Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади


Download 379.32 Kb.
bet5/7
Sana17.10.2023
Hajmi379.32 Kb.
#1706383
1   2   3   4   5   6   7
тчим ZucDJJU wujjjyHUHjлхлоқийШўъияси 5 7
«Ўчир овозингни, сен бўлмағур гапларни гапиряпсан!» Бир қизнинг отаси унга шу сўзларни доим айтиб келган — бирор сўз айтишга чоғланганда ва ҳар доим шу сўзларни эшитган. Қиз катта бўлганда алам билан менга ёзади: «Сиз тасаввур ҳам қилолмайсиз бу сўзлар менинг ҳаётимда қандай таъсирга эга бўлганини». Ва ҳанузгача у бирор бегона киши билан гаплашиш тўғри келса, қалтирайди. Йиллар ўтган, лекин ҳалигача унда бўлмағур ran гапириб қўйишдан чўчиш ҳисси сақланиб қолган. Ҳамма нарсага — ёмон ва яхши гапга ҳам ўта таъсирчан олти ёшли қизалоқ бегоналар олдида танбеҳ эшитганда қаттиқ ранжийди. Қизчани жуда яхши кўрадиган уй хизматчиси меҳмонга келган икки таниши оддида койиб беради. У бошқа хонага ўтиб, унсиз йиғлайди. Меҳмонлар кетгач қизалоқ кўзда ёш билан: «Мен айбдорман, лекин болаларни бировнинг олдида койиш керак эмас-ку!» дейди.
Қизнинг оиласи бу ҳақда уй хизматчисидан эшитадилар. Ўзи ҳақида онасидан ҳеч нарсани яширмайдиган қиз бу сафар унга бир оғиз ҳам сўз айтмаганди. Сабаби фақатгина бошқаларга нохушлик келтиришни истамаган эди. Катталар болаларнинг ёлғонларидан доимо шикоят қиладилар. Ҳар доим ҳам болаларнинг ёлғонларига жиноят деб қарамаслигимиз керак ва бунинг учун уларни жазолашимиз шарт эмас.
Машҳур француз педагоги Андре Берже болалардаги ёлғонни учта турга ажратади: биринчиси — ихтиёрсиз, иккинчиси — ярим тушуниб ва учинчи ёлғон — онгли равишда.
Биринчи ихтиёрсиз ёлғон — реал ҳаётни хаёллар билан қориштириб юборадиган кичик ёшдаги болаларга хосдир. Бу ёлғон уларнинг мавжудлик ҳақидаги нотўғри таассуротлари ҳисобланади. Иккинчи ярим тушуниб қилинган ёлғон — бир қатор ифодаларда ижодий ёлғон ҳисобланади. Бу бола ишонадиган ва ишонмайдиган фантастик тўқимадир. Ич-ичидан нотўғри

58
монжгссот wjjjj? wzhjcu

гапираётганини билиб туради, унга берилиб кетиб, сўзларидан сархуш бўлади. Ўзини тўхтата олмай, чўпчакларини тўқишда давом этади.
Кичкинагина ёлғонни Жан Пол «чақмоқдек фикрлаш» деб атайди. Гўёки улар суҳбатдошини алдайдилар, ваҳоланки шунчаки ўзлари билан ўзлари гаплашадилар. Болалар ўзлари учун янги бўлган нутқ санъатини бажонидил ўрганадилар ва ўз нутқларини тинглаш учунгина мақсадсиз нарсаларни гапирадилар.
Энг оғир ва хавфли ёлғон — онгли ёлғондир, чунки у ўз мақсадини амалга ошириш учунгина ёлғон ишлатади. Бундай вазиятларда бола' қизғанчиқлиги, такаббурлиги, қаттик, танбеҳ ва жазодан қўрққани боис ёлғон гапиради.
Ёлғоннинг биринчи тури — ихтиёрсиз ёлғон бўлиб, у ёш улғайиши билан ўтиб кетиши мумкин. Фақатгина катталар уларнинг майда ёлғонларини қўллаб-қувватламасдан тўғри йўл кўрсатсаларгина, мақсадга эришиши мумкин.
Иккинчиси ярим тушуниб айтилган ёлғон болада узоқ вақт сақланиб қолиши ва ёши улғайса ҳам, барҳам топмаслиги мумкин. Катталар болаларнинг беўхшов тўқималарини марок, билан тинглаб: «Менинг боламда шундай фантазия борки, у шундай катта қизиқиш билан эртак тўқийди ва бизга айтиб беради!» дейди ва уларни гапдонга айлантириб қўядилар.
Кўпинча бундай катталар болаларга салбий таъсир кўрсатадилар. Улар болаларнинг ўзлари ҳам гувоҳ бўлган воқеа-ҳодисани уларнинг олдида бузиб, қўшиб-чатиб айтиб берадилар. Бундан ташқари ҳаётда муҳими инсон ўз сўзида собит ва тўғри бўлиши керак, болаларни тарбиялар экан, ўзидаги бу собитлик ва тўғриликнинг ривожланишга ҳам эътибор бериши лозим.
Ҳаммага маълумки, аксарият ҳолларда катталар болаларнинг олдида ёлғон гапиради, болалардан эса фақат ва фақат ҳақиқатни, рост сўзлашни талаб қиладилар.
MU4UK £lU2)J7U WJJJJmUHJЛХАОҚийШЎЪиЯСи 59
«Ва менинг болам бунча ёлғончи бўлмаса!» деб қайғуради она, аслида ҳар қадамда унга ибрат бўлаётгани эсига ҳам келмайди.
«Мен уйда йўқман!» — аслида уйда. «Пулим йўқ!» — ўзи ҳозиргина пулни қутичага яшириб қўйди, буни бола кузатиб турибди. «Мен бугун конфет сотиб олмадим» — бола эса унинг қачон конфет олиб келганини кўрган. Унинг ўзи болани ёлғон гапиришга ўргатяпти-ку. «Отангга бугун музқаймоқ еганингни айтма» ёки «Н. ҳоланг келганида пирогимиз борлигини айтма», «Эшик жиринглаяпти. Агар бу А. бўлса, мени ҳозир кетди, яқин орада келмайди, деб айт» ва ҳоказо.
Бола онасининг нимага бор ҳақиқатни айтмаганини ва нимага у ёки бу нарсани айтиш мумкин эмаслигини тушунмайди. Лекин ҳар доим ҳам қулоқ солмай, ёлғон ўрнига рост гапиргани учун жазо олганли сабабли ёлғоннинг -ва ҳақиқатнинг фойда-—зарарини фақмлай бошлайди. Ва болани қанча кўп урушсангиз ва урсангиз, у шунча кўп ёлғон гапиради. У онгли равишда, қатьий ишонч билан алдайди, агар такдир унинг бахтига унга тўлик, ишониши мумкин бўлган одамни йўлиқтирмаса, бутун умри давомида ашаддий ёлғончилигича қолиб кетади.
,, Болалар хатти-ҳаракатини мунтазам танқид қилиш ва ноўрин аралашиш уларда тортинчоқлик ва қатъиятсизликнинг шаклланишига олиб келади. Катталар томонидан уларнинг у ёки бу ҳаракатларига танқид ва огоҳлантиришлар тез-тез такрорланиб турса, уларда иккиланиш юзага келади. «Мен ҳаммасини ёмон бажаряпман, ҳеч нарсани уддалай олмайман» — шу каби ишончсизлик борган сари унинг онгини янада кучлироқ эгаллаб бораверади. «Талабчан ва қаттиққўл» деб аталувчи катталар таъсиридаги болалар қатьиятсиз бўлиб етишадилар ва ҳар қандай ташаббусни йўқотадилар. Бирор ишни қандай бошлаш, қандай қилиш кераклигини билишмайди. Уларнинг қалбида қайғу

60

Download 379.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling