Маъруза Эволюцион психологияга кириш
Маъруза 5. Когнитив жараёнларни шакллланиши. Инсонда акс
Download 463.54 Kb.
|
эволюцион лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Воқеликни психик акс эттириш ўзига хос хусусиятларга
- Интропсихика
Маъруза 5. Когнитив жараёнларни шакллланиши. Инсонда акс эттириш даражалари.
Психология ва фалсафасида онг муаммоси. Ижтимоий ва индивидуал онг. Онгнинг вужудга келишида: жамоа, меҳнат фаолияти ва нутқ. Фаолият ва онг бирлиги принципи. Англанилган ва англанилмаган психик ҳодисалар. Установка тушунчаси (Д.Н.Узнадзе). Фаолият регуляциясида англанилган ва англанилмаган ҳодисаларнинг ўзаро таъсири. Маъруза режаси: Инсонда акс эттириш даражалари. Онгни вужудга келиши ва ривожланиши Индивидуал ва жамоавий онг Инсонда акс эттириш даражалари Барча психологик механизмлар маълум бир таҳлилдарни талаб қилади улар маълум бир муаммоларнинг ечимларига қаратилган бўлиши керак. Бу муаммолар ўзининг ҳолатларига кўра ижтимоий тарихий табиатга эгадир. Когнитив психология бошқа инсонлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш имкониятига эга бўлиши зарур. Барча когнитив жараёнлар бир бири билан боғлиқ бўлган комплекс тарздаги маълумотларни ўзида жамлайди. Анъанавий когнитив жараёнлар тарихий муаммоларни таҳлил қилиш ҳолатини яратиши мумкин31. Психика таърифидан келиб чиққан ҳолда, икки асосий вазифани бажаради: акс эттирувчи ва регулятив (мослашувчанлик). П.А. Пономарев психиканинг қуйидаги вазифаларини кўрсатиб ўтади: атроф-олам таъсирларининг акс этишлари; инсонлар ҳулқ-атворлари ва фаолиятларини тартибга солиш; инсонларнинг атроф-оламдаги ўзлари тутган ўринларини англашлари. Воқеликни психик акс эттириш ўзига хос хусусиятларга эга: психика объектив воқеликни ҳаққоний акс эттиради; ҳаққоний акс эттириш амалиётда текширилади; у ривожлантирилади ва такомиллаштирилади; фаол ҳаракатда намоён бўлади; психика шахсият орқали ўз маъносини 32 ўзгартиради; у илгарилаб кетиш хусусиятига эга . Психик воқеликни шартли равишда: экзопсихика, эндопсихика ва интропсихикага ажратиш мумкин. Экзопсихика - инсон психикасининг бу бўлаги организмга нисбатан ташқи бўлган воқеликни акс эттиради. Эндопсихика - инсон организмининг ҳолатини акс эттирувчи психик воқеликнинг бир бўлаги. Интропсихика - фикр, ирода кучи, хаёлот, тушларни ўз ичига олган психик воқеликнинг бир қисми. Психика ривожининг икки даражаси мавжуд: тубан ва юқори. Психиканинг тубан даражаси англанмаган онг остини, юқориси эса - онгни ташкил этади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, психика онгдан кўра анчагина кенгроқдир. Онг - музликнинг кўринаётган қисми бўлиб, унинг катта қисмини эса инсоннинг англанган назоратидан яширинган онг ости ташкил этади. Инсон психикаси таркибига: психик жараёнлар: билиш, ҳиссий, иродавий ва англанмаган жараёнлар; психик ҳолатлар: мотиватсион соҳада - эҳтиёжлар, қизиқишлар, истаклар, интилишлар; эмотсионал соҳада - сезгиларнинг ҳиссий тони, эмотсионал акс таъсир, кайфият, стресс, аффект; иродавийсоҳада - ташаббускорлик, қарор қабул қилиш, мақсадга йўналганлик, қатъиятлилик; онгнинг умумий таркибини ифодаловчи - диққатнинг турли даражалари, фрустратсия, апатия ва бошқалар; психик хоссалар: йўналганлик, темперамент, феъл-атвор, қобилиятлар киради. Шу тарзда, инсон психикаси акс эттириш ва тартибга солиш фаолиятининг яхлит психик ҳодисаси демакдир. Психикани тушунишга оид турли ёндошувлар мавжуд: Антропсихизм таълимоти (Р. Декарт) - психика фақат инсонга хос. Панпсихизм таълимоти (франтсуз материалистлари) - табиатнинг умумий руҳланганлиги; психика бутун табиатга, бутун оламга хос (шу жумладан тошга ҳам). Биопсихизм таълимоти - психика - бу тирик табиатнинг хоссаси 33 (ўсимликларга ҳам хос) . Нейропсихизм таълимоти (Ч. Дарвин)34 - психика асаб тизими мавжуд бўлган организмларгагина хос. Мияпсихизми таълимоти (К.К. Афлотунов) - психика фақат бош мияли, найсимон асаб тизимига эга организмларда мавжуд (бунга кўра, ҳашаротларда психика мавжуд эмас, чунки улар бош миясиз тугунли асаб тизимига эга). Тирик организмларда психика куртакларининг намоён бўлиш мезони бўлиб таъсирчанлик ҳисобланади(А.Н. Леонтьев) - ҳаётий аҳамиятсиз бўлган муҳит омилларига жавобан таъсирланиш (товуш, ҳид ва ш.ў.), улар объектив барқарор алоқасига кўра муҳим ҳаётий таъсирланувчилар (озуқа, хавф) учун огоҳлантирувчи бўлиб хизмат қилади. Психологиянинг фан сифатида ривожланиши тарихий босқичлари . Шундай қилиб, психология предметини тўлиқ баён этиш психология фанининг ўзини кўриб чиқишни тақазо этади. «Психология» сўзи биринчи марта 1590 йилда немис теолог олим Р. Гокле-ниус томонидан қўлланилган эди. ХВИИИ асрда эса немис олими Х. Вольф биринчи марта илмий атамалар қаторига «психология» атамасини киритди. У дастлабки йирик илмий-психологик асарлар: «Емпирик психология» (1732) ва «Ратсионал психология» (1734) ни яратди. Психология - ҳам қадимий, ҳам маълум даражада янги фан. Қадимий фан сифатида у икки минг йил аввал пайдо бўлган. Психика ҳақидаги дастлабки илмий тасаввурлар қадимги дунё (Ҳиндистон, Хитой, Миср, Бобил, Юнонистон)да фалсафа бағрида пайдо бўлган ва жамиятдаги амалиёт, даволаниш ва тарбия эҳтиёжларидан келиб чиққан эди. ХИХ асрнинг 70-80-йилларида психология мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Илмий психологиянинг, хусусан, экспериментал психологиянинг асосчиси сифатида 1879 йилда Лейптсиг шаҳрида дунёда биринчи бўлиб экспериментал психологик лабораторияни очган немис тадқиқотчиси В. Вундт тан олинган. Бунга мос равишда ушбу йил психологиянинг фан сифатида юзага келган санаси бўлиб ҳисобланади. Дастлаб экспериментал психологиянинг асосий мавзулари сифатида сезгилар ва таъсирланиш вақти (Ф. Дондерс), кейинчалик эса - ассотсиатсиялар (Г. Эббингауз), диққат (Дж. Кеттел), ҳиссий ҳолат (У. Джеймс, Т.А. Рибо), онг ва ирода (Вюртсбургская школа, А. Бине) хизмат қилди. ХХ асрнинг биринчи ярмида амалий психологиянинг кўплаб махсус бўлимлари юзага келди - бу меҳнат психологияси, педагогик психология, тиббиёт психологияси ва бошқалар, шу билан бир қаторда илмий психологиянинг кўплаб махсус соҳалари - психофизиология, оила, ёш, дифферентсиал психология ва бошқалар ажралиб чиқди. Илмий амалий психология турли йўналишлар бўйича ривожланиб борди, инқироз маълум даражада бартараф этилган бўлсада, кўплаб масалалар ҳал этилмаган эди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида илмий-техник инқилоб психологияга катта таъсир кўрсатди. Фанда математика, кибернетика, информатика назариялари методлари, шунингдек, электрон-ҳисоблаш техникаси кенгроқ қўлланила бошлади. Психология тиббиёт ва биология соҳаларидаги энг сўнгги ютуқлардан фаол тарзда фойдалана бошлади. Шундай қилиб, психология ривожланиш йўлида узоқ тарихий йўлни босиб ўтган ҳолда, ўрганиш предмети ва фан сифатидаги номланишини ўзгартириб борди. Л.Д. Столяренко психологиянинг фан сифатидаги ривожланишини тўрт босқичга ажратади. Биринчи босқич. Психология - руҳ ҳақидаги фан (Арасту). Психологиянинг бундай таърифи икки минг аввал келтирилган эди. Руҳнинг мавжудлиги билан инсон ҳаётидаги барча номаълум ҳодисаларни тушунтириб беришга уринар эдилар. Иккинчи босқич. Психология - онг ҳақидаги фан (Р. Декарт, Б. Спиноза, Д. Локк, Г. Лейбнитс, Д. Гартли). ХВИИ асрда табиий фанлар ривожи билан юзага келди. Фикрлаш, сезиш, хоҳишга бўлган лаёқат онг деб аталди. Ўрганишнинг асосий методи бўлиб, инсоннинг ўзини кузатиши ва воқеликни баён этиши ҳисобланар эди. Учинчи босқич. Психология хулқ-атвор ҳақидаги фан сифатида ХХ асрда пайдо бўлди (Д. Уотсон, э. Торндайк). Психологиянинг вазифалари - тажрибалар қўйиш ва бевосита кўриш мумкин бўлганларни, айнан, инсоннинг хулқ-атвори, ҳаракатлари, таъсирланишга жавобларини кузатиш (ҳаракатларни келтириб чиқарувчи мотивлар ҳисобга олинмас эди). Тўртинчи босқич. Психология объектив қонуниятларни, психиканинг фаолият ва ифодаланиш механизмлари, шунингдек, фактларни ўрганувчи фан сифатида. Онгни вужудга келиши ва ривожланиши Инсон онгининг бирламчи психологик хоссаси ўзини билиш субъекти сифатида ҳис этиш, мавжуд ва тасаввурдаги воқеликни хаёлан тасвирлаш лаёқати, шахсий психик ва ҳулқ-атвор ҳолатларини назорат қилиш, уларни бошқара олиш, атрофдаги реалликни тасаввурлар шаклида кўриш ва идрок қилиш лаёқати кабиларни ўз ичига олади. Ўзини билиш субъекти сифатида ҳис этиш инсоннинг оламни ўрганиш ва билишга, яъни, олам ҳақида у ёки бу даражада аниқ билимларни эгаллашга тайёр ва лаёқатли, бу оламдан бўлак қилинган мавжудот сифатида англашини билдиради. Онгсизлик (уйқу, гипноз, касаллик ва ш.ў.) ҳолатларида бундай лаёқат йўқолади. Download 463.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling