1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш режа


Молия бозорлари фаолияти мазмуни


Download 76.67 Kb.
bet4/7
Sana20.12.2022
Hajmi76.67 Kb.
#1036442
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш

1.3. Молия бозорлари фаолияти мазмуни.
Молиявий бозорлар, молия институтлари ва пулга доир муносабатларда чигалликларнинг юзага келиши мамлакат иқтисодиёти учун катта хавф ҳисобланиб, унинг иқтисодий – ижтимоий ривожланишига, сиёсий ва сайловлар жараёнларига катта таъсир кўрсатади. Пул, банклар ва молиявий бозорларни ўрганиш кўплаб мавжуд муаммоларни тушунишга ёрдам беради. Авволо бу фанда бозор муносабатларининг муҳим инструменти сифатида пулнинг моҳияти, унинг пайдо бўлиши, пулнинг зарурлиги, пул бажарадиган функтсиялар, бозор муносабатларини самарали қарор топтиришда пулнинг роли ва аҳамияти каби масалаларга эътибор қаратилади. Шунингдек, ушбу фанда мавжуд муаммоларни очиб бериш ва уларни ўрганиш қанчалик даражада аҳамиятли эканлиги ҳам кўрсатиб берилади.
Нима сабабдан биз молия бозорларини ўрганамиз?
Мазкур фанда шунингдек, баъзи бозор субъектлари оборотида юзага келган, улар эҳтиёжидан ортиқча бўлган бўш молиявий ресурсларни, уларга эхтиёж сезаётган бошқа бозор субъектларига ўтказишни амалга ошираётган молиявий бозорларга эътибор қаратилади ва биз молиявий бозорлар, уларнинг функтсиялари, роли тўғрисида ҳам маълум билимларга эга бўламиз. Фредерик С. Мишкин ҳам таъкидлаганидек, қимматли қоғозлар (акциялар ва облигациялар) бозори пул оқимларидан оқилона даромад олиш мақсадида уларни тезкорлик билан фойдаланувчиларга этказиб беришни таъминлаб турадилар. Хақиқатдан ҳам, молия бозорларининг муваффақиятли ишлаши иқтисодий ўсишнинг асосий меъзонларидан бири бўлиб ҳисобланади. Молия бозорларининг самарасиз фаолият кўрсатиши жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида уларнинг камбағалликка юз тутишига сабаб бўлмоқда. Молия бозоридаги ҳодисалар аҳолининг турмуш тарзи, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларга тўғридан тўғри таъсир кўрсатади ва иқтисодий ўсишни таъминлайди.
Облигациялар бозори ва фоиз ставкалари.
Фредерик С. Мишкиннинг “Пул, банк иши ва молиявий бозорларнинг иқтисодий назарияси” китобида у томондан халқаро амалиётда қимматли қоғозлар, акция, облигация, фоиз, фонд бозори каби тушунчаларнинг талқини келитирилиб ўтилган. Масалан, мазкур асарда қимматли қоғоз (молиявий инструмент) бу келажакдаги даромадларга ёки активларга (ҳар қандай молиявий талаб ёки эгалик қилинадиган мол мулк) талаб ҳисобланади. Облигация эгаси томонидан маълум бир пул маблағини киритганлиги ва унда кўрсатилган муддатда номинал қийматини ҳамда қўшимча фоиз тўлаб бериш мажбуриятини гувоҳловчи қимматли қоғоздир дейилади. Облигациялар корхоналар ва хукуматга ўз фаолиятини молиялаштириш мақсадида пул маблағларини жалб этишга имкон яратганлиги сабабли иқтисодиёт учун ўта мухим ахамиятга эга. Айнан мана шу бозорда фоиз ставкалари белгиланади. Фоиз ставка- ссуда тақдим этилганлиги учун хақ, пул маблағларининг “ижара” ҳақи (одатда 100 доллар йиллик ижара нархи сифатида акс эттирилади). Иқтисодиётда турли хилдаги фоиз ставкалари мавжуд: автомобил сотиб олиш учун ссуда фоизи, турар жойни сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоиз ставка, турли хилдаги облигациялар бўйича фоиз ставкалар ва бошқалар.
Фоиз ставкалари барча соҳа ва даражаларда муҳим ҳисобланади. Фоиз ставкалари нафақат жисмоний шахслар учун, балки корхона ташкилотлар ва умуман иқтисодиёт учун ҳам мухимдир. Якка тартибда фоиз ставкаларининг ошиши сиз олмоқчи бўлган уй ёки автомобил кредитларининг фоиз ставкасининг ошишига, оқибатда эса ушбу кредит турларидан вақтинча фойдаланмасликка олиб келиши мумкин. Аксинча, фоиз ставкаларининг оширилиши жамғаришни рағбатлантиради ва баъзи даромадингизни жамғарма сифатида шакллантиришингиз кўпроқ фоизли даромад олишингизга сабаб бўлади.Умумий даражада фоиз ставкалар нафақат истъемолчиларнинг харажат қилиш ёки жамғариш хохишига, балки инвеститсион қарорларга таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётнинг умумий ҳолатини белгилайди. Юқори фоиз ставкалар, мисол учун, кўплаб янги иш ўринлари яратиши мумкин бўлган янги корхоналар қурилишининг тўхтаб қолишига олиб келади.
Фоиз ставкалар ҳар бир инсон ҳаётида, молия муассасалари фаолиятида, фирмалар ва умуман иқтисодиётда мухум ўрин эгаллагани сабабли фоиз ставкаларини табраниши сўнгги 30 йиллиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 1981 йилда 3 йилга хазина векселлари фоиз ставкалари ўзининг максимал нуқтаси (16 % дан юқори) га этди. 1992-1993 йилларда у 3% гача тушган, 1990 йилларнинг ўрталарида 5% га ошди, 2004 йилда 1% дан пастга тушган бўлса, 2007 йилгача 5%дан кўтарилган ва фақатгина 2008 йилдан 2011 йилгача 0% гача тушди. Турли фоиз ставкаларнинг бир-бирига боғлиқ равишда ва биргаликда ўзгариш тендентсияси мавжудлиги сабабли, тез-тез фоиз ставкалар иқтисодчилар томонидан ягона абстракт фоиз ставка сифатида кўрилади. 1-расмда кўрсатилганидек, турли хил облигацияларнинг фоиз ставкалари хар хил турлари бўйича фарқланади. Масалан, 3 ойлик хазина векселлари бўйича фоиз ставкалари, барчасидан паст (ўртача) бўлгани, шу орқали уларнинг тебраниш амплитудасини ҳам энг юқори даражасини кўрсатади. Ва рейтингли корпоратив облигацияларининг ўртача фоиз ставкалари бошқа фоиз ставкаларга нисбатан ўсган бўлиб, бошқа фоиз ставкалар ва корпоратив облигациялар фоиз ставкаси спреди 1970 йилда юқорироқ бўлган бўлса, 1990 йилларда қисқарган, 2000 йилларда қисқа кўринишда ўсган, кейинчалик яна қисқарган ва 2007 йилнинг ёзида кескин ўсган ва 2009 йилнинг охирида яна пасайиш бошланган.
Ўзбекистон Республикасининг 3 июн 2015 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги қонунига асосан бизни нг амалиётимизда қимматли қоғозлар — ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади. Облигация эса— эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайди. Вексел бу — вексел берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексел эгасига муайян суммани тўлашга доир қатъий мажбуриятини тасдиқловчи ноемиссиявий қимматли қоғоз; Қимматли қоғозлар қимматли қоғозлар бозорини ташкил этишнинг асосий дастаклари ҳисобланади. Ўзбекистонда Қимматли қоғозлар бозори — юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлари тизими сифатида шаклланади. Қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларнинг эгалари, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек биржалар ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари ҳисобланадилар. Мамлакатимиз иқтисодий амалиётида ҳам фоиз ставкалар талаб ва таклиф асосида шаклланади ва у кредит ёки қимматли қоғозларнинг тури, муддати, қимматли қоғоз эмитентининг молиявий аҳволи, бозордаги мавқеи ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.
Мазкур курсда иқтисодиётдаги акция, облигациялар бозорининг ўрни, фоиз ставкасининг мазмуни, қандай қилиб фоиз ставкаларнинг шаклланиши, улар харакатининг содир бўлиши ва нима сабабдан турли хил қарз мажбуриятлари бўйича фоиз ставкалар ўзгариши ўрганилади.

Download 76.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling