Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади


Download 379.32 Kb.
bet1/7
Sana17.10.2023
Hajmi379.32 Kb.
#1706383
  1   2   3   4   5   6   7

Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади. Кимки онасини севса, у ҳаммани севади ва бу ички туйғу албагга яқин-атрофдаги объектларгагина тарқалмайди. Онасини яхши
44
кўрувчи бола бу ҳиссиёти ёрдамида бутун борлиқни яхши кўради. «Бу ички сезги таъсир майдонига тушувчи инсон — объект ўзига ушбу сезгининг аксини қабул қилиб олади», дейди Монтессори. Болаларда ички севги туйғуси билан бирга одоб туйғуси ҳам туғилади. Ёш болалар билан узок, вақт давомида ишлаган одамлар уларнинг қанчалик эрта ва қанчалик шиддат билан яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги фарқни билишга интилишини яхши биладилар. Ўзидаги бор кучи билан ақлан яхшиликка яқинлашишга ва ёвузликдан узоқлашишга ҳаракат қилади.
Монтессори яхшилик ва ёвузлик тушунчаси инсон учун фойдали ва зарарли деган тушунчаларга ўхшайди, деб ҳисоблайди. Мавжуд хавфдан огоҳлантирувчи ҳиссиёт кўпчилик ҳайвонларда бор. Инсонда жуда чуқур жойлашган сезгининг бу каби бошланғич кўринишларини такомиллаштириш мумкин. Бироқ жуда кўпчилик инсонлар рисоладаги идеалдан жуда узоқда бўлишади. Улар бу инстиктнинг охирги белгиларини ҳам йўқотишган, уларнинг қалби ҳаётлигидаёқ ўлиб бўлган ва мукаммаллашувга қодир эмасдир.
«Бизнинг болаларга бўлган муносабатимизни ўйлар эканман, — дейди Монтессори, — биз уларда туғилажак ахлоқий туйғуларни эҳтиёткорлик билан ривожлантирувчи ҳамда машқ қилдирувчи омил ҳисобланамиз». Демак, биз болаларни ривожлантирувчи асосий омил эканмиз, инсон учун нима муҳим, биз уларга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз керак? —деган саволга жавоб излашимиз зарур. Энг аввало, бола бизнинг шахсий мулкимиз, деган фикрдан қутилишимиз ва уни эркин шахс сифатида тан олишимиз керак. У нафақат ўз оиласининг аъзоси, балки жамиятнинг бир бўлаги эканига кўникишимиз зарур. Бундан ташқари бола бошқаларга тегишли бўлган ягона инсоний хилқат ҳисобланишини очиқ. тан олишимиз жуда муҳим. Бола қул бозорида сотиладиган
45
қулдан шуниси билан фарқ қиладики, қулдор қулни пулга сотиб олади, катталар эса болага поёнсиз сирли ҳаёт саҳнида бебаҳо қон эвазига сотиб олинган шахсий мулк сифатида муносабатда бўладилар.
Катталар: "Ота-оналарни яхши кўриш, катталарни ҳурмат қилиш керак, адолатли, ҳақгўй бўлиши, ёлғон гапирмаслиги, ўзгаларни алдамаслиги, ожизларни хафа қилмаслиги, бир-биридан ҳикматли сўзларни аямаслиги лозим", деб айтадилар. Шу йўл билан болаларни одобли қилиб тарбиялаш керак, деб ўйлайдилар. Биргина сўз камлик қилади, сўз — қуруқ товуш, воқеликнинг бир мунча тутуриқсиз белгисидир, деб изоҳлайди И.П.Павлов. Сигнални яхши эшитиб, воқейликни умуман кўрмаслик мумкин.
«Кимки мавжудлик туйғусини йўқотар экан, у ўзини ҳам йўқотади. Унда унинг учун ҳаммаси бўшлиқ. У ҳолда ундаги одоб қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш нима учун хизмат қилади, агар унинг юраги ўткир бўлса? Рисоладагидек одобли ва ўзидан қониқувчи, лекин юраксиз одамлар — мурдадир», дейди Монтессори. Ҳақиқатдан ҳам бундай вазиятда катталар ўз хатти-ҳаракатлари билан боланинг ахлоқий тарбиясида рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилишлари зарур. Бироқ уларнинг ўзи болаларга таъсир этувчи қоидаларни бузяптилар.
Афсуски, тан олиш керак бу зиддият болани бутун умри давомида қийнаб келади. Ота-оналарнинг ўз фарзандларига бўлган энг беғубор, энг қайноқ муҳаббатлари улар дунёга келган кундан бошланади. > Лекин кўп оилаларда уларнинг айби билан эмас, балки оғир ҳаёт шароитлари таъсирида болага бўлган; муносабатда мухаббат ва ҳаққонийлик тамойиллари бузилади. Яна қулай шароитда ҳам бир-бирини тушунмаслик натижасида юз беради.
Яшашга интилиш ва қувонч истаги болаларда шу қадар чуқур ўрнашган бўладики, ҳа р қандай шароитда»

46
монмессоти wjjjj? w?hjcu

ҳам, айтайлик, энг инқирозли вақтларда, уруш, революция, бошқа офатлар пайтида ҳам, хурсандчиликда ҳам билим олишга интиладилар. Биз эса аксар ҳолларда энг мақбул шароитларда буни қўллаб-қувватлай олмаймиз. Уларнинг қувончларини сўндириб, «бахтли болалик»ларини маълум маънода поймол этамиз.
Ҳаётий фактларга мурожаат қилсак. Шундай оилалар борки, гарчи бунга унчалик зарурат бўлмаса ҳам, машаққат билан кун кечираётганларини доимо фарзандларига эслатиб турадилар. Бундай шароитда ўсаётган бола яшаш учун қанчалик меҳнат қилиш кераклигини тушуниб efa бошлайди. Унинг ҳаётида айрим хурсандчиликлар бўлиб туради, лекин аксарият ҳолларда она кўз ёши билан тугайди. Доим ишлайдиган оналарнинг фарзандлари қаровсиз ёки яхши шароитда бўлмайди. Ишдан келган заҳоти оғир меҳнат давомида ҳосил бўлган, таъмсиз сут билан кичкинтойини озиқлантиради. Бу сут орқали бола келгуси ҳаёти учун касаллик ва руҳий азоб орттириб олади.
Кичкинтойни яслига олиб боришади. Гарчи жуда яхши шароит бўлса-да, бола учун қувонарли ҳол эмас. Мурғаккина бола бу ерда ҳайвонот боғидаги бахтсиз жонивор каби парвариш қилинади, овқат учун кун ўтказади. Энагалар одатда инсофли ва меҳрибон бўлишса ҳам, лекин болага ўз онасидан ёки жуда яхши кўрадиган инсонидан оладиган меҳрни, ёқимли эркалашни беролмайдилар. Кичик ёшдаги, ҳаттоки кўкрак ёшидаги бола учун ҳам нафақат жисмоний, балки руҳий қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Охиргиси ҳаммасидан муҳимроқдир. Кўкрак ёшидаги болалар билан ишлаш бўйича таниқли бир врач аёлнинг кўрсатмаларига қараганда (у даставвал хорижда ишлаган, кейин эса ўз юртида йўналтирилган махсус яслида ишлайди), болаларни тарбиялаётган энагаларнинг ҳаммаси ҳам болаларга ижобий таъсир ўтказиш қобилиятига эга эмас. Унинг айтишича, уч-тўрт ойлик

Download 379.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling