Тошкент 2023 2а амалий машғулот


Download 364.76 Kb.
bet1/2
Sana24.04.2023
Hajmi364.76 Kb.
#1395627
  1   2
Bog'liq
2-амалий машғулот (1)


МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси


«Электроакустика»
фанидан 2-амалий машғулотни бажариш учун
ўқув-услубий қўлланма

Тошкент 2023
2а - амалий машғулот
ТОВУШНИ АМПЛИТУДА БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Одам эшитиш аъзоси асосий мембрана толаларининг тебраниши давомида нерв толалалри тубигача етмаса, бундай товушни одам эшитмайди. Аммо тебранишлар амплитудаси ошиши биланоқ нерв толалалри тубига тегади ва у қўзғолади. Нерв толалари туби миянинг эшитиш марказига электр импульсларини юборади ва товуш эшитилади. Товушнинг бундай эшитилиш ҳолатидан эшитилмас ҳолатга сакрашсимон ўтиши ва унинг акси эшитиш бўсағаси деб айтилади ва қиймати 2∙10-5 Па.
Сезиш сатҳи. Вебер ва Фехнер товушни сезиш қонунини қуйидагича таърифлайдилар: бир хил нисбий қўзғотувчи кучларнинг ўзгариши эшитишни сезишни бир хил ошишига олиб келади, яъни эшитишни сезиш қўзғотувчи куч логарифмига пропорционал: E = αlg (I/Iб,с), бунда Iб,с – эшитиш бўсағасидаги қўзғотувчи куч. Сезиш сатҳи E дБ ларда ифодаланади:
E = 10 lg (I/Iб,с), дБ
Товуш баландлиги, баландлик сатҳи. Сезиш сатҳи субъектив сезишни аниқ тавсифламаганли сабабли баландлик сатҳи тушунчаси киритилган. Ҳар қандай товуш ёки шовқин баландлиги шартли тенг баландликдаги частотаси f = 1000 Гц га тенг бўлган синусоидал тон билан таққосланади. Ўлчов бирлиги Фон, яъни LG = LI 1000 Гц, дБ.

1 – расм. Тенг товуш баландлиги эгри чизиқлари




Масала. 100 Гц соф тон берилган, товуш босими сатҳи 60 дБ. Чексиз майдонда тинглагандаги баландлик сатҳини аниқлаш керак.
Ечим. Абсцисса ўқи бўйича 100 Гц ва ордината ўқи бўйича 60 дБ (1-расм) 30 ва 40 фон эгри чизиқлари ўртасида кесишади. Бундан изланаётган тоннинг баландлик сатҳи 35 фон.
6 – жадвалда келтирилган қийматларда баландлик сатҳларни аниқланг.
6 – жадвал



ƒ, Гц

70

80

90

200

300

400

500

600

700

800

LI 1000Гц

80

50

70

80

70

60

50

40

30

20

LG,дБ

































































Download 364.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling