9. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш учун нима асос бўлади?
Д. Барча жавоблар тўғри
10. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига ўзгартириш киритиш учун амалга ошириладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги қандай?
А. Овоз берувчи фуқаронинг хоҳишига кўра аризаси олинади, аризанинг комиссия раиси ёки котиби томонидан қайдлов дафтарида рўйхатга олинади, СЖБАТда белгиланган шаклдаги электрон сўровнома тўлдирилади ва тегишинча республика, вилоят ёки туман ишчи гуруҳига автоматик тарзда юборилади
11. Овоз бериш куни овоз берувчи фуқаролар рўйхатига кирмай қолган фуқароларнинг аризасини қайдлов дафтарида қайд этиш, бундай ҳолатнинг сабабини текшириш ва уларнинг овоз бериш ҳуқуқи таъминланиши учун масъул ким?
В. участка комиссияси раиси
12. Овоз берувчи фуқаролар рўйхати участка комиссияси томонидан қайси рўйхат асосида тузилади?
В. Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидаги Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати
13. Қуйидаги фуқаролардан кимлар овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилмайди?
Д. барча жавоб тўғри
14. Участка комиссияси котиби СЖБАТга кириш ҳуқуқини олиш учун кимга мурожаат қилади?
Д. Округ комиссиясига
15. Участка комиссияси сўровига асосан мазкур референдум участкаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ҳокимликлар, тегишли идоралар, шу жумладан маҳалла фуқаролар йиғинлари, участка инспекторлари қанча муддат ичида тақдим этишлари шарт?
В. 24 соат
16. Участка комиссияси котиби референдумга неча кун қолганда ўз ҳудудидаги овоз берувчи фуқароларнинг охирги рўйхатларини СЖБАТдан юклаб олади, чоп этади ва участка комиссияси раисига тақдим этади?
С. 3 кун
17. Участка комиссияси аъзолари овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатини долзарблигини таъминлаш бўйича уйма-уй айланиб чиқиш вақтида нималарга эътибор бериши лозим?
В. Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатидаги ушбу фуқароларга оид маълумотларда хато-камчиликлар бор-йўқлигига
Do'stlaringiz bilan baham: |