Ўз-ўзини реклама қилишнинг учинчи босқичида болаларни оилада тарбиялашнинг умумий муаммолари, оилавий муносабатлардаги қийинчиликлар ва уларнинг боланинг психик тараққиёти ҳамда ўқишдаги ўзлаштиришга таъсири ҳақида гапириб беради. Ота-оналар билан суҳбат савол - жавоб ҳамда хоҳловчиларни психологик маслаҳатга таклиф этиш билан тугалланади.
Психологнинг ўзини-ўзи реклама қилишнинг тўртинчи босқичида у ўқитувчиларга психолог мактабда нима билан фойдалилиги ҳақида тушунтиради, маъруза қилади. Мактабдаги иш режалари, ғоялари ҳақида гапириб беради (масалан, педагогик клуб ташкил этиши ҳақида). Ўқитувчилар олдида ўзини ижодий ҳамкорликка ҳамда маҳсулдор диалогга интилишини намоён қилиши зарур.
Булардан ташқари ҳар бир чорак охирида психолог педагогик йиғилишларда бажарган ишлари ҳақида ҳиссобот бериб боради. Ҳисобот даврида қанча гуруҳий машғулотлар ўтказилгани (қачон қаерда), қанча индивидуал маслаҳатлар берилгани, қанча маърузалар ўқилгани ҳақида тўлиқ ҳисобот берилиши зарур.
Мактаб амалиётчи психологи томонидан психологик маърузаларни олиб борилиши.
Мактаб психологи психологик маърузаларни ўқиш мобайнида инсонлардаги психологияга қизиқишини қондириш мақсадида мактаб муаммоларини ҳал қилишда амалий психологиянинг имкониятлари ҳақида сўзлаб беради. Маъруза ўқишнинг ижобий томони шундаки, қисқа вақт ичида барча мактабдаги гуруҳлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Психологик маърузалар ўқишда иложи борича тингловчилар бир хил бўлиши, умумий муаммоларга қизиқиши лозим. Мактабда тингловчилар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: мактаб маъмурияти ҳодимлари; бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари; бошланғич ўрта ва юқори синф ўқувчилари; болаларининг ёшга мос равишда ота-оналари.
Психологик маърузаларни ўқиш учун кўпинча ўқитувчилар учун қулай вақтни танлаш зарур. Ўқитувчи учун дарсдан сўнг маъруза ўқиш мумкин. Отаоналар, ота-оналар мажлисида маъруза тинглашлари лозим. Ўқувчилар эса синф раҳбари билан келишилган ҳолда дарсларнинг бирида ёки дарслардан сўнг маъруза тинглашлари мумкин.
Психологик маърузалар 15 дақиқадан бир соатгача давом этиши мумкин.
Маъруза ўқиш учун мактабнинг мажлислар зали ёки бир синф хонаси танланади. Ўқитувчилар хонасида ёки директор хонасида маъруза ўқишга рухсат этилади.
Психолог маъруза мавзуларининг дастурини тузишда тингловчилар таркиби ҳамда уларнинг қизиқишларини ҳисобга олиши зарур. Қуйида ҳар бир тингловчилар гуруҳининг қизиқишлари рўйхати келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |