9. Кузатувчилар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ўз фаолиятларини қандай ҳужжатлар асосида амалга оширади?
С. Мандат, гувоҳнома, шахсини тасдиқловчи ҳужжат
10. Жамоат тартибини сақлаш учун масъул ходимларнинг қаерда жойлашишини ким белгилайди?
А. Участка комиссияси раиси
11. Ким сиёсий партиядан кузатувчи бўлиши мумкин?
Д. Сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси
12. Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилилга қандай ҳужжат берилади?
А. белгиланган шаклдаги гувоҳнома
13. ОАВ вакилларининг референдум жараёнини ёритишга оид ваколат муддати...
В. гувоҳнома берилган кундан бошланади ва референдум якунлари расман эълон қилинган куни тугайди
14. Участка комиссия раиси кузатувчи ва ОАВ вакиллари участкага ташриф буюрганида нимани сурайди?
С. шахсини тасдиқловчи ва ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни
15. Овоз бериш натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли референдум ўтказувчи комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқи кимда мавжуд?
Д. Кузатувчида
16. Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари референдумга оид ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкинми?
В. Йўқ
17. Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари овоз бериш қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда ёрдам бериши мумкин ми?
В. Йўқ
18. ОАВ вакилига нима ман қилинган?
С. фуқаро овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш
19. Кузатувчига нима ман қилинган?
С. овоз берувчи фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш
Do'stlaringiz bilan baham: |