Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet1/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция


Маъруза 1. Эволюцион психологияга кириш

  1. Психология предмети ҳақидаги тасаввурлар ривожланишининг асосий босқичлари

  2. Психология тарихи

  3. Психологиянинг фанлар тизимидаги ўрни ва бошқа фанлар билан алоқаси

  4. Илмий ва ҳаётий психология. Психологлар ҳақида афсоналар

  5. Психологик фанлар тизими ва тамойиллари

Психология предмети ҳақидаги тасаввурлар ривожланишининг асосий босқичлари
Психология бу психика, қонуниятлар, уларнинг кўриниши, шаклланиши ва ривожланиши ҳақидаги фандир.
Психология бу психик кўринишлар ҳақидаги фандир бунда биз қуйидаги ҳолатларни таҳлил қилишимиз мумкин:

  • Психик жараёнлар: билиш жараёнлари (сезги, идрок, тасаввур, хаёл, диққат, хотира, тафаккур, нутқ); эмоционал (хиссиётларни пайдо бўлиши, уларни эҳтиёжларга таъсири) ва иродавий жараёнлар (эҳтиёж, мотив, ирода, қарор қабул қилиш, мақсад ва бошқалар);

  • Психик хусусиятлар (темперамент, характер, қобилият, иайллар, йўналганлик ва бошқалар)

  • Психик ҳолатлар (стресс, аффект, андуҳ, монотонлик, ўрганилган ёрдамга муҳтожлик, туш, уйғоқлик, ҳолатларнинг ўзгариши ва бошқалар)

Предмети: психика
Объекти: инсон ва ҳайвонлар (зоопсихология), кичик ва катта гуруҳлар (социал психология)
Психология тарихи

  1. босқич. Психология руҳ ҳақидаги фан (эр.ав VI аср - эрамизнинг

  1. аср.)

Руҳ ҳақидаги таълимотларни ҳар бир олим ўз таълимотларини айтиб ўтишга ҳаракат қилган. Бирламчи тушунчалар анимистик характерга эга бўлган, яъни ҳар бир предметнинг ўз қалби бор деб эътироф этилган. Руҳнинг ҳар бир предметда мавжудлигини ҳаракат ва кўринишда акс эттирилганини кузатганлар. Арасту барча органик жараёнларда психик жараёнлар акс этган деб айтиб ўтган. Ўсимликлар дунёси ва ҳайвонот оламига руҳ таълимотини киритган . [D.Myers 1].
Сўнгра психика ҳақида икки қарама-қарши қарашлар пайдо бўлган: материалистик (Демакрит) ва идеалистик (Афлотун). Демокритнинг фикрига кўра психика ўз табиатига кўра моддий хисобланади, руҳнинг ҳолати кичик атомлардан ташкил топган, атомлар жисмоний танада акс этгандлир. Дунёни билиш психикани ташқи дунё ва организмнинг алоқаларидан таркиб топгандир2.
Афлотуннинг фикрига кўра руҳ мукаммал ҳисобланади. Дунёни англаш эса мукаммал руҳни ғоялар дунёсидан англашдан иборатдир, руҳ инсон танасига тушмасдан олдин ҳам ривожланади.

  1. босқич. Психология онг ҳақидаги таълимотдир (XVII-XIX асрлар).

Психология онг таълимоти ортида ривожланишипсихология фанига экспериментал усулларни кириб келиши.
Р.Декартнинг фикрига кўра ҳайвонларнинг руҳи йўқ деган тушунчларни айтиб ўтганлар. Уларнинг хатти-ҳаракат формалари рефлекслар деб аталади. Унинг фикрига кўраонгни пайдо бўлиши ва тафаккурнинг ривожланиши ички нутқ орқали шаклланар экан. Д.Локкнинг фикрига кўра онг инсонннинг хиссиётларини орасига яширингандир, у онгни атомик тарзда таҳлил қилиш усулини қўллаган, бунга кўра психик ҳолатлар бирламчи ҳолатлар сифатида эътироф этилган [7].

  1. асрда инглиз олимлари Т.Гоббс, Д.Гартли детерминантликтамойилларини ишлаб чиқишган, улар П.Гольбах ва инсон психикасини ижтимоий ғояларини ривожлантиришга ҳаракат қилишган.

1879 - йилда психология мустақил фан сифатида шаклланган, бунда Вильгельм Вундтнинг экспериментал психология лабороториясини пайдо бўлиши билан боғлиқдир3. [3]

  1. босқич. Психологияни мустақил фан сифатида таркиб топиши. Очиқ таназзул.

Психологияни мустақил фан сифатида шаклланишига албатта шартли рефлекслар ҳақидаги таълимотлар ва психик касалликларни даволаш усуллари ва физиологик ҳолатлари асос бўлди. Психикадаги экспериментларни ўтказилиши албатта мустақил фан сифатида шаклланишига асос яратилди. Турли хил йўналишдаги мактабларнинг пайдо бўлиши (бихевиоризм, психоанализ, психодинамик мактаб, гештальт психология)
Психоанализ (З.Фрейд).бу таълимот бўйича инсоннинг онги онгсиз ҳолатлар ва жараёнларга бевосита боғлиқлик мавжудддир. Бу таълимотнинг тушунчасига кўра инсон хатти-ҳаракатини асосида англанилмаган майллар ётишини кузатишимиз мумкин. Психикада учта ҳолатга бўлинади: онгсизлик, онг ости ва онгли. Инсоннинг мотивацион ҳолатини акс
эттирувчи жараёнлар онгсиз жараёнларни англаш хисобланади, Фрейд таълимотида жинсий қониқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган4.[5]
Бихевиоризм (Д.Уотсон). Психология - инсон ва ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги фан сифатида талқин этилган. Д. Уотсоннинг фиткрига кўра психология психология онгни ўрганишга эҳтиёжи йўқлигини таъкидлаб ўтган, у ҳамма эътиборни фақат кузатиш ҳолатига қаратилишини таклиф қилган. Айнан бихевиоризм намоёндалари стимул S (қўзғатувчи, ташқи муҳитнинг таъсири), реакция (R барча объектив кузатувчилари организмнинг реакцияси) тамойилини қўллашни таклиф қилганлар. Бихевиористларнинг фикрича психологиянинг вазифаси стимул ва реакция ўртасидаги қонуниятларни аниқлашдан итундир боратдир, мақсад эса субъектнинг у ёки бу ҳолатда қандай тутиши назарда тутилади5.[5]
Г уманистик психология уларнинг талқинида психология фани табиий фанларнинг намунаси асосида шаклланиши танқид остига олганлар, инсон тадқиқот объекти бўлиши кераклиги ҳақидаги тасаввурларни шакллантирганлар, бунда инсоннинг табиати эмас, балки хатти ҳаракат усули таҳлил қилиниши керак деган ғояларни илгари сурганлар.
1963 йилда Гуманистик ассоциациатив психологиянинг президентиДж.Бьюженталь психология йўналишигинг асосий 5 ғоясини илгари сурди6. [5]

  1. Инсон бир бутун мавжудот бўлиб, ҳаммадан устундир (бошқача айтганда унинг баъзи бир функциялари таҳлил қилинмасдан, умумий ҳолати таҳлил қилиниши керак)

  2. Инсоний сифатлар инсоний муносабатлар тизимида такомиллашди (бошқача айтганда шахслараро тажрибалар шахсий функцияларни шакллантирмайди)

  3. Инсон ўзини англайди (у ўзини онгини шакллантирмаслиги ва психологиясини тушунмаслиги мумкин).

  4. Инсоннинг танлов имконияти мавжуд (инсон пассив кузатувчи эмас, у шахсий тажрибаларига таянган ҳолда ўз тажрибасини яратади).

  5. Инсон интенциалдир (инсон келажакка умид қилади, унинг мақсадлари мавжуд, қадриятлари ва ғоялари мавжуддир)

Гуманистик психологиянинг асосида бирқатор йўналишлар таркиб топади: психотерапия ва гуманистик педагогика . [5]
Г ештальтпсихология бу йўналишнинг асосчилари сифатида М.Вертгеймер, В.Кёллер, К.Коффкалар хисобланишади. Гештальтпсихология онг феноменлари ва феноменалогик ўзини кузатиш методларидан воз кечмасдан, уларни бир бутун тарзда ўрганишни тавсия қилади. Гештальт психология намоёндаларининг асарларида майдон ғоясига алоҳида эътибор қаратилади. Гештальт психологияда ягона майдон сифатида маълум бир образнинг структураси сезгилар билан боғлиқ ҳолатда таҳлил қилинади.
Г ештальт психология намоёндалари мақсадга эришиш усуди сифатида инсон идрокидан фойдаланишади, ҳозирги кунга қадар гештальт намоёндалариннг фикри қадрли бўлиб келмоқда. Гитлерни хокимият тепасига келиши натижасида гешталь психология мактаби тарқалиб кетди, бироқ унинг ғоялари психологиянинг психологияни ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатди.

  1. босқич (замонавий). Кризисни тамом бўлиши, илмий мактаблар эволюцияси.

Бу босқичга турли хил йўналишлар муҳим аҳамият касб этади, психология фанини бир қатор амалий фанлар қаторига киритишни ривожлантириш бошланди, бунда албатта инсоннинг фаолияти ва қизиқишлари инобатга олина бошланди.
Табиий танланиш бу асосий эволюцион жараён бўлиб, бунда тарқалиш усули орқали танланиш ҳолати рўй беради, бу ҳолатда албатта максимал даражада мослашган турлар кўпроқ танланади, айнан заиф турлар нобуд бўла бошлайди. Замонавий сунъий эволюция назариясида табиий танланиш адаптациянинг ривожланишини асосий ҳолати сифатида талқин этилган. Табиий танланиш мослашишнинг ягона натижаси ҳисобланади, бироқ эволюциянинг ягона бахонаси эмас. Мослашиш мумкин бўлмаган ҳолатларга биз генетик дреф, жаҳл ҳолати ва мутацияларни мисол қилишимиз мумкин.
“Табиий танланиш” атамасини Ч.Дарвин ожобий ва салбий ҳоламмабоплаштирди, бу жараённи сунъий танланиш ҳолати билан солиштириб ундаги ижобий ва салбий жиҳатларини таҳлил қилди. Табиатда ҳам танланиш ҳолатлари мавжуддир, бироқ табиатда энг яхши нав танлаб олинади, табиат инсондан кўра мукаммалроқ қилиб танлайди. Бунда албатта таббий танланишда ҳам сунъий танланишда ҳам наслий омиллар муҳим ўрин тутади. Бу омиллар эса асрлар давомида такомиллашиб ривожланиб келади .
Табиий танланиш жараёнида организмнинг мослашувчанлиги ортади, мутациялар мукаммаллашади. Табиий танланиш жараёни ўзига хослиги билан ажралиб туради, булар албатта қуйидагиларга боғлиқдир:

  1. Организмлар кўпроқ насл қолдиришади, яшаётганидан кўра.

  2. Бу организмларнинг популяциясида наслий ўзгарувчанлик мавжуддир;

  3. Турли хил генетик кўринишларга эга бўлган организмлар кўпроқ яшаб кетиши ва насл қолдириши билан ажралиб турадилар.

Бундай шарт шароитлар организмларнинг конкуренцияси ва яшаб кетиш ҳолатлари албатта таъсир кўрсатиши мумкин, булар эволюциянинг табиий танланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу тариқа наслий хусусиятларга эга бўлган организмлар бошқалардан кўра кўпроқ генотипни келажак авлодга қолдириш хусусиятига эгадир.
Табиий танланишнинг марказий концепциясини тушуниш бу организмнинг мослашувчанлигидир. Мослашувчанлик организмни яшаб кетиш ҳолатлари ва кейинги авлодга қолдирадиган генетик улуши орқали баҳоланади. Биоқ бунда наслнинг кўплиги эмас, балки мослашиш ҳолатлари таҳлил қилинади. Масалан, агар насл қолдирадиганлар заиф бўлса буни янги тур учун албатта фойдаси бўлмайди, шунинг учун ҳам уларни рақобатбардошлиги инобатга олиниши зарурдир. Албатта бундай ҳолатда заиф организмларга эътибор камаяди.
Агар маълум насл организмни мослашувчанлигини оширса, бу геннинг ривожланиш ҳолатлари албатта юқори бўлади. Шунинг учун ҳам олимлар яхши наслни қолдири, ёмон наслни нобуд қилишга уринишади. Организмларни мослашувчанлик ҳолатлари баъзи бир ҳолатда салбий таъсирга олиб келишини унутмаслигимиз зарур, шунинг баъзи фойдали генлар фойдасизга ҳам айланиши мумкин.
Кўпгина ҳолатларда табиий танланиш ҳолатларига жинсий танланишни киритишимиз мумкин, бунда албатта қўшиладиган турнинг жозибадорлиги муҳим ўрин тутади. Табиий танланиш ҳолатлари албатта маълум бир ҳайвонларнинг эркак ва аёлларида яққолроқ намоён бўлиши мумкин. Масалан: катта шоҳ, ёрқин ранг ва бошқалар.
Танланиш турли хил даражаларга турлича таъсир кўрсатиши мумкин7.
[7,8]
Психосоциал ёндошув.
Бизларнинг ҳар биримиз мураккаб жараённи ўзида шакллантиради, бу эса ижтимоий тизимнинг катта қисми бўлиб ҳисобланади. Бмроқ ҳар биримиз кичик тизимлардан ҳам иборатмиз, масалан бизнинг тизимимиз, нерв системаси аъзолари, молекула ва атомлар. Бу кўп даражали тизимлар турли хил таҳлил даражадари қўшимча ҳолатлар инобатга олинади. Турли хил даражаларда турли хил ёндошувлар мавжуд, буни био психосоциал деб номланади, бунда биологик, психологик ва ижтимоий маданий омиллар инобатга олинади8. [8]
Рис 1 [8] Психосоциал ёндошув .
П сихоло гмк таъсир

  • қўрқ\'в ва кузатишларни

К "У р И LLJ

  • э пл о цио нал реакциял ар

  • ко пI—1итиЕ; >караёнл ар







Психологиянинг фанлар тизимидаги ўрни ва бошқа фанлар билан алоқаси.
Психологиянинг предмети психика бўлганлиги сабабли унинг асосий вазифаси объектив дунё ҳақидаги жараёнларни акс эттиришни хисобга олади. Психология бошқа фанлар қатори фалсафа фанининг негизида вужудга келди. Фалсафа айнан билиш назариялари психика ҳақидаги тасаввурларни таҳлил қилади. Бунда психика бирламчи, онг иккиламчи ҳолатлар сифатида эътироф этилади. Психология инсон фаолиятида психикани ва унинг ривожланишини ўрганади.
Психология барча фанларни интеграция қилиб, уларга таъсир кўрсатади ва улар инсоний билимларнинг умумуий модели сифатида талқин қилинади. Психология фаолиятни тадқиқ қилиш ва инсоннинг ақлий фаолиятини, амалий ҳолатини таҳлил қилиш имкониятини яратади.
А. Психология ва фалсафа.
Психология фалсафанинг таркибида шаклланиб, 1879 йилда мустақил фан сифатида таркиб топди. Психологияда фалсафанинг икки йўналиши сақланиб қолган: материалистик ва идеалистик. Материализм фаолиятни асосий кўринишларидан бўлиб, психик функцияларни вужудга келишини ўрганади. Идеализм масъулият муаммоси, виждон, ҳаётий мақсад, маънавийлик ҳолатларини ўз ичига олади. Илмий тадқиқотнинг психологик методологияси дунёни билиш назарияларига асосланади11.
Б. Психология ва социология.
Социология фани психология фанидан бир қатор методларни ўзлаштириб олади, бунга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: шахсни ўрганиш, инсоний муносабатларни ўрганиш, кичик гуруҳлар, шахс назариялари, кичик гуруҳлар тузилиш назария методарини ўз ичига олади.

Психология социологиядан қуйидагиларни олган илмий маълумотларни йиғиш усуллари (сўров, анкета, интервью), социал ўрганиш назариялари ва бошқалар.
Умумий муаммолар инсонлар билан ўзаро алоқалар, катта гуруҳларнинг таъсири (этнопсихология, сиёсий психология, иқтисодий психология ва бошқалар), ижтимоийлашиш (идентификация,социвл фасилитация ва ингибитция)
В. Педагогика ва психология.
Педагогика ўқитиш методикаларини психология методикаларидан ўзлаштиради, бундан ташқари қобилиятларга нисбатан назар хам психологик жараёнлардан олинган.
Бошқа фанларнинг қўшилиши натижасида педалогия фани вужудга келган. Педология 19 асрнинг бошларида мавжуд бўлган фанларжан бири хисобланиб, ҳозирги кунда бундай фан мавжуд эмас.
Илмий ва ҳаётий психология. Психологлар ҳақида афсоналар
Бизнинг хаётимизда психологлар ҳақида турли хилдаги миш-мишлар
юрибди. Биз уларни баъзиларини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

  1. Психология бу инсоннинг қалбини, юрагини ҳаммасини биладиган фандир, психологлар инсонни ичини яхши билади.

  2. Психолог-бу инсонлар билан тез мулоқотга кириша оладиган ва одамларни тушуна оладиган инсон ҳисобланади.

  3. Психолог - бу инсонларнинг хатти-ҳаракати, хиссиётлари, бошқаларнинг фикрини бошқара оладиган ва шунга махсус ўргатилган инсондир. У шунга хос бўлган техникалардан фойдалана олади, масалан гипноз билан.

  4. Психолог бу ўзини яхши тушуна оладиган ва ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара оладига нинсон.

  5. Психолог - бу ҳаёт ҳақидаги кўроқ тасаввурларга эга бўлган донишманддир, унинг вазифаси қийналган инсонларга тўғри йўл кўрсатишдан иборатдир, ҳаётда ўз йўлини йўқотганларга тўғри маслаҳат беради.

Ҳар бир афсонининг тагида озгина бўлсада, ҳақиқат яширингандир, уларнинг тагида қандайдир асос мавжуддир, бироқ инсонлар ҳақиқатни бўртирилган ҳолда идрок қилишга ўрганиб қолишган, шунинг учун ҳам баъзи бир ҳолатларда психологларнинг фаолиятини ёлғонга қориштиришлари мумкин. Бу фикрларнинг бўрттирилганлиги баъзи ҳолларда инсонларнинг нафақат ўзларига, балки бошқаларга ҳам зарар келтириши мумкин. Шунинг учун ҳам биз афсонадан ҳақиқатни ажратишимиз талаб қилинади.
Биз юқорида келтирилган афсоналарни диққат билан таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Демак:

  1. Психология бу инсоннинг қалбини, юрагини ҳаммасини биладиган фандир, психологлар инсонни ичини яхши билади.

Психологларнинг инсонларни ичидаги ҳамма гапларни билади деган таҳминга келсак, бу жиҳатдан бўрттириш керак эмас. Бироқ кўпгина ҳолатларни оддий инсонларга нисбатан тезроқ англаши ва кузатувчан бўлиши мумкин, чунки психология билан шуғилланадиган инсонлар оддий инсонларга нисбатан ўта кузатувчан бўлишлари мумкин. Бироқ шуни назарда тутинки ҳамма фикрлар бу эҳтимолдаги фикрлар ҳисобланади. Агар психолог мен сизни жуда яхши тушуна олмаман деса, демак бу ҳақиқий психолог ҳисобланмайди.

  1. Психолог-бу инсонлар билан тез мулоқотга кириша оладиган ва одамларни тушуна оладиган инсон ҳисобланади.

Ҳар бир инсон маълум бир қобилиятлар мажмуаси билан туғилади, бироқ биз буни ҳаётимизнинг давомида билиб борамиз. Биз инсонларнингхатти-ҳаракатидаги ҳолатларни туғма эканлигини сезишимиз мумкин, булар индивидуал хатти ҳаракатлар бўлиши мумкин. Масалан асаб тизимининг кучи, хатти-ҳаракати ва бошқалар. Бироқ мулоқотдаги эмпатия ҳолати қийинроқ кечиши мумкин. Психологларнинг орасида инсонларнинг хатти-ҳаракатлари турличадир. Бироқ амалий психолог бир қатор қобилиятларга эга бўлиши талаб қилинади. У ўзида мулоқотга мойиллик ва одамларни тушуна олиш қобилиятини шакллантириши зарур. Бунгамосбўлганпсихологикметодлармавжуддир.

  1. Психолог - бу инсонларнинг хатти-ҳаракати, хиссиётлари, бошқаларнинг фикрини бошқара оладиган ва шунга махсус ўргатилган инсондир. У шунга хос бўлган техникалардан фойдалана олади, масалан гипноз билан.

Ҳақиқатдан ҳам амалий психолог инсонларга таъсир кўрастишнинг маълум бир усулларидан фойдалана олади, бироқ улар гипноз билан шуғилланмайдилар, гипноз билан асосан тиббиёт ходимлари шуғилланишади, бироқ психологларда инсонларни ишонтириш учун бир қатор усуллардан фойдаланишади улар психологни мижозни ишончига киришда муаммоларни юмшатишда, ишлатишлари мумкин. Бироқ улар бу кучни зарарга ҳам фойда учун ҳам ишлатишлари мумкин. Агар психолог бошқаларнингишончини қозониб, ўз фойдаси йўлида фойдаланиш аҳлоқий нуқтаи назардан тўғри эмас, бироқ бошқа бир психологларда шу ҳолатларни кузатишимиз мумкин.

  1. Психолог бу ўзини яхши тушуна оладиган ва ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара оладиган инсон.

Ўзини яхши тушуниш мумкин эмас. Агар инсон мен ўзимни жуда яхши биламан деса бу ёлғон ёки адашади. Бироқ ўзини тушуниш ҳолатлари психологлар учун хосдир. Амалий психолог бошқаларни осонроқ ва тезроқ тушунишини мумкин, у клиентга ёрдам бериши мумкин.

Хаётий психологик билимлар

Илмий психологик билимлар

Аниқ, мисолларга бой, қарама қаршилкка эга, маълум бир вазиятга қаратилган

Умумлаштиришга мойил, илмий тушунчалар ишлатилади, бунда предметларнинг хусусиятларини акс эттириш мумкин

Интуитив характерга эга, хатолар ва қайта кўришлар орқали аниқланади

Рационвл, англанган характерга эга. Биринча фараз шакллантирилиб, сўнгра улар текширилади

Тушнтириш қийин, инсонлар томонидан ўзлаштиришда мураккабликлар мавжуд

Ўқитиш жараёнида тез ўзлаштириш мумкин, ҳамма олинган натижалар адабиётларда қайд қилинади

Асосий усули: кузатиш ва фикрлаш

Асосий усуллари: кузатиш, сўро жавоб, тест, эксперимент, социометрик таҳлил, статистик таҳлил

Алоҳида инсонлар гуруҳини хотираси билан чекланади

Илмий маълумотларга бой адабиётларга эга

Умумлаштирилган вақтда маълумотларни чегараланганлиги янги фаолиятга ўтказа олмаслиги билан боғлиқ

Маълумотларни умумлаштириш хусусиятига эга, билимларни бошқа йўллар билан узатиш мумкин


Психологик фанлар тизими ва тамойиллари
Академик психология психик кўринишларни, ҳолатларни ва жараёнларни ўрганади, у нафақат инсонларни балки ҳайвонлардаги психик ўзгаришларни ҳам ўрганади.
Тадбиқий психология психологик қонуниятларни умумлашмасини ўрганади, уларнинг маълум бир соҳадаги касбий фаолиятини ўрганади
Амалий психология психологик билимларни амалий ҳолатларини таҳлил қилади




Академик
психология

Тадбиқий
психология

Амалий
психология

Предмети

Психик ҳаётнинг барчаси

Инсон касбий фаолиятини аниқлаш жабҳаси

Аниқ индивидлар

Вазифаси

1 .Алоҳида

Алоҳида

Инсонлар ёки






кузатишлардан
умумлаштирилади

  1. Назарий таҳмин ва фаразларни илгари суриш.

  2. Алоҳида психик фактларни башорат қилиш ва уларнинг динамикаси

кузатишлар асосида умумий қонуниятга эга бўлинади Амалий вазифаларни ечишни ўрганиш Инсон фаолиятини башорат қилиш ҳолати

гуруҳлар асосида
индивидуалликни
англаш.
Психодиагностик методларни, консультацияни, профилактика ва коррекцияни қўллаш. Алоҳида инсонлар ёки гуруҳ хатти ҳаракатини башорат қилиш

Методлари

Кузатиш, сўров, тест, эксперимент, социометрия, статистик таҳлил

Академик психологиядагилар нинг барчаси ва касбий фаолиятни ўрганиш

Академик психологиядагила рнинг барчаси ва хусусий
психотерапевтик
усуллар

Иўналишлари

Умумий
психология, ёш даврлари психологияси, аномал
ривожланишлар
психологияси,
шахс
психологияси,
ижтимоий
психология,
зоопсихология,
психофизиология
ва бошқалар

Педагогик психология, тиббиёт, юридик, иқтисодий, сиёсий, меҳнат
психологияси,
спорт
психологияси ва бошқалар

Психоанализ, гештальттерапия, НЛП, эмотив терапия ва бошқалар


ТЕСТ САВОЛЛАРИ

саволлар

Тўғри жавоб

нотўғри

нотўғри

нотўғри

Ҳаётий

* психологик

Психологик

Психологик

Ҳамма

психологияга

маълумотларн

маълумотлар

кўринишлар

жавоблар

қуйида

И

исботларга

нафақат

тўғри

келтирлган

объективлиги,

эга эмас

тушунтирилма




ҳолатлар мос

аниқлиги




йди, балки




келади







изоҳланмайди




Қуйида

*барча

Психик

Психологик

Психологик

келтирилган

жавоблар

маълумотлар

маълумотлар

маълумотла

таърифларнинг

тўғри.

инсон

асосида инсон

р нафақат

қайси бири илмий




псизхикаси

хатти-

таърифланад



психологияга мос келади




ҳақида
объектив
маълумотни
беради

ҳаракатини башорат қилиш мумкин

и, балки
таҳлил
қилинади

Меҳнат
психологияси
қуйидагиларни
ўрганади

* меҳнат фаолиятидаги психологик ўзига хослик

Ўқитиш ва тарбиянинг психологик қонунияти

Врач ва касалларнинг психологик жабҳаси

Барча
жавоблар
тўғри

Педагогик психология .... ўрганади

* Ўқитиш ва тарбиянинг психологик қонунияти

меҳнат фаолиятидаг и психологик ўзига хослик

Врач ва касалларнинг психологик жабҳаси

Барча
жавоблар
тўғри

Тиббиёт
психологияси
қуйидагиларни
ўрганади

*Врач ва касалларнинг психологик жабҳаси

меҳнат фаолиятидаг и психологик ўзига хослик

Ўқитиш ва тарбиянинг психологик қонунияти

Барча
жавоблар
тўғри

Психик
кўринишлар
ўзида
қуйидагиларни акс эттиради

* барча
жавоблар
тўғри

Психик
жараёнлар.

Психик
ҳолатлар

Психик
хусусият.

Психологияни асосий методлари булар

*эксперимент ва кузатиш

Суҳбат ва анкета

Тест фаолият самарадорлиги

Барча
жавоблар
тўғри

Қайси
экспериментда
кучли
экспертизага мойиллик мотиви устунлик қилади

*
лаборатория.

табиий.

Лаборотория ва табиий

Барча
жавоблар
тўғри.

Мактаб
психологининг асосий вазифаси бу

* Барча
жавоблар
тўғри

Диагностика ва коррекция

консультация

психопрофи
лактикава
психологик
маълумот
бериш

Психология мустақил фан сифатида қайси асрда ажралиб чиққан

* 19 асрнинг ўртасида

18 асрнинг ўртасида

20 аср бошларида

20аср
ўрталарида

Маъруза 2. Психиканинг эволюцияси ва вужудга келиши


Инсон психикасини умумий қонуниятлари, тизими ва функциялари. Инсон психикасини тизими. Эволюцияда табиий танланишнинг ўрни. Уильям Джеймс ва инстинктлар психологияси. Асаб тизимини ривожланиш босқичлари Бош мия пўстлоғи. Мия ва психика. Онг юқори психик акс эттириттт даражаси. Онг холати. Онг ва онгсизлик
Маъруза режаси

  1. Инсон психикасини умумий қонуниятлари ва функциялари.

  2. Инсон психикасини тизими.

  3. Эволюцияда табиий танланишнинг ўрни.

  4. Уильям Джеймс ва инстинктлар психологияси.

Инсон психикасини умумий қонуниятлари, тизими ва функциялари.
Психикани ўрганиш қатор бошланғич бошқарув низомларига асосланган тамойилларга таянади, бу тамойиллар тадқиқ этилаётган объектни мазмунли баён этиш, тажриба маълумотларига эга бўлиш муолажаларини режалаштириш, уларни умумлаштириб, изоҳлаш, шунингдек, илмий фаразларни илгари суриб, уларни текшириш имконини беради.
Психологиянинг асосий методли тамойиллари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:


Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling