларига конвертатсиялантирилади ва ушбу фондлар орқали лойиҳавий молиялаштиришга асосланиб ҳукумат молиялаштирилади. Ҳалқаро статистикада қарз муносабатларини мужассамлаштирувчи қоғозлар бўйича ислом мамлакатлари келтирилмайди. Кўпинча бозор инструменти бўлмаган “улушли иштирок қоғозлари” (партиcипатион папер), “шериклик қоғозлари” (парнершип папер) чиқарилиб, улар бўйича инвесторлар маблағларини конкрет лойиҳаларга (уй-жой, йўллар, касалхоналар ва шу кабиларга асосланган) марказий ва маҳаллий хокимиятлар билан биргаликда “Биргаликда молиялаштириш” (“Биргаликда иштирок этиш”) асосида йўналтирадилар. Бу эса Ислом дини томонидан маъқулланади ва молиялаштиришнинг “Ислом” шакли дейилади. Молия бозорини исломийлаштириш уни соддалашувига, банкларнинг ролини ошишига, йирик оилавий инвесторларни кўпайишига, депрессив ҳолатга тушишига, кўп сонли чакана ва йирик ҳорижий инвесторларнинг, деривативлар ва фоизли облигатсиялар сегментларини йўқлигига олиб келди.
Япон традитсияларига асосланган молия бозори модели. Ушбу традитсия қуйидагиларда намоён бўлади: - инсонларни поғоналиликка интилиши, ўзидан юқори поғонада турган шахсга содиқлик (давлат тузилмаси ёки бизнесда); - бир компанияда ўтироқлик (бутун ҳаёт мобайнига ёлланиш тизими); - васийликка муҳтожлик; - персонал манфаатларини аксиядорларникидан юқори қўйиш («корпоратсия-оила», сезиларли ошиб борувчи меҳнат ҳақи ва ижтимоий тўловлар тамойили асосида); - яққол коллективизм, жамиятга ўта тобелик, ўзини моддий чеклаш («ҳалол камбағаллик», ишга фидоийлик этикаси), Японияни дунёдаги алоҳида миссиясини ошириш; - англо-саксон традитсиясидан фарқли, аҳолининг юқори даражадаги жамғарма нормаси. Молия бозорининг Япон моделини АҚШ моделидан кейинги ўринга қўйиш мумкин. Уларнинг иккаласи исломий молия бозорларидан устун. Download 132.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling