1-Mavzu: оксидлар
Download 148.5 Kb.
|
oksid asos kislota tuz
2-Mavzu: КИСЛОТАЛАР
1. Таркибида водороднинг масса улуши катта бўлган кислотани топинг. A) ортофосфат B) пирофосфат C) водород фторид D) цианид E) йодид 2. Қуйидаги моддаларнинг қайсилари сувда эриганди, кислота ҳосил бўлади? 1) натрий хлорид; 2) кальций оксид; 3) аммиак; 4) водород хлорид; 5) этанол; 6) водород сульфид; A) 4 ва 6 B) 1 ва 3 C) 2 ва 6 D)3 ва 5E) 3 ва 6 3. HClO – HClO2 – HClO3 – HClO4 қаторида кислоталар кучи қандай ўзгаради? A) кучаяди B) камаяди C) ўзгармайди D) кислоталар концентрациясига боғлиқ E) температурага боғлиқ 4. Қуйидаги кислоталардан қайси бири энг кучли? A) H2CO3 B)H2SO3 C)HNO2 D) H2SO4 E) H2SiO3 5. Сульфат кислота эритмаси қуйидаги моддаларнинг қайсилари билан реакцияга киришади? 1) LiOH; 2) HNO2; 3) CH3COOH; 4) FeO; 5) Na2SO4; 6) K2CO3; 7) SO3; 8) Au; A) 1.4.6 B) 1.2.3 C) 4.5.6 D) 5.7.8 E) 2.3.8 6. Кислоталарнинг қайси бири энг кучли? A) HClO B) HClO3 C) HClO2 D) HClO4 E) H2SO3 7. Кислоталарнинг умумий хоссалари қайси хусусиятлари билан боғлиқ? A) сувда осон эриши B) диссоциланиш хусусияти C)молекуласида водород атомининг мавжудлиги D) кислота қолдиғига эга бўлиши E) диссоциланганда водород иони ажралиши 8. Сульфат ва перхлорат кислоталарининг тегишли ангидридларини кўрсатинг. A) олтингугурт(IV)оксид ва хлор(I)оксид B) олтингугурт(VI)оксид ва хлор(VII)оксид C) олтингугурт(VI)оксид ва хлор(VI)оксид D) олтингугурт(IV)оксид ва хлор(VII)оксид E) олтингугурт(VI)оксид ва хлор(IV)оксид 9. Хром(VI)оксид ва хлор(VII)оксидга мувофиқ келадиган кислоталарни аниқланг. A) хромат ва хлорат кислоталар B) бихромат ва хлорит кислоталар C) хромат ва перхлорат кислоталар D) хромит ва перхлорат кислоталар E) бихромат ва гипохлорит кислоталар 10. Қайси кислота кучли – фторид кислотами ёки хлорид кислотами? Нима учун? A) хлорид кислота кучли. Чунки хлор атомининг радиуси фтор атоминикидан катта. Шу сабабли манфий зарядга эга бўлган хлорид ионлари ўзига водород ионларини фторид ионларига нисбатан кучлироқ тортади. B) хлорид кислота кучли. Чунки фтор атомининг радиуси хлор атоминикидан анча кичик. Шу сабабли манфий зарядга эга бўлган фторид ионлари ўзига водород ионларини хлорид ионларига қараганда кучлироқ тортади. C) фторид кислота кучли. Чунки фторид ионининг радиуси хлорид иониникидан анча катта. Шу сабабли фторид ионлари ўзига водород ионларини хлорид ионларига қараганда кучсизроқ тортади. D) фторид кислота кучли. Чунки фторид ионининг радиуси хлорид иониникидан анча катта. Шу сабабли фторид ионлари ўзига водород ионларини хлорид ионларига қараганда кучлироқ тортади. E) иккала кислота ҳам тенг кучли. Чунки улар таркибидаги фторид ва хлорид ионлари галогенлар синфига мансуб. 11. Қуйидаги HF →HCl →HBr →HI қатор бўйича кислоталарнинг кучи қандай тартибда ўзгаради? A) камаяди B) ўзгармайди C) ўзгаради D) ортади E) барча кислоталар тенг кучли 12. Қуйида келтирилган кислоталарнинг қайсилари нордон туз ҳосил қилади? 1.хлорид; 2.сирка; 3.сульфид; 4.фосфат; 5.йодид; 6.карбонат; 7.сульфат; A)3,4,6,7 B)2,3,5,6 C)2,3,4,5 D)3,4,5,6 E) 4,5,6,7 13. Хлорид кислота ва натрий ишқор эритмалари тенг миқдорда олиниб аралаштирилганда, қуйидаги хоссалардан қайси бири сақланиб қолади? 1) кислоталилик; 2) асослилик; 3) электр ўтказувчанлик; 4) кислота ва асослилик; 5) диссоциланиш; A) 2,4 B) 1,5 C) 3 D) 1,2 E) 4 14. Олтинчи гуруҳ элементининг юқори оксидланиш даражали кислотаси таркибида кислота ангидридининг масса улуши 87,6 % бўлса, кислотанинг формуласини топинг. A) H2SO4 B) H2TeO4 C) H2SeO4 D) H2PoO4 E) H2WO4 15. Qaysi oksidlar jufti o’zaro reaksiyaga kirisha olmaydi? 1) kaliy oksid + berilliy oksid 2) magniy oksid + azot(II)-oksid 3) kalsiy oksid + xrom(VI)-oksid 4) bor oksid + uglerod(IV)-oksid 5) natriy oksid + temir(II)-oksid 6) rux oksid + oltingugurt(VI)-oksid A) 1, 3, 5 B) 2, 4, 6 C) 2, 4, 5 D) 1, 3, 6 16. Quyidagi oksidlardan qaysilari kislotada eriydi, lekin ishqorda erimaydi? 1) azot(V)-oksid 2) marganes(II)-oksid 3) xrom(III)-oksid 4) magniy oksid 5) boroksid 6) aluminiy oksid A) 3, 6 B) 1, 5 C) 2, 4 D) 2, 3, 4, 6 17. Quyidagi kislotalardan qaysilari kuchli? 1 fosfat 2)sulfat 3) perxlorat 4) karbonat 5) ftorid 6) xlorid A)2, 3, 6 B)1, 4, 6 C) 2, 3, 5 D)1, 4, 5 Download 148.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling