1-мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари. Режа


Download 85.31 Kb.
bet1/9
Sana21.02.2023
Hajmi85.31 Kb.
#1217872
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu-pulning paydo bo\'lishi, zarurligi va funksiyalari


1-мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари.
Режа:

  1. «Пул ва банклар» фанининг предмети ва вазифалари. Фаннинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.

  2. Товар ишлаб чиқариш ва пулнинг зарурлиги. Пулнинг моҳияти ва унинг хусусиятлари. Пул товар қийматининг умумий эквиваленти.

3. Пулнинг функсиялари ва уларга тавсиф.

1. «Пул ва банклар» фанининг предмети ва вазифалари. Фаннинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.


“Пул ва банклар” фани банк иши мутахассислиги учун ихтисослик фан бўлиб, у назарий фан ҳисобланади. Бу фан банк иши, пул кредит орқали мувофиқлаштириш, монетар сиёсат, кредит механизми, тижорат банклари ресурусларини бошқариш каби фанлар учун назарий асос бўлиб ҳисобланади.


“Пул ва банклар” фанининг предмети бўлиб, пуллар ва пул муомаласи, кредит ва кредит муносабатлари, банклар ва банк тизими билан боғлиқ бўлган пул-кредит муносабатлари ҳисобланади.
“Пул ва банклар” фани олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

  1. Пулнинг моҳияти ва пул муомаласи қонуниятларини ўрганиш.

  2. Пул айланмаси ва пул тизими тўғрисидаги билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш.

  3. Кредитнинг моҳияти ва принсипларини ўрганиш.

  4. Кредитнинг шакллари ва турлари ҳусусида тўлиқ маълумотларни бериш.

  5. Банк тизимини моҳияти ҳусусидаги назарий ва амалий билимларни ўрганиш.

Пул моҳияти қуйидагича ифодаланади: пул барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи эквивалентдир.
Товарларнинг қийматини пулда ифодаланиши баҳо дейилади. Пулнинг моҳияти ҳар доим 3 шаклда намоён бўлади:

  1. Барча товарлар ва хизматларнинг қиймати пулда ўлчанади.

  2. Пул мустақил алмашув қийматига эга. Бунинг маъноси шундаки пул товарларсиз ҳам ҳаракатлана олади. Масалан: банк томонидан корхонага кредит бериш ёки давлатга солиқлар тўлаш, талабаларга стипендия бериш.

  3. Пул буюмлашган меҳнатнинг ташқи ўлчовидир. Ҳар қандай товарларни ишлаб чиқариш учун маълум миқдордаги меҳнат сарфи амалга оширилади. Харидор учун ана шу меҳнат сарфи пул орқали кўринади. Буюмлашган меҳнатнинг ички ўлчови бўлиб иш вақти ҳисобланади.

Пул пайдо бўлиши меҳнат тақсимоти билан боғлиқ. Дастлаб бир товар икки товарга айирбошланган. Бу қийматнинг оддий ёки тасодифий шакли дейилади. Йиллар ўтиши билан қийматнинг тўлиқ ёки кенгайтирилган шакли юзага келган. Бунда бир нечта товар битта товарга айирбошланган. Қийматнинг 3-шакли умумий шакл деб аталади. Бунда бир нечта товарлар баҳоси битта товарда ифодаланган бўлади. Одатда аҳоли кенг истеъмол қиладиган товарларнинг биттаси умумий эквивалент вазифасини бажарар эди. Қийматнинг сўнгги 4-шакли пул шакли ҳисобланади. Олтин 4500 йил давомида пул сифатида фойдаланилганлиги тарихга маълум. Кумуш эса 300 йилдан ортиқ пул сифатида фойдаланилган.
Биринчи қоғоз пул 1260 йил Хитойда пайдо бўлган. Иқтисодий адабиётларда пулнинг келиб чиқши масаласида 2 хил ёндашув мавжуд:

  1. Субектив (ратсионалистик) ёндашув.

  2. Обектив (еволютсион) ёндашув.

Субъектив ёндашувга кўра пул одамлар ўртасидаги келишувга асосан айирбошлаш инструменти сифатида пайдо бўлган. Ҳатто таниқли олим Пол Самуелсон ҳам ушбу ёндашувни ҳимоя қилган.
Объектив ёндашувга кўра пулнинг пайдо бўлиши қуйидаги обектив сабаблар билан изоҳланади:

  1. Товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши.

  2. Ижтимоий меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши.

  3. Реал айирбошлаш инструменти бўлган эквивалентга бўлган талабнинг пайдо бўлиши.

Объектив ёндашув қиймат шакллари эволютсиясига асосланади. Биринчи мартда обектив ёндашувни асослаб берган олим Карл Марксдир.
«Пул ва банклар» фани ўқув режасидаги гуманитар фанлар билан, жумладан, «Иқтисодиёт назарияси», «Иқтисодий таълимотлар тарихи»каби фанлар билан узвий боғлиқ ва махсус фанлар, яъни , «Молия» «Банк иши», «Банк аудити», «Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва оператсион техника», «Молиявий ва бошқарув таҳлили» ва бошқалар билан ўзаро боғлиқ.
Бозор иқтисодиёти асосида товар-пул муносабатлари ётади. Товар-пул муносабатлари – товар ишлаб чиқариш, товарларни айирбошлаш ва пул муомаласига хос муносабатларни ифода қилади. Бозор иқтисодиёти эркин товар-пул муносабатларига асосланган иқтисодий монополияни инкор қилувчи, ижтимоий тараққиётга, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш йўналишига эга бўлган ва бошқарилиб бориладиган иқтисодиётдир.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларини қарор топтириш долзарб омиллардан бўлган пул, кредит ва банклар тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилади. Бозор муносабатларига ўтиш иқтисодий категория сифатида пулнинг, кредитнинг, фоиз, солиқ ва бошқа категорияларнинг моҳияти ва аҳамиятига бошқача ёндашиш зарурлигини тақозо қилади.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида банк-молия тизимининг аҳа-мияти тубдан ўзгармоқда. Бозор муносабатларини бошқариш соҳасида давлат томонидан олиб бориладиган барча ишларнинг оғирлик маркази ана шу тизимларга кўчди.
Шу сабабли, банк тизимини такомиллаштириш, банкларнинг муста-қиллигини ва пул муомаласидаги аҳвол учун жавобгарлигини ошириш, пул-кредит муносабатларини тартибга солиш, сўмнинг барқарорлиги ва юксак нуфузини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш, шунингдек, тегишли илмий хулосалар чиқариш ва тавсияларни ишлаб чиқиш ўта долзарб масалалардан ҳисобланади.




  1. Download 85.31 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling