1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш режа


Download 76.67 Kb.
bet7/7
Sana20.12.2022
Hajmi76.67 Kb.
#1036442
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш

Молиявий инновациялар
Молиявий инновация, янги молиявий махсулотлар ва хизматларнинг ривожланиши бўлиб, моливий тизимнинг самарадорлигини ошириб ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун муҳим куч бўла олади. Афсуски, ушбу соҳага оид мавзуларда кўриб чиқамизки, молиявий инновацияларнинг ҳам номаълум бўлган томонлари мавжуд. Булар масалан, биз кўриб чиққанларимиздек баъзилари кучли молиявий инқирозларга олиб келиши мумкин. Биз нима сабабдан ва қандай қилиб молиявий инновациялар содир бўлганлигини, хусусан, информатсион технологияларда содир бўлган муҳим ўзгаришлар янги молиявий хизматларни яратишга имконият берганлигини ва Электрон-молия (е-finance) сифатида маълум бўлган молиявий хизматларни электрон кўринишда этказиш қобилиятини алоҳида эътибор билан кўриб чиқамиз. Биз шунингдек, молиявий инновацияларни ҳам ўрганамиз. Чунки, у молиявий институтларнинг бир қисми ҳисобланган ижодий ўйлаш қандай қилиб катта фойда келтирганлиги ва баъзида молиявий парокандаликни келтириб чиқарганлигига гувоҳ бўламиз. Тарихда молиявий ташкилотлар томонидан инновацияларнинг жорий этилишини таҳлил қилсак, келажакда уларнинг ҳатти ҳаракатларини олдиндан айтиб бериш мумкин. Бу билимлар молиявий тизимнинг ўзгаришида вақт ўтиши билан мунтазамликни ўрганишга имкон беради, бу эса банклар ва бошқа молиявий ташкилотлар тўғрисидаги билимларни доимий равишда янгиланиб туришига имкон беради.
Халқаро молиявий тизим.
Мамлакатлар ўртасида капитал оқимининг кескин ошиши халқаро молиявий тизимнинг миллий иқтисодиётга таъсирини янада кучайтирди. Ушбу фанда қуйидаги муаммоларни ҳал қиламиз:

  • Мамлакатнинг миллий валюта курсини бошқа давлат валюта курсига фиксирлаш қарори монетар сиёсатни амалга оширишга қандай таъсри кўрсатади?

  • Капитални назорат қилиш, яъни капитал ҳаракатини мамлакат чегарасидан ташқарига эркин ҳаракатини чегаралаш миллий молиявий тизим ва иқтисодиётнинг ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?

  • Халқаро молиявий тизимда молиявий институтлар, жумладан, Халқаро валюта фонди қандай ролни бажариши лозим. 3 Юқорида келтириб ўтилган йўналишлар ва мавзулар юксак тараққий қилган давлатлар, жумладан, АҚШ иқтисодиёти ва мамлакатимиз иқтисодиёти, иқтисодиёт ва уни тараққий қилдиришнинг асоси бўлган ҳуқуқий – меъёрий асослар ва амалий материалллар асосида сизнинг эътиборингизга ўрганиш учун ҳаволда этилади.

“Пул ва банклар” фанини чуқур ўрганиш мақсадида талабларга шунингдек, мустақил таълим топшириқлари ҳам берилади.

1Frederic S.Mishkin. The economics of money, banking and financial markets. Pearson Education Limited pp. 2013. pp. 44-56


2Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК Велби, изд – во Проспект, 2008. –С.410.



3 Frederic S.Mishkin. The economics of money, banking and financial markets. Pearson Education Limited pp. 2013. pp. 44-56

Download 76.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling