1-Мавзу: Психологик маърифат ва ташвиқот йўналишининг мақсад ва вазифаси


Download 31.98 Kb.
bet9/11
Sana16.02.2023
Hajmi31.98 Kb.
#1203663
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1.1 (1)

Муаммоли вазиятлар
1- вазият
Дарс пайтида барча ўқувчилар тинчланиб, синфда сокинлик ҳукм сурмоқда, бирданига кимдир қаттиқ кулиб юборди. Ўқитувчи ҳеч нарса дейишга улгурмай савол назари билан, ҳайрон бўлиб ўша ўқувчига қаради. У эса кўзларига тик қараб шундай деди: ―Сиз дарс ўтаётганингизда мени ҳар доим кулгим келади‖
Саволлар:
1. Бу вазиятга қандай муносабат билдирасиз?
2. Ўқитувчига ва ўқувчига нима маслаҳат бериш мумкин?
2- вазият
Сизни мактабга ишга қабул қилишди ва бир неча дарс ўтганингиздан сўнг бир ўқувчи олдингизга келиб шундай деди: ―Сиз педагог сифатида бизга биронбир нарсани ўргатасиз, деб ўйламайман‖
Саволлар:
1. Бу вазиятга қандай муносабат билдирасиз?
2. Ўқитувчига ва ўқувчига нима маслаҳат бериш мумкин?
3- вазият
Ўқитувчи ўқувчига вазифа беради. Ўқувчи эса вазифани бажаргиси келмай
―Мен бу ишни қилишни ҳоҳламайман дейди. Ўқитувчининг муносабати қандай бўлиши керак.
Саволлар:
1. Ўқитувчининг муносабати қандай бўлиши керак?
2. Ўқитувчига ва ўқувчига нима маслаҳат бериш мумкин?
4- вазият
Ўқувчи ўзининг қобилияти ва ўқишдаги ютуқларидан қониқиш ҳосил
қилмайди, қачондир билимларни мукаммал эгаллашига кўзи етмайди ва
ўқитувчига шундай дейди: ―Сизнингча мен синфдаги ўқувчилардан орқада қолмай аълочи ўқувчи бўла оламанми?‖ –
Саволлар:
1. Ўқитувчи бунга қандай жавоб бериши керак?
2. Ўқитувчига ва ўқувчига нима маслаҳат бериш мумкин?
5- вазият
Ўқувчи ўқитувчига: ―Сизнинг кейинги иккита дарсингизга кирмайман, чунки мен бу вақтда концертга бормоқчиман (ёки спорт мусобақасига, дўстларим билан дам олгани бораман, жуда чарчадим)
Саволлар:
1. Унга қандай жавоб берган бўлардингиз?
2. Ўқитувчига ва ўқувчига нима маслаҳат бериш мумкин?
6- вазият
Ўқувчи синфга кириб келган ўқитувчига қарата шундай дейди: ―Сиз бугун жуда ҳам чарчаган ва ҳорғин кўринасиз‖

Download 31.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling