Кичик ёшдаги болалардаги ўткир зотилжамлар


Download 351.51 Kb.
bet1/4
Sana23.06.2023
Hajmi351.51 Kb.
#1651879
  1   2   3   4
Bog'liq
saida ik

Kasalxona ichi va tashqarisida rivojlangan zotiljam differensial tashxisi.

Tuzuvchi:

Tekshiruvchi:

Ўткир зотилжамлар классификацияси.

  • Клиник амалиётда зотилжамларнинг С.В. Рачинский ва В.К. Таточенко томонидан таклиф этилган классификация қўлланилади. Морфологик шаклига кўра: ўчоқли, сегментар, полисегментар, крупоз, интерстициал: инфекциянинг юққан шароитига кўра: шифохонадан ташқарида, шифохонада (нозокомиал), перинатал инфекция, иммунодефицит холатлардаги; кечишига кўра: ўткир, чўзилувчан; асоратларига кўра: а) ўпкадаги: синпневмоник плеврит, метапневмоник плеврит, ўпка деструкцияси, ўпка абсцесси, пневмоторакс, пиопневмоторакс; б) ўпкадан ташқари: инфекцион-токсик шок, ДВС-синдром, юрак-қон томир етишмовчилиги, катталар туридаги респиратор дистресс-синдром.

Ўткир зотилжамларнинг этиологияси ва патогегнези

  • Ўткир зотилжамлар
  • 1) стафилококклар, диплококклар, пневмококклар, Пфейфер-Фридлендер таёқчалари, микоплазмалар, энтерококклар, вульгар протей, вируслар ва х.к. сингари инфекцион омиллар;
  • 2) ўта совуққотиш;
  • 3) кун ва овқатланиш режимининг бузилишлари;
  • 4) рахит, гипотрофия, паратрофия, анемия ва ЭКД сингари ёндош касалликлар туфайли гомеостаз (ички мухит мувозанати) ўзгаришлари каби бир қатор омиллар таъсирида ривожланади.

Ўпкаларда яллиғланиш жараёнлари одатда касаллик қўзғатувчисининг асосан бронхоген, ва камроқ холларда эса, лимфоген ёки гематоген йўл орқали келиб тушиши билан бошланади. Инфекция манбаъи бўлиб, албатта, бемор одам хисобланади. Бироқ, бактериялар ва вируслар ўпкаларга юқори нафас йўлларидан ёки бошқа орган ва тўқималардан келиб тушишлари хам мумкин. Ўпкаларга тушган касаллик қўзғатувчисининг бевосита таъсири натижасида альвеолалар ва бронхиолалар рецепторлари қитиқланиб, бу қитиқланишларга жавоб тариқасида бронхиолалардаги спазм хамда улар бўшлиғининг шиллиқ билан тўлиб кетиб, альвеолаларга хаво келишининг қийинлашуви вужудга келади. Вентилляцияси қийинлашган мазкур сохаларда гиперемия, қон димланиши хамда капиллярлар спазми бошланади; қон- ва лимфа айланишининг бузилишлари эса, шишларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Бу холатлар эса, ўз навбатида, ўпка вентиляцияси ва газ алмашинуви бузилишларини янада чуқурлаштиради.

  • Ўпкаларда яллиғланиш жараёнлари одатда касаллик қўзғатувчисининг асосан бронхоген, ва камроқ холларда эса, лимфоген ёки гематоген йўл орқали келиб тушиши билан бошланади. Инфекция манбаъи бўлиб, албатта, бемор одам хисобланади. Бироқ, бактериялар ва вируслар ўпкаларга юқори нафас йўлларидан ёки бошқа орган ва тўқималардан келиб тушишлари хам мумкин. Ўпкаларга тушган касаллик қўзғатувчисининг бевосита таъсири натижасида альвеолалар ва бронхиолалар рецепторлари қитиқланиб, бу қитиқланишларга жавоб тариқасида бронхиолалардаги спазм хамда улар бўшлиғининг шиллиқ билан тўлиб кетиб, альвеолаларга хаво келишининг қийинлашуви вужудга келади. Вентилляцияси қийинлашган мазкур сохаларда гиперемия, қон димланиши хамда капиллярлар спазми бошланади; қон- ва лимфа айланишининг бузилишлари эса, шишларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Бу холатлар эса, ўз навбатида, ўпка вентиляцияси ва газ алмашинуви бузилишларини янада чуқурлаштиради.

Download 351.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling