1-МАВЗУ. РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
1. Участка комиссиясида комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари ким томонидан белгиланади?
А. Участка комиссияси раиси
2. Участка сайлов комиссияси тузилгандан сўнг бир кунлик муддатда участка комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилади?
Д. Барча жавоблар тўғри
3. Кимлар референдум ўтказувчи участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас?
А. Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳига кирувчи аъзолар
4. Округ ва участка комиссиялари аъзоларига қуйидаги қайси талаблар қўйилмайди?
Д. Ўзбекистон ҳудудида камида беш йил яшаган бўлиши
5. Участка комиссияси округ комиссияси томонидан комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва неча нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади?
С. 5 -19 нафар
6. Участка комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномаларини ким имзолайди?
В. Участка комиссияси раиси
7. Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати компьютер дастурлари билан ишлаш учун ҳар бир участка комиссияси таркибида ахборот коммуникация технологиялари соҳаларида билим ва амалий кўникмага эга мутахассислар сони неча нафар бўлиши тавсия этилади?
B. 2 нафар
8. Округ комиссияси котибидан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш учун тегишли маълумотларни ким олади?
В. Участка комиссияси котиби
9. Референдум участкасида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига нечтагача овоз берувчи фуқаро киритилиши мумкин?
С. 20 дан 3000 нафаргача
10. Биринчи марта овоз берувчи, бемор, ёши улуғ ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар рўйхатини ким шакллантиради?
А. Участка комиссияси
Do'stlaringiz bilan baham: |