Маъруза Эволюцион психологияга кириш
Шахснинг психоаналитик назарияси
Download 463.54 Kb.
|
эволюцион лекция
Шахснинг психоаналитик назарияси (З. Фрейд, А. Адлер, К. Юнг , э. Фромм, К. Хорни). Бу назарияга кўра, шахс уч қисм: Ид, эго ва Суперегодан иборат инсоннинг ички, психологик ҳосиласидир. Ид - бу англанмаганлик, бунга би-ологик ички сезгилар ва инсоннинг ҳайвонлар билан умумий бўлган органик эҳтиёжлари киради. З. Фрейд жинсий эҳтиёжлар ва таҳдидлиликни, А. Адлер - ҳокимиятга интилишни, К. Хорни - турли-туман комплексларни,
э. Фромм - одамнинг озодликка ёки уни чеклашга интилишини ажратиб кўрсатадилар. Бу - шахснинг ўзини англаши. Суперегога инсон қадриятлари, унинг ҳаётий мақсадлари, идеаллари киради. Шахснинг бу уч таркибий қисмлари, одатда, уйғунлик ҳолатида бўлмайди, улар ўртасида неврозларга, инсон руҳияти ва ҳулқ-атворидаги нуқсонларга сабаб бўлувчи низолар юзага келади. К. Юнг Фрейднинг ундан ажралиб чиққан биринчи ўқувчиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Улар ўртасидаги турли фикрлиликнинг пайдо бўлишига З. Фрейднинг пансексуализм ғояси сабаб бўлди. Юнг бўйича, инсон психикаси уч даража: онг, шахсий англанмаганлик ва жамоавий англанмаганликдан иборат. Инсон шахси тузилишида қадимги ўтган инсониятдан қолган хотиралардан ҳосил бўлган жамоавий англанмаганлик асосий ўринни эгаллайди. Жамоавий англанмаганлик умумийлик хусусиятига эга. У ҳам ўз навбатида турли даражалардан иборат. Бу миллий, ирқий ва умуминсоний мерос билан белгиланади. Энг чуқур даража одамгача бўлган даврдан, яъни, одамнинг авлоди бўлган ҳайвонларнинг тажрибасидан бошланади. Шундай қилиб, Юнг таърифига кўра, жамоавий англанмаганлик - бу қадимги аждодларимизнинг онги бўлиб, улар ўйлаган ва ҳис этган, ҳаёт ва дунё, худолар ва инсон мавжудотларини ўрганиш воситаларидан иборат. Жамоавий англанмаганлик баъзи одамларда фақат тушларида эмас, балки, реал ижодкорликда архетиплар кўринишида намоён бўлади. Масалан, она архетипи - бу ҳиссиёт ва образ мазмунига эга бўлган ўз онасидан келиб чиққан умумий она ғояси. Бола бу архетипни тайёр кўринишда ирсият орқали олади ва шу асосда ўз онасининг аниқ образини яратади. Юнг фикрига кўра, жамоавий англанмаганликдан ташқари шахсий англанмаганлик ҳам мавжуддир, лекин у онгдан ажралмаган ҳолатдадир. Шахсий англанмаганлик қачондир англанган бўлиб, кейинчалик ёддан чиқарилган ёки онгдан сиқиб чиқарилган кечинмалардан иборат. Шахсий англанмаганликнинг тузилиш бирлигини мулоҳазалар ва хотиралар, туйғулар қоришмаси, йиғиндиси ташкил этади. Шунингдек, Юнг «Мен» тушунчасини киритди. Бу тушунча орқасига инсоннинг яхлитликка ва бир бутунликка интилиши яширинган. Бу орқали онглилик ва англанмаганлик ўртасидаги мутаносибликка эришилади. «Мен» турлича ифодаланиши мумкин. Унинг ифодаланишига боғлиқ равишда одамларни маълум типларга ажратиш мумкин. Юнг инсоннинг ўзига ёки объектга йўналганлиги асосида шахс типларининг таснифланишини келтиради. Бунга мувофиқ равишда у барча одамларни экстравертлар ва интровертларга бўлади. Фрейднинг яна бир устозидан узоқлашган машҳур ўқувчиларидан 25 бири, индивидуал психологиянинг асосчиси - Альфред Адлер ҳисобланади. У Фрейднинг биологиялаштириш назариясини кескин қоралади. Адлер, инсонда асосийси - унинг табиий ички сезгилари эмас, балки, ўзи «умумийлик туйғуси» деб номлаган ижтимоий туйғулари эканлигини таъкидлади. Бу туйғу туғма бўлсада, ижтимоий жиҳатдан ривожлантирилган бўлиши зарур. Бундан ташқари, Адлер Фрейднинг шахсни уч бўлакка бўлиниши ҳақидаги фикрига қарши чиқди. Унинг фикрича, шахс тузилиши бир бутун бўлиб, шахс тараққиётидаги бўлинадиган қисм бўлиб, инсоннинг устунликка интилиши ҳисобла-нади. Лекин бу интилиш ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Масалан, инсон танасидаги органларнинг нуқсонлари туфайли ўзининг мукаммал эмаслиги туйғусини бошидан кечиради, шунингдек, бу туйғу болаликдаги ноқулай ижтимоий шароитлар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Инсон мукаммал эмаслик туйғусини енгиш учун турли кўринишдаги тўлдирувчиларни излай бошлайди. Масалан, Адлер юқори тўлдирувчини ишлаб чиқиш имконияти ҳақида фикр юритади. Бу ўзининг мукаммал эмаслигига қарши реакциянинг ўзига хос кўринишидир. Юқори тўлдирувчанликни ишлаб чиқиш малакаси, жисмонан заиф ва иродасиз одамларнинг матонат билан фаолият юритишларига сабаб бўлади. Бундан ташқари, юқори тўлдирувчанликда Адлер ижодкорлик механизми, фаолликни кўради. Мисол тариқасида, у Напалеон шахсига изоҳ беришни ёқтирарди, ва Напалеоннинг саркарда сифатидаги алоҳида лаёқатларини, хусусан, ундаги кичик бўй ўлчами туфайли юзага келган мукаммал эмаслик туйғуси билан тушунтириб берар эди. Шундай қилиб, кўрганимиздек, мукаммал эмаслик туйғуси ўз табиатига кўра туғма бўлгани учун, Адлер Фрейднинг назарий қарашларини ижтимоийлаштиришга ҳаракат қилиб кўрган бўлсада, биологиялаштиришдан тўлиқ воз кеча олмади. З. Фрейднинг издошларидан бири Карен Хорнининг фикрига кўра, инсон моҳиятининг асосини, болада туғма бўлган, хавотирланиш туйғусида кўриш мумкин экан. Бу туйғу, Хорни фикрича, инсон мунтазам равишда бошидан кечирадиган дунёдаги қарама-қаршиликлар туйғуси, ва уни бартараф этиш истаги инсон ҳаракатлари мотивациясининг асоси бўлган хавотирланишни юзага келтиришидан ҳосил бўлади. Хорнининг таъкидлаши бўйича, инсон икки тенденция: хавфсизликка интилиш ва ўз хоҳишларини қондиришга интилиш орқали бошқарилади. Бу иккала интилиш кўп ҳолларда бир-бирини инкор этади, шунда инсон ҳулқ- атворнинг маълум усулларини ишлаб чиққан ҳолда, ўзи сўндиришга ҳаракат қиладиган асабийлашиш ҳолати юзага келади. Хорни ҳулқ-атворни тўрт турга ажратди: биринчи турида «муҳаббатга асабий ҳолатда интилиш» ҳаётда хавфсизликни таъминлаш воситаси сифатида ифодала-нади; иккинчиси қандайдир объектив сабаблар билан эмас, балки, одамларга нисбатан қўрқинч ва душманлик билан тушунтириладиган «ҳокимиятга асабий ҳолатда интилиш» да ифодаланади; учинчи турида ҳулқ-атвор одамлардан яккаланишга интилишда ифодаланади; тўртинчи тури ўзнинг ёрдамга муҳтожлигини («асабий тобелик») тан олишда ифодаланади. Хорни йўналишлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилди, лекин, умумий ҳисобда уч турида тўхталди: а) одамларга интилиш; б) одамлардан узоқлашишга интилиш, мустақилликка интилиш; в) одамларга қарши ҳаракат қилишга (таҳдид) интилиш. Муносабатларнинг бундай уч хил турига мос равишда Хорни шахс асаб тизимининг уч турини ажратади: барқарор, бартараф этилган ва таҳдид солувчи. Ҳулқ-атворнинг бундай турлари соғлом инсонларга хосдир. Соғлом ва неврозга чалинган одамлар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, низоли тенденциялари ўртасидаги қарама-қаршилик соғлом одамда касалликка чалинган одамга нисбатан анча кам даражада бўлади. Шундай қилиб, Хорни26 Фрейд таълимотининг биологиялаштириш моҳиятини кескин танқид остига олган бўлсада, ўзининг асосий ҳолатидаги «дастлабки хавотирлик» ва «негизли хавотирланиш» ҳақидаги фикрлари билан Фрейдни такрорлайди. Download 463.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling