Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади


Download 379.32 Kb.
bet2/7
Sana17.10.2023
Hajmi379.32 Kb.
#1706383
1   2   3   4   5   6   7
IdUHUK EIU3)J7U WJJJJmUHJ JXtOWU ШЎЯиЯСи 47
чақалоқ унинг қўлини ушлаганларини сезди. Бу каби болаларни яхши ухлаши ва яхши овқатланиши учун қандайдир алоҳида сифатларга эга энагалар қўлига бериш керак, холос. Кўп ҳолларда бола парваришининг энг нозик талабларигача тўла-тўкис бажарувчи энагалар тарбиясидаги болалар ҳам безовта, иштаҳаси йўқ ва яхши ривожланмаган бўладилар.
Кўкрак ёшидаги бола секин-аста ривожланиб 3-4 ёшга етади. У жисмонан, руҳан ва ақлан ривожланиб боради. Ахлоқий сифатлар шаклланиб боради. Болалар жуда кичик ёшданоқ юқорида қайд этилганидек, ёвузлик ва яхшилик ўртасидаги фарқни қидира бошлайдилар. Баъзи бирлари эса ўз тузилиш жиҳатидан анча эътиборли бўлади, уни бор жўшқинлиги ва тиришқоқлиги билан қидиради. Катта обрўга эга бўлган катталар орасидаги болалар бахтли бўлишадими? Болалар улардан ўзларини қийнаб келаётган саволларга жавоб қидиришади. Кўпчилиги биттаям таянчга эга бўлмай, бўшлиқда юришади ва одатда уларнинг ахлоқий туйғулари бузилади.
Монтессори китобида ўз ҳамкасабаси Маччеронининг тузган иккита ёш болани кузатиш кундалигини мисол қилиб келтиради. Улардан бири 5 ёшли, олдин уни кузатган педагог «чақимчи» белгисида тавсиф беради.
Маччерони у билан суҳбатлашар экан, шуни айтадики, бола атрофида нима содир бўлаётган бўлса, барчаси ҳақида «Бу яхпгими ёки ёмон?» деб савол берарди. Бу фақатгина материал билан ишлашда эмас, балки ўз онгида аниқ белгилаб, ўзлаштирадиган, ҳар бир ахлоқий далилларни мустаҳкамлайди.
Унинг ўзи ғайри табиий синчковлик билан ҳаммасини яхши қилишга ҳаракат қилди. Унинг «маълумотнома«сини кўриб чиққан Маччерони қайд қилишича, у ўртоқларига нисбатан ёмон муносабатда бўлмаган ва ўз устунлигини кўрсатмаган. Болаларни диққат билан кузатиб, уларнинг олдига бориб, худди

48
монмессот wjjjj? wzhjcu

ўзидан сўрагандай: «Кимдир мана шуни мана бундай қилди, хўш, бу яхшими ёки ёмон?» деди. Ёмонликнинг бошқалар томонидан қораланаётганига гувоҳ бўлган бола шундан сўнг бундай ҳолатлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилади.
«Ўқитувчининг айғоқчиси бўлиб кўринган болага «чақимчи» деб ҳукм чиқариб бўлмайди, аслида унинг фақатгина онгида устунлик қилаётган яхшилик ва ёмонлик тўғрисидаги муаммони ҳал этиш истаги бўлган, холос, — деб ёзади Маччерони. — Унда шахсий ҳаёт тажрибаси етишмайди ва атрофдагиларнинг барча тажрибаларидан фойдаланишни, нима яхши-ю, нима ёмонлигини билишни хоҳлайди.
Унинг руҳиятида яхшилик ва ёмонликка таъсирчанлик ҳаммасидан ҳам юқори ўринда туради. Унинг асосий принципи яхшилик қилишга интилиши ва аҳмоқлик қилишдан сақланишидир».
Профессор С.Л.Рубинштейннинг «Психология асослари» китобидаги «Болада иродани мустаҳкамлаш» бўлимида шундай фикрлар бор: «Ленинграддаги болалар боғчаларининг бирида кичик ва катта гуруҳларда болалар шикоятларини ўрганиш йўли билан Горбачев тадқиқот ўтказган. Ҳали эълон қилинмаган тадқиқотдан олинган материаллар мактабгача ёшдагиларда қоидаларни англаш, уларни қўллаш, бузиш ва қайта тиклаш қай ҳолатда юз беришини аниқ кўрсатади. Аксар ҳолларда болаларнинг шикоятлари уларнинг шахсига етказилган озордан эмас, кўпинча қоидаларнинг бузилишидан бўлади.
Тарбиячига ўз эътирозлари билан юзланувчи бола «қонунбузар»га нисбатан ҳар қандай шахсий адоватда ҳам қоиданинг тасдиғини қидиради, уни текшириб кўради ва катталар томонидан тасдиқланган барча натижаларни умумлаштиради.
Боланинг эътирозлари, гуруҳдаги хатти-ҳаракати фаол қоидаларни ўзлаштириши ва уларни англашини яққол намоён этади. Боланинг тартиб-қоидаларни
кичик ёшли wjJJjmuHj лхлоқий ш?ъияси 49
қанчалик тушунгани унинг хатти-ҳаракати орқали, уларни катталар бошчилигида қўллаш, бузиш ва қайта тиклаш жараёни давомида акс этади.
Горбачевнинг бир нечта болаларнинг шикоятлари тўғрисидаги фикри 1939 йили ташкил этилган мактабгача ёшдаги педогогика кабинетида*менинг 6 та бола ҳақидаги биографик очерким муҳокамасида Монтессорининг мендан эшитганлари эди».
Муаллиф манба ҳақида, яъни Монтессори фикрлари хусусида лом-лим демайди, унинг мазкур мавзу бўйича қилган тадқиқотлари ҳақида гапириш шарт эмас, айниқса, бу нарса анча тартибга солинган бўлиб, бундан ташқари умуман Монтессорининг исмини тилга олишнинг ўзи хавфли эди. Бундан профессор Рубинштейн қандай хулоса чиқаргани маълум. Тадқиқот муаллифи Монтессори фикрини тушунмаган ёки уни инкор қилган ва ўз тадқиқотини бутунлай бошқа нуқтаи назардан келиб чиқиб олиб боради. Бу муносабатга мувофиқ равишда профессор Рубинштейннинг якуний хулосалари тўғри, лекин улар асл моҳиятига кўра нотўғридир.
«Болаларнинг имкониятлари такрорланиб турувчи ва турли-тумандир»., дейди профессор Рубинштейн. Эътирозларининг кўплиги болалар учун мақбул шароитларнинг етарли даражада эмаслигини англатади. Улар оммавий тус олиши ва осонлик билан ёмон одатга айланиши мумкин. Бундай шароитда индивидуал, фақатгина психологик қийматга эга тадқиқот олиб бориш жуда қийин.
Ташкиллаштирилган аниқ ва эркин фаолият муҳитидаги Монтессори синфларидан фарқланувчи Андриановадек яхши тарбиячиларнинг синфларида болаларнинг эътирози анча кам. Шунинг учун ҳам уларда нисбатан аниқрок, тадқиқот олиб бориш мумкин. Монтессори эслатиб ўтган ва менинг бир қатор болаларимда кузатилган уларнинг шикоятлари Рубинштейн фикрига кўра, катталар бошчилигида

50

Download 379.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling