Tcp/ip билан ишлашда қўлланиладиган 10 та буйруқ
Download 0.62 Mb.
|
TCP-IP bilan ishlash
TCP/IP билан ишлашда қўлланиладиган 10 та буйруқ By Farkhod29. sentyabr 2013 06:43 Ушбу мақолада Windows ОТда ишловчи компьютерлардаги TCP/IP тармоғи билан ишлашда қўлланиладиган буйруқлар келтирилган. 1. hostname - Тизим ўрнатилган компьютер номини чиқариб беради. 2. arp - IP-манзиллар билан MAC-адреслар боғлиқликлари сақланувчи жадвални кўриш/бошқариш учун ишлатилади. Arp-жадвалини яна arp-кэш хам деб аталади. Arp-жадвалнии Address Resolution Protocol (ARP) протоколи ишлатади. Arp-кэшни кўриш учун қуйидаги буйруқ ишлатилади: arp -a 3. ipconfig - TCP/IP нинг созлашларини кўрсатиб беради. Бу буйруқ ёрдамида DNS-серверлар манзиллари хақида хам маълумот олиш мумкин: ipconfig буйруғи /all - калити билан ишлатилганда тўлиқроқ маълумот чиқарилади: ipconfig /all 4. netstat - TCP/IP ва UDP протоколлари орқали хозирги уланишлар холатлари ва статистикасини кўрсатиб беради. Бунда хозирда актив бўлган уланишлар, номлар, портлар кўрсатилади. netstat буйруғини ? савол калити билан ишлатилса, бу буйруқ билан ишлатиш мумкин бўлган барча калитлар кўрсатилади. Барча уланишларни порт рақами бўйлаб жойлаштирилган тартибда кўриш учун nestat буйруғини n калити билан ишлатилади: netstat -n 5. route - IP-йўналишлар жадвалини консоль ёрдамида кўриш ва бошқаришда ишлатилувчи буйруқ. Йўналишлар жадвали тармоқдаги компьютер билан қандай йўналиш орқали уланиш мумкинлигини аниқлаш учун ишлатилади. Йўналишлар жадвалини кўришлик учун routeбуйруғи print калити билан ишлатилади: route print Янги йўналиш қўшишлик учун add калит сўзи ишлатилади. Масалан қуйидаги буйруқда 192.168.10.15 манзилли компьютерга 192.168.5.1 йўналтиргич орқали йўл топиш мумкинлиги ёзилган: route add 192.168.10.5 mask 255.255.255.255 192.168.5.1 -p route add билан янги йўналиш қўшилишида -p калити ишлатилса, бу йўналиш компьютер ўчириб ёқилганида хам актив холатида яъни йўналишлар жадвалида сақланиб қолади. -p калити ишлатилмаганда эса янги қўшилган йўналиш фақат "перезагрузка" бўлгунга қадар қўшилади. route буйруғини delete калити билан ишлатилганида, йўналиш ўчирилади. Масалан: Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling