Кичик ёшдаги болалардаги ўткир зотилжамлар


Download 351.51 Kb.
bet2/4
Sana23.06.2023
Hajmi351.51 Kb.
#1651879
1   2   3   4
Bog'liq
saida ik

Организмнинг кислород билан таъминланиши кескин пасаяди, оксидланиш-қайталаниш жараёнлари издан чиқади. Кислород танқислигига МНС, жумладан нафас олишни бошқариб турувчи марказ хужайралари ўта сезувчан бўлади. Натижада компенсатор энтикиш юзага келади. Нафас мускулларини бошқарувчи рецепторларнинг ишга тушиши натижасида нафас етишмовчилиги белгилари хамда орқа мия марказларининг кучли қўзғалганлиги холати юзага келади. Патологик ўчоқлардан юборилган импульслар нафас олиш маркази нейронлари сезувчанлигини ва қўзғалувчанлигини орттириб юборади. Шулар оқибатида ривожланган нафас етишмовчилиги синдроми болалардаги зотилжамнинг асосий патогенетик халқаси бўлиб хисобланади. Чунки, бемор бола қонининг газ таркибини сақлаб туриш мақсадида ташқи нафас аппарати зўриқиб ишлайди, сўнг чарчаб қолиб, унинг функционал имкониятлари камаяди, натижада гипоксия ва гипоксемия юзага келади.

  • Организмнинг кислород билан таъминланиши кескин пасаяди, оксидланиш-қайталаниш жараёнлари издан чиқади. Кислород танқислигига МНС, жумладан нафас олишни бошқариб турувчи марказ хужайралари ўта сезувчан бўлади. Натижада компенсатор энтикиш юзага келади. Нафас мускулларини бошқарувчи рецепторларнинг ишга тушиши натижасида нафас етишмовчилиги белгилари хамда орқа мия марказларининг кучли қўзғалганлиги холати юзага келади. Патологик ўчоқлардан юборилган импульслар нафас олиш маркази нейронлари сезувчанлигини ва қўзғалувчанлигини орттириб юборади. Шулар оқибатида ривожланган нафас етишмовчилиги синдроми болалардаги зотилжамнинг асосий патогенетик халқаси бўлиб хисобланади. Чунки, бемор бола қонининг газ таркибини сақлаб туриш мақсадида ташқи нафас аппарати зўриқиб ишлайди, сўнг чарчаб қолиб, унинг функционал имкониятлари камаяди, натижада гипоксия ва гипоксемия юзага келади.

Зотилжамларда газ алмашинувининг бузилишлари ва мураккаб генезли (келиб чиқишга эга бўлган) гипоксемиянинг ривожланиши организмнинг барча орган ва тўқималари фаолиятига ва моддалар алмашинуви жараёнларига ўз таъсирини кўрсатади. Кислород танқислиги натижасида туз-сув, оқсил ва липидлар алмашинуви издан чиқади, анаэроб гликолиз бошланиши натижасида моддалар алмашинувининг нордон оралиқ махсулотлари йиғилиб қолиб, ацидоз юзага келади ва витамннларнинг қабул қилиниши бузилади. Гипоксияга ва токсик моддаларга нисбатан МНС, шу жумладан нафас олиш ва юрак-қон томирлар фаолиятини бошқариб турувчи марказларнинг бошқарув (регулятор) фаолиятидаги силжишлар янада чуқурлашади; ташқи нафас аппарати ва юрак-қон томир системаси фаолияти издан чиқиб, ўнг қоринча етишмовчилиги белгилари пайдо бўлади.

  • Зотилжамларда газ алмашинувининг бузилишлари ва мураккаб генезли (келиб чиқишга эга бўлган) гипоксемиянинг ривожланиши организмнинг барча орган ва тўқималари фаолиятига ва моддалар алмашинуви жараёнларига ўз таъсирини кўрсатади. Кислород танқислиги натижасида туз-сув, оқсил ва липидлар алмашинуви издан чиқади, анаэроб гликолиз бошланиши натижасида моддалар алмашинувининг нордон оралиқ махсулотлари йиғилиб қолиб, ацидоз юзага келади ва витамннларнинг қабул қилиниши бузилади. Гипоксияга ва токсик моддаларга нисбатан МНС, шу жумладан нафас олиш ва юрак-қон томирлар фаолиятини бошқариб турувчи марказларнинг бошқарув (регулятор) фаолиятидаги силжишлар янада чуқурлашади; ташқи нафас аппарати ва юрак-қон томир системаси фаолияти издан чиқиб, ўнг қоринча етишмовчилиги белгилари пайдо бўлади.

Download 351.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling