Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади
Download 379.32 Kb.
|
монжессот wjjjj? wihjcu
ортиб бораверади ва ўзларини худди мағлубдек ҳис этиб яшайдилар. Агар бундай болаларга бошқа шароитга тушиш бахти насиб этса, у ерда уларни қўллаб-қувватловчи, кайфиятини кўтарувчи, фаоллигини оширувчи катталарни учратсалар, қайта дунёга келгандек бўладилар. Агар бу ҳам юз бермаса, уларнинг энг ожизлари ўзларидаги бу камчиликларни сақлаб қоладилар ва улар учун ҳаёт зерикарли мазмунсиз туюлади. Шундай ҳоллар ҳам бўладики, нафақат кескин танқид, балки болаларнинг хатосига меҳрибонлик билан кўрсатма бериш ҳам уларнинг тарбиясини бузади. Асосан бундай ҳоллар қаровсиз ва эътибордан четда қолган болаларда учраб туради. Улар тўсатдан бирор ишни бажаришга жазм қиладилар, аммо уни охирига етказмайдилар. Болаларнинг сўзи ва хатти-ҳаракатига нисбатан ўта қаттиқ ва таҳқирловчи бўлса, бу мақтончоқлик ва ўз-ўзини яхши кўриш ҳисобланади. Бундай муносабатларда ота-оналар ва айрим тарбиячилар айбдор бўладилар. Бола ўз қилиқларини сўзсиз тўғри ва яхши, ўзини эса айбсиздек тутади. Бундай вазиятлар давомли ва тез-тез такрорланаверса, бола характерига сезиларли таъсир этади. Натижада ҳаттоки- энг кичик танқид ҳам ymrar нафсониятига тегиб кетади. Кўпинча унинг ножўя ҳаракатларини ҳеч ким қувватламайдиган ва унинг ҳар бир сўзи ва қилиқларини хушламайдиган муҳитга тушиб қолган бвла ўзлни жудаям бахтсиз ҳисоблайди. Ким ҳақ: уни мақтовчиларми ёки танқид қилувчилар ё гаплари ва қилаёттан ишларига эътибор бермайдиганларми ёхуд эрта бартараф этувчиларми? Боланинг онгида шубҳа ва гумонлар кўпая бошлайди, ҳеч ким уни мақтамайди, ҳеч ким унга эътибор қилмайди, натижада ҳамма нарсага қизиқишини йўқотади. Ҳеч нарсага ҳаракат 61 қилмайди, барча машғулотларга эътиборсизлик билан ёндошади. - ; Институтдаги «Ёш истеъдодлар» деб номланувчи ва мактабдаги аълочилар тизими ёрқин ранг билан шуҳратпарастлик ва каландимоғликнинг томир отишига имконият беради ва шунингдек, бир мунча омадли ўқувчиларга нисбатан ҳасад уйғотади. Маънан ва ақлан мукаммаликка интилиш ўзининг бор аҳамиятини йўқотади. Фақатгина туғма ахлоқий сифатларга эга ёки маънан юксак инсонлар тарбиясидаги болалардагина сақланиб қолади. Мактабда ўқувчилар фақатгина илм олишга бўлган қизиқиш туфайли ўқишмаган, балки яхши баҳолар ва мақтов ёрлиқлари кетидан ҳам қувишган. Иқтидорлиларга бу осон кечган. Мактабда ва уни битиргандан сўнг ҳам барча имкониятларини ишга солиб, аъло баҳога етиш учун жон-жаҳдлари билан интилганлар. Ҳаммадан ҳам фақатгина қайсидир фанга бўлган иқтидори яққол намоён бўлувчи ўқувчиларнинг аълочи бўлишлари осон бўлмаган. Сабаб кўпинча ўрта ёки ҳаттоки энг қолоқ ўқувчилар қаторига тушиб қоладилар. Натижада ҳар қандай имтиёзлардан бебаҳра қоладилар. Аслида эса аълочилардан кўра бирмунча қийматли ақлий билимларга эга бўладилар. Аксарият ўрта ёшдаги болалар ва ўсмирлар келажакда ким бўлиш ҳақида орзу қилишади ва айнан мана шу <г«кимдир» остида доим -қандайдир қизиқарли фаолият яширинган бўлади. Бундай таълим-тарбия тизими мамлакат қаҳрамони бўлишга, медал, соврин, орденларга бўлган истаклар сари олиб келган. Тажрибам давомида шундай аълочи болалар билан ишлашга тўғри келганки, ташлаб кетилган, қаровсиз ёки унга бўлган ўта қаттиққўл муносабат қотиб қолган болаларга қараганда улар билан ишлаш қийинроқ бўлган. Бундай болалар Монтессори мактабида ўз шахсий имкониятлари борасида руҳан зўриқишларига тўғри 62 мошессоги wjjjjj1 w?hjcu келади: ахир унинг айрим «истеьдодли» ўртоқлари мақтовларга учмасдан хотиржам ва завқ билан топшириқларни бажарадилар. Улар қийинчиликни енгиб ўтишга кўникишган, нима қилишмасин, уни бутунлай ўзларига ишонган ҳолда бажарадилар. Гўёки қоғозда чизилган ҳар бир чизиқ, ҳар бир сўздан завқланиб, ҳайратланадилар. Ахир уларнинг севимли ота-оналари айнан шундай тарбиялаганлар. «Ўғлимнинг фантазияси жуда бой, шунинг учун жуда ажойиб чизади». Шундай иқтидорли бир қиз билан атиги бир йилгина ишлаганимдан сўнг, унинГчизган расмини эсталик учун сўрадим. У эса жавоб ўрнига уялганидан қизариб: «Йўғ-е, яхшиси ташлаб юборинг», деди. Бироз ўйлаб, менга йўк, дегиси келмай, «Яхши, ола қолинг, фақат ҳеч кимга кўрсатманг!» деб беришга қарор қилди. Болаларга хос бўлган ўз-ўзини танқид қилишнинг юзага келиши Наташада бир йилдан сўнг шаклланди. Кўпгина боғчаларда анъанага айланган — чизган расмларини деворга илдириш истаги уларда кучли бўлмайди. Биз эса болаларга ҳеч қачон бундай қилишни таклиф этмаймиз. Улар учун бу одатий ҳол. Ижодий ишларини кўргазмага қўйишни эмас, балки онгли равишда яширишга ҳаракат қиладилар. Аста-секин уларнинг онгида фақатгина мукаммал нарсаларгина яратилиши керак, деган фикр ривожланиб боради. «Тарбияламок, — рағбатлантирмоқ демакдир», дейди Альфред Адлер. Болалар ўзларига етарлича ишонишлари учун доимо ота-оналари томонидан етарлича ишонч ва муҳаббатни ҳис этишлари зарур. Болалар нафақат ота-оналар томонидан, балки бундай муносабатни тарбиячилар томонидан ҳам ҳис қилишлари керак. Улар нафақат сўзларга, балки нигоҳларга ҳам ўта таъсирчан бўладилар. Болалар катталарнинг кўз ифодасига қараб, унга қандай муносабатда эканликларини жуда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling