Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади


Download 379.32 Kb.
bet7/7
Sana17.10.2023
Hajmi379.32 Kb.
#1706383
1   2   3   4   5   6   7
тчим £шжи wjjjjmuHi лхлоқий шръияси
63

тушуниб оладилар. Шунинг учун ҳам бу нигоҳлар меҳрибон ва руҳлантирувчи бўлиши керак.
Болаларнинг тарбиясидаги салбий сифатларини бўрттириб, тузатиб бўлмас хатодек ҳис этишларига эришиш билан уларнинг ишончини қозониб бўлмайди. Айрим болаларнинг уқуви қанчалик паст бўлмасин, уни шундай муҳит қуршаб туриши керакки, мавжуд имкониятларини руҳлантирувчи ва бошқалардан нафақат паст, балки айрим жиҳатларда бир қадар устун эканликларини ҳис этиб турсинлар.
«Сен албатта буни қойилмақом қилиб бажара оласан», бир уриниб кўр. Бу яхши, лекин сен бундан ҳам яхшироқ қилишинг мумкин! Сени буни жуда яхши бажарибсан, ҳаттоки бошқаларникидан ҳам зўр». Болаларни тарбиялаш борасида бу каби руҳлантиришларни эътиборли ва принципиал тарбиячилардан ҳам эшитиш қййиндир.
Ишлаш эркинлиги ва атрофдаги шароитдан тортиб боланинг руҳий ҳолати мувозанати сезиларли таъсир кучига эга ва у болада ижобий ахлоқий сифатларнинг ривожланишига туртки бўлади.
Француз педагоги Рубиллоп ўзининг «Бошланғич мактабларда одоб-ахлоқ» номли мақоласида шундай ёзади: «Кўпчилик табиий деб биладиган болалардаги камчиликлар, масалан, ўғирлик, ёлғон гапириш, мақтанчоқлик ва шу кабилар Монтессори синфларида жуда камдан-кам ҳолларда учрайди. Сабаби у ерда бола катталар томонидан бўладиган доимий танқидга қарши курашиши шарт эмас. Шу боис унда жазоланишдан қўрқиш ҳисси ва ёлғон гапириш кузатилмайди. Мукофот ва мақтовларга эҳтиёж сезмаслик туфайли кутмайдилар ҳам. Бундай истак мавжуд бўлган тақдирда ҳам фаолият давомида йўқолиб боради. Меҳнат қилиш унинг учун табиий жараён бўлиб, унга руҳий озуқа беради.
Download 379.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling