Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet14/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

мукаммал фаолият - амалга оширилиши зарур бўлган фаолият образини тасаввурда ҳосил қилиш ҳисобланади. Одамда кўникмалар шаклланиш механизмларининг алоҳида хусусиятлари уларнинг шаклланиш жараёни қонуниятларини белгилаб беради.
Кўникма одамда онгли автоматлаштирилган фаолият сифатида пайдо бўлади. У фаолиятнинг автоматлаштирилган усули сифатида ўз вазифасини бажаради. Унинг вазифаси онгни фаолият усулларини бажариш устидан назоратдан халос этиш ва уни фаолият мақсади, шунингдек, шароитларига қаратишдан иборат. Бу жараённинг асосий босқичларини қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин: 5.1Жадвал
Кўникма ривожланиши босқичлари
Кўникманинг хусусияти
Кўникма мақсади
Ҳаракатни бажаришнинг ўзига хос хусусиятлари
1. Таништи рувчи. Харакатларни англаш ва уларни тақдим этиш. Ҳаракатни бажариш усуллари билан танишиш. Мақсадни аниқ, лекин унга эришиш усулларини ғира- шира тушуниш; ҳаракатда жуда қўпол хатоларга йўл қўйиш.
2. Тайёрлов (таҳлилий). Онгли, лекин уқувсиз бажариш. Ҳаракатнинг алоҳида элементларини Ҳаракат бажариш усулларини аниқ тушуниш, лекин уларни ноаниқ ва тайинсиз бажариш; ортиқча ҳаракатлар эгаллаш; уларни бажариш усулларининг таҳлили. кўп, диққат ўта зўриққан ҳолатда; ҳаракатларда диққатнинг жамланганлиги; салбий назорат.
3. Барқарорлаштирувчи (сунъий). Ҳаракат элементларини автоматлаштириш. Содда ҳаракатларнинг галланиши ва ягона ҳаракатга бирлашуви. Ҳаракатлар сифатининг ошиши, уларнинг қўшилиб, ортиқчасининг бартараф этилиши, диққатнинг натижага ўтказилиши; назоратнинг яхшиланиши, мушаклар назоратига ўтиш.
4. Ўзгарувчи (вазиятли). Вазиятга эгилувчан мослашувчанлик. Фаолият хусусиятини ихтиёрий бошқаришни эгаллаш.
Ҳаракатларни мақсадга мувофиқ ҳолда эпчиллик билан бажариш; махсус сенсорли боғловчилар асосида назорат қилиш; ақлий боғловчилар (ички сезги). Кўникмалар билан бирга малакалар ҳам, фаолиятнинг таркибий қисмлари бўлиб ҳисобланади ва унинг тузилишида ўз ўрнига эга.
«Малакалар» атамаси субъектда мавжуд бўлган билимлар ва кўникмалар билан фаолиятни мақсадга мувофиқ равишда бошқариш учун зарур бўлган психик ва амалий ҳаракатларнинг мураккаб тизимини эгаллашни билдиради.

Малакаларни шакллантириш билимларда мужассамланган ахборотни, шунингдек, жисмдан олинадиган ахборотни, бу ахборотни аниқлашга доир амалларни, уларни тузиш ва фаолият билан


солиштиришни қайта ишлаш бўйича амаллар тизимини эгаллашдан иборат.
Малакаларни шакллантириш, уларни эгаллаш жараёни турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Асосан, икки йўлни ажратиб кўрсатадилар. Уларнинг биринчисида таълим олувчи зарур билимларга эга бўлади, уларни қўллашга доир вазифалар қўйилади, ва ўқувчининг ўзи ахборотни қайта ишлаш ва фаолият усулларини аниқлаган ҳолда масаланинг ечимини излашга ҳаракат қилади. Бу йўл самарадорлиги камроқ бўлсада, таълим да кенг қўлланилади.

Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling