1-мавзу. Референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва фаолиятининг асосий жиҳатлари


Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш тугаганидан сўнг биринчи ҳаракатини белгиланг


Download 44.81 Kb.
bet14/17
Sana17.06.2023
Hajmi44.81 Kb.
#1521089
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-МАВЗУ ТЕСТ (1)

6. Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш тугаганидан сўнг биринчи ҳаракатини белгиланг.

А. Округ комиссиясидан олинган бюллетенларнинг сони аниқланади


В. Муддатидан олдин овоз берилган бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар референдум қутисига ташланади
С. Овоз бериш қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади
Д. Столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади


7. Участкада якуний баённома тузилиши билан унинг ... юборилади.

А. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали округ комиссиясига


В. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали Марказий сайлов комиссиясига
С. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали вилоят ҳокимлигига
Д. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали прокуратурага


8. Овозларни санаб чиқиш жараёнида бюллетеннинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, қандай ҳаракат амалга оширилади?

А. Бюллетень ҳақиқий эмас деб топилади


В. Округ комиссияси томонидан ҳал этилади
С. Бюллетень экспертизага юборилади
Д. Участка комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади


9. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисида ҳаммани таништириш учун қандай чора кўрилади?

А. Баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади


В. Баённоманинг асл нусхаси участка комиссияси биносига имкон қадар тез осиб қўйилади
С. Баённоманинг кўчирма нусхаси участка комиссияси биносига камида қирқ саккиз соатга дарҳол осиб қўйилади
Д. Бу ҳақидаги маълумотни участка комиссияси раиси беради

10. Соат 20.00 га қадар референдум участкасига етиб келган, бироқ ҳали овоз беришга улгурмаган овоз берувчи фуқароларга ...


А. 20.00 овоз бериш жараёни тугаганлигини тушинтириб чиқариб юборилади
В. 20.00 кириш мумкин эмаслиги тўғрисида тушинтириш беради
С. овоз бериш учун имконият берилади
Д. Изоҳ бериш шарт эмас

11. овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга ...


А. Мумкин
В. Раис ҳал этиши мумкин
С. йўл қўйилмайди
Д. Округ комиссияси раиси рухсат бериши мумкин

12. фойдаланилмаган ва бузилган бюллетенлар қандай тартибда бекор қилинади?


А. юқори чап бурчагини кесиш орқали бекор қилинади
В. овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади
С. Тўғри жавоб йўқ
Д. юқори чап бурчагини кесиш ва овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади

13. овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига ...


А. Участка бўйича бюллетенлар сони киритилади
В. Жами округ бўйича бюллетенлар сони киритилади
С. шу варақ бўйича бюллетен олганларнинг умумий сони киритилади
Д. шу варақ бўйича бекор бўлган бюллетенларнинг умумий сони киритилади

14. референдум қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар қандай маълумот билан солиштирилади?


А. пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади
В. пломбалаш баённомасидаги рақамлар билан солиштирилади
С. пломбалаш қароридаги рақамлар билан солиштирилади
Д. Солиштириш шарт эмас.

15. Овозларни санаш жараёнида муддатидан олдин бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар ...


А. Очилади ва бюллетенлар референдум қутисига ташланади
В. референдум қутисига ташланади
С. референдум қутисига ташланмайди, алоҳида саналади
Д. Саналмайди.

16. Референдумга қўйилган масалани ёқлаб ва қарши овоз берилган бюллетенлар ...


А. ўқиб эшиттирилган ва намойиш этилган ҳолда алоҳида-алоҳида боғламларга ажратилади
В. алоҳида-алоҳида боғламларга ажратилади
С. ўқиб эшиттирилган ҳолда алоҳида-алоҳида боғламларга ажратилади
Д. Ажратилмайди

17. Овозларни санаш жараёнида бюллетенни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинса ...


А. Уни йўқ қилади
В. унинг орқа томонида ҳақиқий эмаслигининг сабабларини кўрсатади
С. унинг ҳақиқий эмаслигининг сабабларини баённомага киритади
Д. Бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас

18. Референдумга қўйилган масала бўйича ёқлаб ёки қарши берилган овозлар сони қандай тартибда аниқланади?


А. Таҳминан аниқланади
В. алоҳида-алоҳида санаб чиқиш орқали аниқланади
С. Раис ўзи аниқлайди
Д. Тўғри жавоб мавжуд эмас

19. овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “” ёхуд “х” белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар ...


А. Овоз берилган деб саналади
В. Овоз бермаган деб саналади
С. ҳақиқий эмас деб топилади
Д. саналмайди



Download 44.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling