Tcp/ip билан ишлашда қўлланиладиган 10 та буйруқ
route delete 192.168.10.5
Download 0.62 Mb.
|
TCP-IP bilan ishlash
route delete 192.168.10.5
6. nslookup - DNS билан ишлашда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни хал қилишда фойдаланилувчи асосий буйруқ. Бу буйруқ ёрдамида DNS орқали номларни аниқланишини текшириш мумкин. Масалан: nslookup www.virtualdars.uz буйруқ берсак, аввало бу номни аниқлашда қайси DNS-сервер ишлатилганлиги, ундан сўнг DNS-ном, у билан боғлиқ бўлган IP-манзил ва тахллус кўрсатилади. 7. tracert - буйруғи, сизни компьютердан, буйруқда кўрсатилган ip-манзилгача бўлган барча йўналтиргичларни кўрсатиб беради. tracert кўрсатилган манзилгача учраган хар бир йўналтиргични яъни хар бир ўтишларни (сакрашлар ёки hop) белгилаб, охирида уларни хаммасини кўрсатиб беради. Масалан: tracert www.virtualdars.uz 8. ping - TCP/IP тармоқларини текширишда энг асосий буйруқ хисобланади. ping буйруғи кўрсатилган IP-манзилга (ёки номга) текширув хабарларини юборади. Агарда текширув хабари текширилаятган манзилдаги қурилмага етиб борса у (аксарият холларда) жавоб юборади. шу тарзда икки компьютер ёки бошқа тармоқ қурилмалари орасида тармоқ ишлаши текширилади. Масалан: ping 192.168.10.1 Агарда жавоб муваффаққиятли келса, натижада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: қайси манзилдан жавоб келгани, байтлар миқдори, текширув хабари бориб келишига кетган вақт, хабарни яшаш даври. Текширилаятган IP-манзилдаги компьютер ёки қурилма ўчирилган/носоз/атайин жавоб бермайдиган қилиб созланган бўлса ёки умуман мавжуд бўлмаса жавоб келмайди ва консольга юборилган сўровни кутиш вақти ўтганлиги хақида хабар (Request timeout)чиқарилади. Текширилаятган IP-манзилдаги компьютер (ёки қурилма) текширув юборилаятган компьютер (ёки қурилмадан) бошқа тармоқда жойлашган бўлса ва юборилган текширув хабари у тармоқга қандай етиб олишни "билмаса", яъни йўналтиргич бўлмаса/созланмаган бўлса/нотўғри созланган бўлса, консольга текширилаятган хост етиш доирасида эмас деган хабар чиқарилади (Destination host unreachable). Аввалбошдан ping буйруғи бир марта берилганда 4та текширув хабарлари юборилади. ping буйруғини -t калити билан берилганда текширув хабарлари то буйруқни бажарилиши тўхтатилгунга қадар хар сонияда юбориб турилади. ping буйруғидаги текширувлар сонини хам, хабарлар орасидаги вақтни хам ва яна бошқа созлашларни хам калитлар ёрдамида бошқариш мумкин. 9. pathping - TCP/IP га доир бўлган муаммоларни хал қилишда жуда фойдали буйруқлардан бири. Бу буйруқ ўзида ping ва tracert буйруқларини жамлайди. pathping буйруғи текширилаятган манзилгача учраган хар бир йўналтиргичларга текширув хабарларини юбориб, улар билан алоқадаги кечикишни, хабарлар йўқотилиш сонларини аниқлаб беради: Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling