Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Шахс ижтимоий роллари назарияси


Download 463.54 Kb.
bet7/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Шахс ижтимоий роллари назарияси (америкалик руҳшунос э. Берн ва немис руҳшуноси К. Левин). Ушбу психологик назария инсоннинг ҳаётда маълум, ўзига хос бўлган ижтимоий ролларни ижро этишидан келиб чиқади. Айнан, мана шу роллар ушбу одам шахсининг асосий хусусияти бўлиб ҳисобланади.
Бундай назариянинг маълум бўлган турларидан бири америкалик руҳшунос эрик Берн томонидан таклиф этилган. Унинг нуқтаи назарига кўра, одам бошқа роллардан кўпроқ қуйидаги ижтимоий ролларни ижро этади: бола роли, ота-она роли ва катта одам роли.
Бола роли катта одамнинг ўзини боладек ҳис этишда давом этишида ва бола сифатида тутишида намоён бўлади (масъулияциз, хархаша қилади, аразлайди, эътибор ва ғамҳўрлик талаб этади ва ҳ.к.). Ота-она роли одамнинг бошқалар учун масъулиятни, уларга ғамҳўрликни ўз елкасига олишида, бошқаларга ўргатиши, жазолаши, талаб қилишида ва ҳ.к.ларда намоён бўлади.
Ота-она роли одам ўзини, ҳақиқатдан ҳам, катта одамлар ўзларини бир- бирларига нисбатан қандай тутишлари лозим бўлса, шундай тутишларидан
иборат. Ҳар кимнинг шахсий эркинлиги ва мустақиллигини ҳурмат қиладилар, ҳуқуқини тан оладилар, ишонадилар, қўллайдилар ва ш.ў.
Физикавий «майдон» тушунчаси ва топологияда қабул қилинган тасвирлаш тамойилларини қўллаган ҳолда, К. Левин13 индивид ва муҳит ўртасидаги мутаносиблик бузилган ҳолатдаги ҳулқ-атворнинг динамик тизими концепциясини ишлаб чиқди.
К. Левин концепциясида бошланғич ҳолат сифатида индивиднинг «ҳаётий бўшлиғи» ичида маълум йўналиш, катталик ва таянч нуқтасига эга бўлган, унинг психологик кучлари (интилишлар, истаклар ва ш.ў.) ҳосил бўладиган ва ўзгарадиган яхлит майдон сифатида қабул қилинади. «Майдон»нинг бир хил ҳудудлари индивидни тортади, бошқалари итаради. Объектларнинг бу сифати ҳулқ-атвор «майдон» кучлари билан ҳаракатланадиган ҳулқ-атворнинг мотивацияли тузилишини характерловчи валентлик (мусбат ёки манфий) деб аталади. Валентлик шахс ва унинг мақсадлари, йўлдаги тўсиқлар ва ҳ.к.лар жамланган психологик «бўшлиғини» ўз ичига олувчи яхлит вазиятнинг вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Юқорида санаб ўтилган назариялардан ташқари, турли илмий- психологик йўналишлар ҳам мавжуд. Бундай йўналишлардан бири бўлиб, умуминсоний психология ҳисобланади. Умуминсоний йўналиш психологлари учун шахс фақат атрофдаги воқеликка эмас, балки, шахсан ўзига тегишли бўлган психологик ҳосиладир. Умуминсоний психологиянинг вакиллари К. Роджерс ва А. Маслоудирлар.
Терапиядаги ўзининг методини К. Роджерс нодиректив, яъни, беморда жамланган метод деб номлади. Бу методга асосан, шифокор беморга босим ўтказиши керак эмас. Шифокор ва бемор ўртасидаги алоқа бир-бирига нисбатан ҳурматга асосланган бўлиши керак, бунда уларнинг иккиси ҳам суҳбат ёки алоқанинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси бўлиб ҳисобланадилар. Терапевтнинг вазифаси шифокорнинг бемор учун иккинчи «Мен»и сифатида намоён бўлиши ва унинг ички оламига эътиборли бўлган вазиятни яратишдан иборат. Бундай вазиятда мижоз барча кечинмалари, ҳиссиётлари қизиқиш ва мамнуният билан идрок этилишини ҳис этади, бу тажрибасида янги қирраларни очишга, баъзида эса у ёки бу кечинмалар маъносини биринчи марта англаб етишга ёрдам беради.
Кейинчалик Роджерснинг нодиректив терапия ғояси нодиректив ҳулқ- атвор психология назариясигача ривожланди. Бу назарияга асосан, соғлом одамларнинг ўзаро мулоқоти ҳам худди шундай нодиректив бўлиши керак.
Роджерс14 шахс назариясининг марказий ҳалқаси бўлиб, ўзини баҳолаш даражаси ҳисобланади. Боланинг катталар ва бошқа одамлар, болалар билан ўзаро муносабатларга киришиши натижасида унда ўзи ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Лекин ўзини баҳолашнинг шаклланиши низолиларсиз ўтмайди. Кўп ҳолларда атрофдагиларнинг баҳо бериши ўзини баҳолаш билан мос келмайди. Инсон кўпда атрофдагилар баҳосини қабул қилиш ёки ўз фикрида қолишдан бирини танлай олмай, қийин аҳволда қолади. Мураккаб «солиштириш» жараёни содир бўлади, буни Роджерс «жонли баҳолаш жараёни» деб атайди, чунки дастлаб баҳолаш манбаи бола организмида бўлиб ўтади, яъни, бу ерда биз яна бир бора туғма сифатлар тушунчаси билан тўқнашамиз.
Психологиядаги умуминсоний йўналишнинг бошқа вакили америкалик
29
руҳшунос Абрахам Харальд Маслоу бўлади. Унинг нуқтаи назарига кўра, инсоннинг асосий эҳтиёжи - бу ўзини долзарблаштириш, ўзини мукаммаллаштириш ва ўзини намоён этиш. А. Маслоунинг ёзишича: «Ўзини долзарблаштирувчи одамларнинг барчаси қандайдир фаолият билан машғул бўлади ... Улар бунга берилган бўлиб, улар учун бу иш жуда қадрли - бу ўзига хос лаёқат»11. Бундай турга мансуб одамлар юксак қадриятларни амалга оширишга интиладилар (улар ичида - яхшилик, ҳақиқат, инсофлилик, гўзаллик, ҳаққонийлик, етуклик ва бошқалар), бундай одамлар учун булар ҳаётий муҳим эҳтиёж бўлиб хизмат қилади. Шахс тузилиши Маслоу бўйича тартибли тизимдан ёки эҳтиёжлар даражасидан иборат. Бу эҳтиёжларни тубандан юқорига санаб ўтамиз: физиологик (органик) эҳтиёжлар, хавфсизликка бўлган эҳтиёжлар, мансублилик ва муҳаббатга бўлган эҳтиёжлар, ҳурмат қилиш эҳтиёжлари, билиш эҳтиёжи, эстетик эҳтиёж ва ўзини долзарблаштириш эҳтиёжлари.
Юксак тараққий этган шахс инсонда мавжуд бўлган ўзининг барча қобилиятларини тўла ривожлантириш, маънан ўсиш ва аҳлоқий юксалишга интилиш каби долзарблаштириш эҳтиёжлари билдирадиган хусусиятга эга бўлади.
Инсон эҳтиёжлар даражаси ва у ёки бу эҳтиёжнинг шахс тузилишида эгаллаган ўрнининг ўзгаришини белгиловчи қуйидаги қонунлар мавжуд: юқорироқ даражадаги эҳтиёжлар инсоннинг қуйироқ даражадаги эҳтиёжлари оз даражада бўлса, ҳам қондирилган ҳолатдагина юзага келиб, муҳим ва долзарб эҳтиёжга айланади; агар инсонда янги эҳтиёж юзага келиб, долзарблашганида, унинг яхлит эҳтиёжлар даражаси ҳам қайтадан тузилади. Маслоу фикрича, ўзини долзарблаштириш — бу доимий тараққиёт ва ўз имкониятларини амалиётга жорий этиш жараёни. Маслоу ўзини долзарблаштириш - туғма ҳодиса бўлиб, инсон табиатига киради деб ҳисоблайди. Инсон яхшилик, аҳлоқийлик, самимийликка бўлган эҳтиёжлар билан туғилади. Улар инсоннинг асосини ташкил этади, ва одам бу эҳтиёжларни жорий қилишни билиши керак бўлади.
Россия психологиясида шахс соҳасида маълум бўлган тадқиқотлар Л.С. Вигоцкий мактаби вакилларининг назарий ишлари билан боғлиқ. Шахс муаммосини ҳал этишга А.Н. Леонтьев ва Л.И. Божович катта ҳисса қўшганлар.
Л.С. Вигоцкий, Л.И. Божович томонидан киритилган етакчи фаолият ва тараққиётнинг ижтимоий вазияти тушунчаларига таяниб иш кўриш бола ҳаётининг турли даврларида фаолиятнинг ўзаро таъсири ва шахслараро мулоқотнинг мураккаб динамикасида ички нуқтаи назар деб аталадиган дунёга маълум нигоҳ билан қараш шаклланишини кўрсатди. Бу нуқтаи назар шахснинг муҳим хусусиятларидан бири, фаолият етакчи мотивлари йиғиндиси сифатида тушуниладиган тараққиётнинг шарти бўлиб ҳисобланади.
А.Н. Леонтьев ўзининг марказий ўринни фаолият тушунчаси эгаллаган шахс тузилиши ва тараққиёти концепциясини таклиф этди. Л.И. Божовичнинг концепциясига ўхшаш, бу концепцияда ҳам, шахснинг асосий ички хусусияти шахснинг мотивация соҳаси бўлиб ҳисобланади. Унинг назариясидаги муҳим тушунча инсон фаолияти мақсадларининг унинг мотивларига, яъни, айни дамда бевосита қўзғатувчига йўналганликка бўлган муносабатини ифодаловчи шахсий моҳиятдир. Шахсга тегишли бўлган фаолият турлари қанчалик кенг, турли-туман бўлса, улар шунчалик тараққий этган ва тартибли, шахснинг ўзи эса шунчалик маънан бой бўлади.
Хулоса ўрнида, шахс бўйича тадқиқотлар ҳозирда ҳам фаоллик билан олиб борилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳозирги замон тадқиқотларининг муҳим хусусияти назарий қарашлар экспериментал тадқиқотлар асосида шаклланишидан иборат.
Шахс тушунчаси «юз», «сохта қиёфа» сўзларидан келиб чиқади. Қадимги рус тилида «сохта қиёфа» сўзи «роль», яъни, одам бошқалар билан мулоқотда бўлганида кийиб оладиган бирор-бир ижтимоий ниқоб маъносини англатувчи «роль»ни билдирар эди. Лотинча персоне сўзи ҳам шу маънони англатади. Пер сонаре - ниқоб ортидан сўзлашиш. Қадимги юнон, кейинчалик эса қадимги рим театрларида актер саҳнага у ёки бу - ёвуз, лаганбардор, пайғамбар, қаҳрамон характерлари чизилган ниқобда чиқарди. Ниқобнинг бўёқлари ижтимоий вазифани бажарувчи, у ёки бу ролни ижро этаётган инсоннинг аҳлоқий белгиларига ишорат эди.
Қадимги Юнонистонда «шахс» тушунчасига мос келувчи атама ишлаб чиқилмаган эди. Ўзининг бетакрор тақдирига эга бўлган шахс ҳақида Афлотун билмас эди, билишни ҳам хоҳламасди. Унинг ўрнини руҳ эгаллаган эди. Арастунинг «Жон ҳақида» асари ҳозирги замон психологиясига йўл очиб берди.
Қадимги Рим олдинга қадам ташлади. Рим ҳуқуқ илмида юнонча бошнинг юз қисмини, ташқи кўриниш, бундан ташқари, трагедияда иштирок этувчи ижрочини белгиловчи просопон ўрнига, лотинча персона сўзи қўлланилди, бу сўз аввалига, юнонча сўзга ўхшаб, трагедиядаги актернинг роли ва ниқобини англатар эди. Лекин кейинчалик алоҳида индивиднинг номи сифатида сақланиб қолди. Рим фуқароси ҳуқуқий ва диний зот, авлодлар исми-шарифи ва мулк эгаси сифатида таърифланади.
Шарқда умуман бошқача ҳолат эди. Индуизм ва буддизмда шахс инкор этилиб, фақатгина «ўзлик» эътирозсиз тан олинади.
К. Юнгнинг30 психоанализ назариясига асосан «шахс» тушунчаси одамнинг жамиятдаги ижтимоий роли билан боғлиқ. Ҳаёти жараёнида у ижтимоий талабларга мос равишда ўзини тутишни ўрганади. Ҳар бир касб учун, масалан, жамият аъзоси тақиб юрадиган маълум ниқоб хосдир. Шахс характерни ташкил этувчи бўлиб ҳисобланмайди, лекин у билан узвий боғлиқ бўлиб, ички «Мен»нинг ҳимояси сифатида фаолият юритади.
Кўпгина тилларда мавжуд бўлган «ўзликни йўқотиш» ибораси ўзининг эгаллаб турган ўрнини ва даражасини йўқотишни билдиради.
Шарқ тилларида (хитой, япон) шахс тушунчаси одамнинг юзи билан эмас, балки бутун танаси билан боғланади. Европа анъаналарида юз тана билан биргаликда ўрганилади, чунки инсон чеҳраси руҳининг тимсолидир, хитойликлар тафаккурида эса «ҳаётчанлик» тушунчасига индивиднинг ҳам маънавий, ҳам вужудий сифатлари киради.
Шу асосда, аввал бошидан «шахс» тушунчасига маълум ҳаётий ролларни ижро этганда ўзига хосликка эга бўладиган ташқи, юзаки ижтимоий образ - қандайдир «шахс», атрофдагиларга қаратилган ижтимоий юз ифодаси киритилган эди .
Педагогика, психология ва фалсафада шахсга ўхшаш кўплаб қарама- қарши таърифлари келтирилган илмий тушунчани учратиш амри маҳол. Машҳур руҳшунос В.П. Зинченко фикрига кўра: ««Инсон» тушунчаси билан фақат «шахс» тушунчаси рақобатлашиши мумкин». Олим Д.Б. Эльконин адабиётларда шахснинг йигирмага яқин таърифини кўриб чиққандан сўнг унинг ўзи шахс эмаслигини хулоса қилди.
Нарх тушунчасини тилла танга ёки қимматли қоғознинг физик- кимёвий таркибини тадқиқ қилиш билан тушунтириш қийинчилик туғдиргани каби, файласуф э.В. Ильенковнинг ёзиши бўйича, шахс сир- одноатини инсон мияси хусусиятларига тенглаштириб бўлмайди. Шахс мия тузилиши билан эмас, балки, инсоннинг инсонга бўлган ижтимоий муносабатлар тизими билан белгиланади.
Воқеий шахс ўзини «умумий натижалар» номини олган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган натижаларни яратишда англайди. Афлотун ва Спиноза, Бетховен ва На-полеон, Толстой ва Микеланджело - бундай, одатий ҳолатларни синдирадиган ижтимоий аҳамиятга молик ишлар мужассам бўлган шахсларни бошқалар билан адаштириб юбориш мумкин эмас. Шахслар кўлами, э.А. Ильенковнинг одилона фикрига кўра, фақат уларнигина эмас, бошқаларни ҳам қизиқтирадиган ўзларининг фаолиятлари кўлами билан ўлчанади.
Яна бир машҳур файласуф М.К. Мамардашвили тасдиқлашича: «Шахс

  • бу турмуш тарзи, унинг шакли, ҳаётнинг алоҳида ҳолати, эволюциясининг ноёб топилмаси. Шахс - бу «табиатнинг йирик мушоҳадаси». Шундай таъриф берган бўлардим. Унинг ифодаланишларга мойиллиги барча нарсаларни билишга ёки бошқа юксак белгиларга боғлиқ эмас.

Тушунсангизчи, ахир инсоннинг энг муҳим эҳтироси - бу рўёбга чиқмоқ, амалга ошмоқ, содир бўлмоқ»
Руҳшунослар индивиднинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини шахснинг асосий белгилари, деб ҳисоблайдилар. Б.Г. Ананьев «шахс»га «жамиятнинг инсонга унинг маълум тарихий ривожланиши даврида кўрсатадиган кўплаб иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий ва бошқа таъсирлари объекти» сифатида таъриф беради. А.Н. Леонтьев фикрига кўра, «шахс инсоннинг ижтимоий-тарихий ва онтогенездаги тараққиётининг нисбатан кечки маҳсулотидир. Шахс ўзлаштириб олинган роллар тизимидир («роль» - бу бирор-бир ижтимоий гуруҳ тузилишида маълум ўринни эгаллаган инсоннинг кутилган ҳулқ-атворига жавоб берадиган дастур; бу инсоннинг жамият ҳаётидаги иштирокининг тузилишга эга бўлган усулидир)». Шахс тараққиёти индивиднинг ижтимоийлашуви ва тарбия топиши шароитларида амалга оширилади. Умумий псих-ологияда кўпчилик ҳолларда шахс сифатида қандайдир ядро, мағиз, индивиднинг турли руҳий жараёнларини бирлаштирувчи ва унинг фаолиятига зарурий кетма-кетлик ва барқарорлик бағишловчи йиғинди ва амодал бошланғич модда тушунилади.
Л.С. Вигоцкий ижтимоий тажрибасиз, унинг ички ишланмасиз, сўнгра уни яна қайта ишланган шаклда ичкаридан ишлаб чиқармасдан туриб, шахснинг тараққий этиши мумкин эмаслиги (интериоризация ва экстериоризация қонунлари) ҳақида ёзган эди.
Бу хусусда психологларга тарих фанининг баъзи бир намоёндалари ҳам қўшиладилар. Г.С. Кнабенинг таъкидлашига кўра, ««шахс» инсоннинг жамият ҳаётидаги иштирок и ва ҳаётда тутган ўрни нуқтаи назаридан инсонга хос хусусиятдир». В.А. Шкуратов қуйидаги дефиницияни келтиради: «Шахс жамият аъзоси ва фаолиятдаги мавжудотнинг ифодаланишини ижтимоий турларга ажратиш... Шахсни унинг ижтимоий ва маданий доираси, келиб чиқиши, касби, ўз типи ва ҳ.к.ларнинг хусусиятларидан йиғиб олиш мумкин ». Ҳозирги кунда психология шахсни инсоннинг жамиятдаги ҳаётида шаклланадиган ижтимоий-психологик ҳосила сифатида тушунтиради. Одам ижтимоий мавжудот сифатида бошқа одамлар билан муносабатларга киришганида ва бу муносабатлар унинг шахсини шакллантирувчи ҳал қилувчи омилга айланганида, у янги сифатларга эга бўлади.
Чет эл психологиясида инсон шахси сифатида барқарор белгилар мажмуасини ташкил этувчи темперамент, сезгирлик, мотивлар, лаёқатлар, майллар, турли ҳаётий вазиятларга мослашаётганида айнан шу инсонга хос бўлган фикрлар оқими ва ҳулқ-атворини белгилаб берадиган маънавият тушунилади. Ж. Годфруанинг фикрича, шахс умумий ҳолда ҳам ирсий, ҳам ижтимоий-маданий таъсирлар билан белгиланади. «Шахс» тушунчаси ўз ичига табиий хоссалар (жинс, темперамент ва ҳ.к.) асосида ижтимоий муҳит (оила, мактаб, «бошқа аҳамиятлилар») ва фаолият (ўйин, билиш, меҳнат) билан фаол ўзаро таъсирлар жараёнида ҳосил бўлган индивидга хос бўлган ижтимоий сифатлар йиғиндисини бирлаштиради.
Инсон шахси, кенг тарқалган тасаввурларга қарши ўлароқ, 30-ёшга етгунича ўзгармасдан қолмайди. Мисол келтирадиган бўлсак, Калифорния Университетининг бир гуруҳ олимлари 130 мингдан ортиқ одамларнинг «Катта Бешлик» (виждонийлик, муросага келиш лаёқати, невротизм ва экстравертлик) номи билан маълум шахсий сифатларини таҳлил қилганлар. Бу сифатлар кайфиятга боғлиқ эмас, шунинг учун етарлича ишончли тарзда намоён бўлади. Одамлар ёш ўтиши билан ҳаётий ихтилофларни тезда бартараф этишга ўрганадилар, хусусан, шафқатлироқ ва меҳрибонроқ бўлишга интиладилар.
Аниқланишича, аёлларда, эркаклардан фарқли ўлароқ, ёш ўтиши билан невроз ҳолатлари камаяди. Икки жинс вакилларида самимийлик бир оз камаяди. Олимларнинг фикрига кўра, 20-30 ёшлиларда мураккаб вазифаларни бажаришда ва ташкилотлар тузишда кўмак берадиган виждонийликнинг кучайиши кузатилади. Муросага келишга мойиллик, аксинча, кўпчилик ҳолатларда 30 ёшдан сўнг ёрқин намоён бўлади.
Шундай қилиб, файласуфлар, тарихчилар, педагоглар ва психологларда «шахс» тушунчасининг турлича талқинлари мавжуд. Бизлар эса, юқорида кўрсатганимиздек, Р.С. Немов томонидан берилган шахснинг, фикримизча, янада аниқ ва тўлиқ психологик таърифидан фойдаланамиз.
Шахс асосини унинг тузилиши ташкил этади, бу эса шахснинг яхлит ҳосила сифатида ҳар тарафлама нисбий барқарор алоқа ва ўзаро таъсирга эга бўлишидан иборат. Психологлар шахс тузилишида турли таркибий қисмларни ажратадилар. С.Л. Рубинштейн темперамент, характер, лаёқатларда; билимлар, малакалар ва кўникмаларда; йўналганликда намоён бўладиган индивидуал-типологик хусусиятларни кўрсатиб ўтади. А.Г. Ковалев йўналганлик, характер, имкониятлар ва машқлар тизимини ажратади. М.И. Еникеев темперамент, йўналганлик, лаёқатлар ва характерни санаб ўтади. Машҳур психолог К.К. Афлотунов йўналганлик таркибини, ижтимоий тажриба таркибини, психологик таркибни ва биологик асосланган таркибни ажратиб кўрсатади.
Шахс филогенези ва онтогенези
«Шахс шаклланиши» тушунчаси икки маънода қўлланилади: 1) шахс шаклланиши унинг ривожланиши, жараёни ва натижаси сифатида. Шахс шаклланиши тушунчасининг худди шу маънода қўлланилиши психологик ўрганиш предмети бўлиб ҳисобланади, унинг вазифасига эса мавжуд бўлганларни (мавжуд, тажрибада маълум бўладиган) ва ривожланаётган шахсда мақсадга йўналтирилган тарбиявий таъсирлар шароитида мавжуд бўлиши мумкинларни аниқлаш киради. Бу шахс шаклланишини ўрганишга психологик ёндошувдир; 2) шахс шаклланиши мақсадга йўналтирилган тарбия сифатида. Бу шахс шаклланишига доир масалаларни ва усулларни ҳал этишга бўлган педагогик ёндошув. Педагогик ёндошув жамиятнинг ижтимоий талабларига мос келиши учун шахсда шаклланиши керак бўлганларни аниқлаштириш зарурлигини белгилайди.
Инсон шахс бўлиб туғилмайди, унга айланади. Шахс тараққиёти бўйсунадиган қонунларга доир турли нуқтаи назарлар мавжуд.
Турли хил шахс назариялари кўпчиликни ташкил этади, уларнинг ҳар бирида шахс тараққиёти муаммоси ўзига хос ҳолатда кўриб чиқилади. Психологик таҳлил назарияси ривожланишни инсоннинг биологик табиатини жамиятдаги ҳаётга мослашуви, инсонда эҳтиёжларни қондиришнинг маълум ҳимоя механизмлари ва усулларининг ишланмаси сифатида тушунтиради. Хусусиятлар назариясига кўра, шахс хусусиятлари ҳаёти давомида шаклланади, уларнинг ҳосил бўлиш, ўзгариш ва барқарорлаштириш жараёнлари нобиологик қонунларга бўйсунади. Ижтимоий таълимот назариясига кўра, шахс тараққиёти жараёни одамлар ўзаро таъсирлашуви маълум усулларининг шаклланиши сифатида ўрганилади. Умуминсоний ва бошқа ноёб ҳодисалар билан боғлиқ назариялар «Мен»нинг вужудга келиш жараёни сифатида тушунтирадилар. Шахс тараққиёти унинг ижтимоийлашуви ва тарбияси жараёнида содир бўлади. Мавжудлигининг биринчи кунларидан бошлабоқ, инсон ўзига ўхшаганлар қуршовида бўлади, турли хил ижтимоий муносабатлар ва ўзаро ҳаракатларда қатнашади. Биринчи ижтимоий тажрибани оиласи шароитида орттиради, сўнгра турли жамоалар шароитида шахсининг ажралмас қисмига айланган субъектив тажрибани тўплаб боради. Бу жараён, шунингдек, индивид томонидан ижтимоий тажрибанинг фаол тарзда ишлаб чиқарилиши ижтимоийлашув жараёни деб аталади.
Б.Г. Ананьев концепциясига кўра, ижтимоийлашув жараёни инсоннинг шахс сифатида ва фаолият субъекти сифатида бунёдга келишини икки йўналишли жараён сифатида кўриб чиқилади. Бундай ижтимоийлашувнинг якуний мақсади индивидуалликнинг шаклланишидан иборат бўлади. Индивидуаллаштириш деганда аниқ шахснинг ривожланиш жараёни тушунилади.
Ижтимоийлашув билан биргаликда яна бир жараён - маданийлаштириш хам амалга оширилади. Агар ижтимоийлашув - бу ижтимоий тажрибани ўзлаштириш бўлса, маданийлаштириш - бу индивиднинг умуминсоний маданият ва турли даврлардаги инсон фаолиятининг моддий ва маънавий қадриятлари жамланган тарихий таркиб топган фаолият усулларини ўзлаштиришдан иборат.
Шахс тараққиёти муаммосининг у ёки бу назария нуқтаи назаридан кўриб чиқишдан ташқари, шахсни турли ёндошувлар нуқтаи назаридан интеграциялаштирилган ҳолда, яхлитлигича кўриб чиқиш ғояси ҳам мавжуд. Шу асосда, шахс барча қирраларининг келишилган ҳолда, тизимли шаклланиши ва ўзаро боғлиқ бўлган ўзгаришларини эътиборига қабул қилувчи бир қанча концепциялар шаклланди. Ушбу тараққиёт концепциялари интеграция концепцияларига киради.
Шундай концепциялардан бири америкалик руҳшунос олим э. Эриксон томонидан ишлаб чиқилган назария ҳисобланади, у тараққиётга нисбатан ўз қарашларида эпигенетик тамойил: инсон ўз шахсий тараққиётида туғилишидан бошлаб, то сўнгги кунларигача мажбурий равишда босиб ўтадиган босқичларнинг ирсий белгиланганлигига риоя қилади. Э.Ериксон ҳар бир одамда муқаррар равишда рўй берадиган саккиз хилдаги ҳаётий руҳий инқирозларни ажратиб, таърифлаб берди:

  1. Ишонч инқирози - ишончсизлик (ҳаётининг биринчи йили давомида).

  2. Гумонсираш ва уятчанликка қарши ўлароқ, ўзини идора қилиш (2-3 ёшлар атрофида).

  3. Айбдорлик ҳиссига қарши ўлароқ, ташаббускорликнинг пайдо бўлиши (тахминан учдан олти ёшгача).

  4. Мукаммал эмаслик комплексига қарши ўлароқ, меҳнацеварлик (7 дан 12 ёшгача).

  5. Индивидуал ғўрлик ва конформизмга қарши ўлароқ, шахсий йўналишга эга бўлиш (12 дан 18 ёшгача).

  6. Шахсий руҳий яккаланишга қарши ўлароқ, самимийлик ва мулоқотчанлик (20 ёшлар атрофида).

  7. «Ўзига ғарқ бўлиш»га қарши ўлароқ, янги авлод тарбияси ҳақида қайғуриш (30-60 ёшлар орасида).

  8. Умидсизланишга қарши ўлароқ, босиб ўтилган ҳаёт йўлидан мамнунлик (60 ёшдан катта) (7.2 жадвал).

Ериксон концепциясида шахснинг вужудга келиши ҳар бир босқичда содир бўладиган инсон ички олами ва атрофдаги одамлар билан муносабатларининг сифат ўзгаришлари алмашинуви тарзида тушунилади. Бунинг натижасида у шахс сифатида ривожланишнинг, айнан, ҳозирги босқичига тегишли бўлган ва бутун умри давомида сақланиб қоладиган янги хусусиятларга эга бўлади. Бунда янги шахсий қирралар, эриксон фикрича, фақат аввалги ривожланиш асосида юзага келади.
Инсон шахс сифатида шаклланиши ва ривожланишида ижобий сифатлар билан бирга камчиликларга ҳам эга бўлади. Турли хилдаги ижобий ва салбий янги ҳосилаларни биргаликда ягона назарияда изчил тарзда умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун эриксон ўз концепциясида шахс ривожланишининг фақат икки кескин: нормал ва анормал йўналишларни акс эттирди. Ҳаётда улар соф кўринишда деярли учрамайди, лекин аниқ чегараланган қутблар ёрдамида инсон шахсияти тараққиётининг барча оралиқ турларини тасаввур қилиш мумкин.
Шахс тараққиёти муаммосини ўрганишда муаллифлар инсон ривожланишини белгилаб берувчи сабабларни аниқлашга ҳаракат қиладилар. Тадқиқотчиларнинг кўпчилиги шахс тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида турли кўринишдаги эҳтиёжлар мажмуасини тан оладилар. Бундай эҳтиёжлар орасида ўз-ўзини ўстиришга бўлган эҳтиёж асосий ўринни эгаллайди. Ўз-ўзини ўстиришга бўлган интилиш қандайдир эришиб бўлмайдиган етукликка интилишни билдирмайди. Шахснинг аниқ мақсад ёки ижтимоий даражага эришишга бўлган интилиши ўта муҳимдир.
Шахс тараққиётининг умумий муаммолари қаторида ўрганиладиган масалалардан яна бири шахсий хоссаларнинг барқарорлик даражаси ҳақидаги масала ҳисобланади. Кўпчилик шахс назарияларининг асосида шахс ижтимоий-психологик ноёб ҳодиса сифатида ўзининг асосий ифодаланишида ҳаётий барқарор тузилма бўлиб ҳисобланиши ҳақидаги фаразий тушунча ётади. Айнан шахс хусусиятларининг барқарорлик даражаси ҳаракатларининг кетма-кетлигини ва маълум ҳулқ-атворни белгилайди, унинг ҳаракатларига қонунийлик хусусиятини беради. Лекин қатор тадқиқотлар натижасида инсон ҳулқ-атвори анчайин ўзгарувчанлиги аниқланди. Шунинг учун қонуний равишда инсон шахси ва ҳулқ-атворининг барқарорлиги ҳақиқатдан ҳам нимада ва қанчалик ифодаланиши ҳақидаги савол туғилади.
Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, туғма анатомик ва физиологик хусусиятлар, асаб тизими хоссалари билан боғлиқ бўлган шахснинг динамик хусусиятлари юқори даражадаги барқарорликка эга бўлади. Уларга темперамент, эмоционал реактивлик, экстраверсия - интроверсия ва бошқа баъзи бир сифатлар киради. Шунингдек, аниқланишича, шахснинг ҳам барқарор, ҳам ўзгарувчан реал ҳулқ-атвори доимий ижтимоий вазиятларга боғлиқдир.
«Умумий психология» (2002 й.) дарслигининг муаллифи А.Г. Маклаковнинг фикрига кўра, инсон барча одамларга хос бўлганлигидан ўта барқарор ҳосилани ташкил этувчи шахснинг қатор хусусиятларига эгадир. Булар интегратив хусусиятлардир, уларга шахснинг мослашувчанлик потенциали киради. Маклаковнинг нуқтаи назари билан қараганда, ҳар бир одам шахсий мослашувчанлик потенциалига, яъни, ижтимоий муҳит шароитларига самарали мослашиш имконини берувчи маълум психологик хусусиятлар тўпламига эга. Шахсий мослашувчанлик потенциалининг ривожланиш даражасига кўра инсон турли вазиятларда ўз ҳулқ-атворини у ёки бу даражада самарали шакллантиради. Шундай кўра, ҳулқ-атворнинг мунтазамлилиги ҳақида эмас, балки турли шароитларда мутаносиб ҳулқ- атворни белгиловчи қирралар доимийлиги ҳақида сўз юритиш лозим.
Индивид, субъект, шахс, индивидуаллик тушунчаси
Шахс - психология фанининг асосий илмий тушунчаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шахснинг нималигини тушуниш ва унинг руҳий тузилишини таърифлаш имконини берувчи асосий хоссаларини ажратиб олиш учун ушбу тушунчани «инсон индивид шахс индивидуаллик» қаторида кўриб чиқамиз.
Инсон ўта мураккаб мавжудот сифатида чексиз мураккаб дунёда, аниқроғи, кўплаб дунёларда яшайди, уларнинг ичидан замонимизнинг машҳур файласуфларидан бири Юрген Хабермас асосийлари сифатида уч дунёни: ташқи дунё, ижтимоий дунё («бизнинг олам»), ички дунё («менинг оламим», индивидуаллик ва бетакрорлилик «менинг мавжудлигимнинг» бетакрорлиги) ажратишни таклиф этди.
Ташқи дунё - бу инсоннинг табиат қонунларини билишда ва уларни ўз мақсадларида табиатни қайта тузиш учун қўллашда эгаллайдиган табиат олами. Бу фан, техника, амалиёт оламидир. Бу барча нарса исбот талаб этувчи мақсадга мувофиқ фаолият оламидир.
Ижтимоий дунё - бу инсонни дунёга киритишнинг асосий воситаси жисмли фаолият бўлган олам. Инсонни атрофдаги оламга ва ўзига нисбатан муносабатларининг ранг-баранглигида тушуниш, фаоллигининг манбаларини топиш ва йўналишини англаш учун инсоннинг оламда тутган ўрнини аниқлаб олиш зарур. Инсонга шахс сифатида ёндошиш, авваламбор, инсонга жамият тузилишида тутган ўрни билан аниқланувчи жамиятнинг бирлиги сифатида қараш билан боғлиқдир. Инсонни биологик организм, тур бирлиги сифатида ҳайвондан фарқ қилувчи туб негизли белгиси жамиятга тегишлилик, ижтимоийлик ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, шахсни ўрганишда дастлабки ҳолат бўлиб унинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий муносабатлар тизимига киритилганлиги хизмат қилади .
Агар биз шахс муносабатлари ҳақида инсоннинг дунёга шахсий тегишлилиги ва бу билан боғлиқ кечинмалар маъносида сўз юритадиган бўлсак, у ҳолда инсон мавжуд бўла оладиган кейинги - бу «менинг» ички оламим дунёсига мурожаат қиламиз. Бу дунё кечинмалар, шахсий моҳиятлар, шахсий даҳлдорликни ҳис этиш, у ёки бунга шахсий тегишлилик, бошқа одамлар билан мавжудликнинг «ҳодисавийлиги» билан тўла. Бу дунёга жисмли фаолият ўз шаклини ўзгартирган ҳолда оддий ҳолатдаги фойдали фаолият, шаклини йўқотган жисмли ҳаракат бўлиб эмас, балки, «шахсий» фаолият, ижодиёт сифатида киради, ижтимоий ҳулқ-атвор эса «менинг» дунёсига шахслараро муносабат, бошқа одамларнинг ички дунёсига яқинлашиш, бошқаларга ўзини очишнинг воситаси, ўзини намоён этиш сифатида кириб келади. «Менинг» дунёсида унга хос бўлган махсус фаолият турлари: ўйин, санъат, дин, ички дунёлар яқинлашуви сифатидаги мулоқот пайдо бўлади.
«Индивид» тушунчасини турлича талқин қилиш мумкин. Авваламбор, индивид - бу ягона табиат мавжудоти сифатидаги одам, Ҳомо сапиенс турига мансуб вакил. Ушбу ҳолатда индивид биологик турнинг умумий ирсий хоссаларини ташувчи биологик организм (ҳар бир одам индивид бўлиб туғилади) сифатида тушунилади, яъни, инсоннинг биологик моҳияти таъкидланади. Лекин баъзида «индивид» тушунчаси одамни инсоний умумийликнинг алоҳида вакили, меҳнат қуролларидан фойдаланувчи ижтимоий мавжудот сифатида белгилаш учун қўлланилади.
Агар «инсон» тушунчаси ўз ичига одамларга хос бўлган барча инсоний сифатларнинг йиғиндисини, уларнинг маълум инсонда мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар, жамлаган бўлса, у ҳолда «индивид» тушунчаси айнан уни характерлайди ва қўшимча сифатида шахсий хислатлар қатори психологик ва биологик хоссаларни ҳам киритади. Бундан ташқари, ушбу тушунчага маълум одамни бошқалардан ажратиб турувчи сифатлар билан бирга, айнан шу одамга ва кўплаб бошқа одамларга тегишли бўлган умумий хоссалар ҳам киради.
Шахс тушунчасининг моҳиятли томонларини белгилаб берувчи турли хил таърифлар мавжуд. А.Н. Леонтьев таърифига кўра: «Шахс - фаолият субъекти», А.Г. Ковалевнинг - «шахс ижтимоий муносабатлар субъекти ва объекти сифатида», К.К. Афлотуновнинг - «шахс - ўз ўрнини англовчи лаёқатли жамият аъзоси», С.Л. Рубинштейннинг - «шахс - ташқи таъсирларнинг олдини олувчи ички шароитлар йиғиндиси», А.В.
Петровскийнинг - «шахс - индивид томонидан жисмли фаолият ва мулоқотда орттирилган, унга ижтимоий муносабатларга киришганлик нуқтаи назаридан таъриф берувчи тизимли сифат», Г. Оллпортнинг - «шахс ҳаёти давомида шаклланиб борувчи ўзига хос психофихиологик тизимлар - ушбу инсонга хос бўлган тафаккур ва ҳулқ-атворни белгилаб берувчи шахс қирралари йиғиндиси» ва бошқаларнинг таърифлари шулардан иборат.
Бизлар эса Р.С. Немов томонидан шахсга берилган таърифни қўллаймиз: «Шахс - бу ижтимоий асосланган, ижтимоий табиатга эга бўлган алоқалар ва муносабатларда намоён бўладиган, барқарор, одамнинг ўзи ва атрофидагилар учун аҳамиятли бўлган аҳлоқий ҳаракатларни белгилаб берувчи ўзининг психологик хусусиятлари тизимидаги инсон»8.
Шундай қилиб, инсон, биринчидан, тирик табиат вакили, биологик объект сифатида, иккинчидан, онгли фаолият субъекти сифатида ва, учинчидан, ижтимоий мавжудот сифатида ўрганилиши мумкин, бу уч даражанинг яхлит уюшмага бирлашиши инсоннинг йиғинди хусусиятларини

  • унинг индивидуаллигини шакллантиради.


Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling