Ёшлар ташаббуси ва стартап, инновацион лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида жамғармага қанча маблағ йўналтириш режалаштирганди?
45 миллион АҚШ доллари;
100 миллион АҚШ доллари;
100 миллиярд сўм;
Ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўм.
Стартап акселератор нима ва у қандай вазифаларни бажаради?
Стартапларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий институт;
Стартапларни самарали ёки зарали гуруҳларига ажратувчи тизим;
Стартапларни интенсив ривожланишида, ўқитиш, молиявий ва эксперт ёрдамини кўрсатувчи, қўллаб-қувватловчи, бунинг эвазига компания капиталида улушга эга бўладиган ижтимоий институт;
Стартаплар фаолиятини таҳлил қилиб уларга баҳо берувчи компания.
Кредит категориясининг мазмуни қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
Бўш турган пул маблағларини фоиз тўловлари эвазига қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни пулга муҳтож бўлган юридик ва жисмоний шахсларга маълум муддатга, фоиз тўловлари эвазига қайтариш шарти билан қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Давлат ташкилотларига бўш турган пул маблағларини маълум муддатга, фоиз тўловлари эвазига қайтариш шарти билан қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Жисмоний шахсларга ссуда фонди шаклида тўпланган бўш турган пул маблағларини маълум муддатга, фоиз тўловлари эвазига қайтариш шарти билан қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4862 сонли қарори
бўйича “Микрокредитбанк” АТБ “Ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида имтиёзли кредитлар”нинг юридик шахсларга белгиланган миқдори қанча?
200 миллион сўмгача;
300 миллион сўм;
225 миллион сумгача;
135 миллион сўмгача.
Шаҳар ва туман ҳокимликлари (ишчи гуруҳлар) Инвестиция лойиҳаларини ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлаштириш бўйича ижобий ёки рад этиши тўғрисида қарор қабул қилиш муддати қанча?
10 календарь куни ичида;
5 календарь куни ичида;
30 календарь куни ичида;
1 ой муддат ичида.
Do'stlaringiz bilan baham: |