5-МАВЗУ. РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ
САНАБ ЧИҚИШ ВА НАТИЖАЛАРНИ БЕЛГИЛАШ
Овозларни санаб чиқиш қайси биноларда амалга оширилиши мумкин?
В. Фақатгина овоз бериш биносида
2. Округ комиссиясида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомада арифметик хатолар мавжудлиги аниқлаганда қандай ҳаракатлар амалга оширилади?
А. Участка комиссияси қўшимча мажлис ўтказади ва хатоликларни тузатади
3. Қандай бюллетенлар овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади?
Д. Барча жавоблар тўғри
4. Овозларни санаб чиқиш ва унинг натижалари тўғрисидаги баённома тўлдирилаётганда кимлар ҳозир бўлиши мумкин?
С. Овоз бериш жараёнини кузатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, ОАВ вакиллари
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини ....
В. Соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди
6. Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш тугаганидан сўнг биринчи ҳаракатини белгиланг.
Д. Столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади
7. Участкада якуний баённома тузилиши билан унинг ... юборилади.
А. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали округ комиссиясига
8. Овозларни санаб чиқиш жараёнида бюллетеннинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, қандай ҳаракат амалга оширилади?
Д. Участка комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади
9. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисида ҳаммани таништириш учун қандай чора кўрилади?
С. Баённоманинг кўчирма нусхаси участка комиссияси биносига камида қирқ саккиз соатга дарҳол осиб қўйилади
10. Соат 20.00 га қадар референдум участкасига етиб келган, бироқ ҳали овоз беришга улгурмаган овоз берувчи фуқароларга ...
С. овоз бериш учун имконият берилади
11. овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга ...
С. йўл қўйилмайди
12. фойдаланилмаган ва бузилган бюллетенлар қандай тартибда бекор қилинади?
Д. юқори чап бурчагини кесиш ва овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади
13. овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига ...
С. шу варақ бўйича бюллетен олганларнинг умумий сони киритилади
14. референдум қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар қандай маълумот билан солиштирилади?
А. пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади
15. Овозларни санаш жараёнида муддатидан олдин бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар ...
В. референдум қутисига ташланади
16. Референдумга қўйилган масалани ёқлаб ва қарши овоз берилган бюллетенлар ...
А. ўқиб эшиттирилган ва намойиш этилган ҳолда алоҳида-алоҳида боғламларга ажратилади
17. Овозларни санаш жараёнида бюллетенни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинса ...
В. унинг орқа томонида ҳақиқий эмаслигининг сабабларини кўрсатади
18. Референдумга қўйилган масала бўйича ёқлаб ёки қарши берилган овозлар сони қандай тартибда аниқланади?
В. алоҳида-алоҳида санаб чиқиш орқали аниқланади
19. овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “” ёхуд “х” белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар ...
С. ҳақиқий эмас деб топилади
Do'stlaringiz bilan baham: |