Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади


Download 379.32 Kb.
bet4/7
Sana17.10.2023
Hajmi379.32 Kb.
#1706383
1   2   3   4   5   6   7
KU4UK uUCMTU ЯОЛЛЛАЎШШ JXAO/yiU ШЎЯШЬСи 53
устидан чиқиб, уни қайноқ бўсалар билан тақдирламоқчи бўлади, лекин бола уни ҳақоратлайди ва мушт билан жавоб беради.
Бундай кўринишларни биз доимо учратамиз. Кўпинча катталар болалар буни хоҳлаган вақтда эмас, балки ўзларининг кўнгли қачон буни тусаб қолгандагина эркалашади. Гўдак қандай чанқоқлик билан онасининг эркалашларига зарурат сезади, унинг онгида чанқоқнинг қондирилмагани из қолдиради ва бутун ҳаёти давомида дилсиёҳликка олиб келади.
Ёш болалар эркалашларга, эркалаш бўлганда ҳам эътибор ва хушмуомилалик билан эркалашларга эҳтиёж сезади, унинг ўзи муҳаббат ва ҳаёжонидан тўлқинланиб, уни ошкор этмайди, айниқса, бегоналар олдида. Бу муносабатларда ҳам улар ақл билан ёндошадилар. Биз эса оқибатини ўйламаган ҳолда уларнинг масъум кўнгилларини ранжитиб қўямиз. Ўзига бўлган муносабатни тўлиқ англаб турган бола бизнинг унга бўлган интилишимиздан қониқиш ҳосил қилмай, юз ўгиради.
Хотиржам эркалашларга ўта таъсирчан ва серзарда болалар ҳам бор. Уларнинг ўзлари ҳам эҳтиёткорлик билан эркаланадилар ва катталарнинг ҳаттоки нигоҳ орқали мулойим суюшларининг ҳам фаҳмига етади.
Гўдак қанчалик кичик бўлса, у шунчалик меҳрга ташна бўлади. Ўзига бўлган меҳр ва эътиборни ҳис этиши унинг хавфли ва мураккаб ҳаёти давомида таянч бўлади.
«Деярли ҳар бир инсон дўстга эҳтиёж сезади, ўзи ишонадиган ва унга содиқ инсон бўлишини истайди, — деб ёзади Неккер де Соссюр. Ёш болалар кўнглига яқин ва ўзи яхши кўрадиган одам билан бирга бўлишни жуда-жуда истайди. Унинг шахсини ҳимоя қила оладиган инсонгина болага руҳан таъсир ўтказиши мумкин» (Париж, 1882 йил).
Кўпинча болаларни эркалаш ва уларга нисбатан мулойим бўлиш ўрнига қаттиққўллик ва совуқ

54
мошессот wjjjj? wihjcu

муомилада бўламиз. Баъзи бир ота-оналар, айниқса, оталар ўз фарзандини кўнгилчан қилиб қўйишдан қўрқиб, уларни камдан-кам эркалайдилар, жиддий муомила билан унинг феъл-атворини тоблашга ва ҳаётий курашга тайёрлашга интилади.
«Ҳеч қачон ўта зарур бўлмаганда қаттиқ ва каландимоғ кўринишда бўлманг! У болаларни қалтирашга мажбур қилади, — дейди Фенелон. — Бундай муносабат билан сиз уларнинг юрагини қулфлаб, ишончини йўқотасиз. Ишонч ва эътибор бўлмаган жойда тарбиянинг ҳар қандай самарасига умид боғлаб бўлмайди. Шундай қцлингки, улар сизни яхши кўришсин, ёнингизда ўзини эркин сезсин ва сизга ўз хатоларини кўрсатишдан чўчимасинлар».
Биз катгалар эса болалар билан муносабатда ўзимизни шундай тутамизки, уларда ўзимизга бўлган ҳар қандай ишончни сўндирамиз. Шу боис олдимизда ошкора ўз фикр ва туйғуларини кўрсатиш ўрнига ғурур билан руҳан ўзига яширинади. Тез орада унда ўз сўзи ва ҳаракатларидан уялиш ҳисси туғилади. Натижада табиий пайдо бўлувчи шижоат барҳам топади. Бундай вазиятда аҳмоқона кўринишни ва уни койишларини хоҳламагани учун ҳам тушунмаган нарсасини сўрашга жазм қилолмайди. Баъзи болаларда учрайдиган бундай тортинчоқликни Жорж Санд «орзулар андишаси» деб ўз хотираларида тўғри таъриф берган.
Катталарга, ҳаттоки энг яқин кишиларига ҳам ишончини йўқотиб, болалар сирли бўлиб қолишади. Баъзан битта эҳтиётсизлик, ўйламасдан айтилган бир оғиз сўз ҳам кичкинтой учун севимли кишисига ўз қайғу, шубҳалари ва ҳатго қувончини бўлишишга бўлган зўр истакдан воз кечишга етарли бўлади.
Бундай бола тортинчоқ бўлиб қолади ва ичидагиларни атрофидагиларга айтмагани сабабли ўзининг асл қиёфасини намоён этмайди. Ички кечинмаларини яшириб, вазиятга мослашади, аммо ўзи руҳан эзилади.
шшк uucdjtu TsoujjjmuHJ лхлоқий штъи&еи ъъ
Оқкўнгил бола қаҳрли, мулойим ва ёқимтойи — қўпол,
меҳрибон ва раҳмдили — бефарқ, қизиқувчан бола —
аҳмоқ бўлиб кўринади. ;;
Ёш болага қўпол муомала қилиш ҳам ва ўта енгилтаклик билан муносабатда бўлиш ҳам зарарлидир. Фарзандимизга нисбатан шахсий буюм сифатида хоҳлаган муносабатда бўлишимиз ҳам нотўғри. Унинг маънан азият чекишини тан олмаганимиз ҳолда унга саноқсиз катта ва кичик озорлар етказамиз. Айрим оилаларда жисмоний жазолашдан бошлаб, заҳархандалик билан тугайдиган, нафратомуз муносабатлар билан камситилишлар бўлади.
Айрим катталар болаларни аҳмоқона фикрлайди, деб гумон қилади. Бундай инсонларнинг кўчада болаларга нисбатан, асосан ўғил болаларга муносабатини кузатиш керак. Бир оғиз ҳам ширин сўз, бирорта ҳам хотиржам назар йўқ. «Безори, киссовур, ўғри, қароқчи» — янада таҳқирловчи сифатлар худди тамға каби боланинг онгига сингиб боради. «Кўча боласи»га нафақат кўчада балки худди шу сифатлар билан уйда ҳам, мактабда ҳам опалар ва тарбиячилар томонидан таҳқирлашлар бўлади. Кейин яна ўзлари «Нима учун болаларимиз бунчалик тарбиясиз?» деб ҳайрон ҳам бўлишади.
Ёш болалардаги «ножўя» деб аталувчи бу хатти-ҳаракатлар моҳиятан қайсарлик ҳисобланмайди. Бунинг сабаби енгиб бўлмас қизиқиш натижасқд,а бирор-бир буюмни оҳиста ушлаб кўриш, ўрганишдир. Улар ҳамма нарсага тегиб кўришади. Кўпинча таъқиқланган нарсаларга ҳар доим ҳам хавотирсиз тажрибаларни қўллайвермайдилар — сувни тошириб юборади, чангда ўйнаб оёқ кийим ва уст-бошини кир қилади. Катталар болалардаги бу «қонуний» ҳаракат ва хоҳишларни тушунмасдан, уларга табиий тўғри шароит яратмай, уларнинг хатти-ҳаракатларини аҳмақона деб изоҳлайдилар ва айбсиз кичкинтойларни жазолайдилар. Натижада катталарнинг ноўрин танбеҳларидан
56
азобланадилар. Бола эса нима учун уни жазолаганликларини тушунмайди. Сабаби уларнинг ҳаракатлари нафақат ёмон эмас, балки жуда мақтовга арзигулик бўлади.
Тўрт ёшли бола ҳовлидан ёввойи гулларни теради ва бутун вужуди билан онасини хурсанд қилиш учун уларни вазага солиб, онасининг столи устига қўйиб қўяди. У китобнинг устига ногоҳ сув тўкиб юборади ва ёзилган бир варақ қоғозни гулдан тўкилган тупроқ билан кир қилади. Айбини тўғрилаш мақсадида стол устини янада кир қилади, буларга эътибор бермай, онасининг кутилмаган сюпризидан хурсанд бўлишини орзиқиб кута бошлайди.
Она эса болани қаттиқ койиб беради, бу ҳам етмагандек шапалоқ тортиб юборади ва бўғик, овозда қичқиради: «Мен сенга гулларни...» Гулларни чангаллаб жаҳл билан қичқиради: «Ифлос нарсани олиб келиб, столни кир қилдинг — мен сенга гулларни кўрсатиб қўяман». Уларни ташқарига улоқтиради (ҳаётий мисол).
Бола эса қайси айби учун ўзини ва меҳр билан онаси учун терган гулларин бунчалик таҳқирлашганини тушунишга ожиз эди.
Бу каби болага тушунарсиз ва адолатсиз жазолар унинг чексиз азият чекишига сабаб бўлади. Болага худди уни бўшлиқ қуршаб олгандек туюлади. Бола жазонинг адолатсизлигини тушунишни бошлаганида уни ўраб турган бу ажойиб олам гўёки ўзгариб қолганини ҳис этади (Ромен Роллен, Жан-Кристоф).
Айрим катталар учун одатий майда нарса бўлган, аммо болалар учун жуда таъсирли шундай муносабатлар мавжудки, ўйламасдан айтилган сўзлар, масхаралаш, жиғига тегиш, унинг хатти-ҳаракатларини бошқалар билан боланинг олдида муҳокама- қилиш; буларнинг ҳаммаси аксар ҳолларда унинг қалбида шундай чуқур асоратлар қолдирадики, кейин уларни-1 бутук^ҳаёти . давомида тузатиб бўлмайди.

Download 379.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling