Кичик ёшдаги болалардаги ўткир зотилжамлар


Ўткир зотилжамларнинг клиник манзараси


Download 351.51 Kb.
bet3/4
Sana23.06.2023
Hajmi351.51 Kb.
#1651879
1   2   3   4
Bog'liq
saida ik

Ўткир зотилжамларнинг клиник манзараси.

  • Ўчоқли ва сегментар зотилжамлар. Болаларда касаллик белгиларининг намоён бўлиши даражалари, бошқа орган ва системалардаги патофизиологик ўзгаришлар нафақат преморбид фон хамда бола организми реактивлигининг холатига, балким, шунингдек, касалликнинг клиник шаклларига хам боғлиқ бўлади. Зотилжам – бу асосан ўпкалар фаолиятининг бузилиши симптомлари билан кечадиган ўпкаларнинг яллиғланиш касаллигидир. Бироқ, кичик ёшдаги болаларда ўпкаларнинг зарарланиши белгилар кечроқ кўзга ташланади, шунинг учун уларда зотилжамнинг бошланғич даврини аниқлаш анча мушкул кечади.

Ўчоқли зотилжамнинг обструктив синдром билан асоратланган шакли ўзига хос шовқинли нафас билан бир қаторда экспиратор кўринишдаги хансирашнинг мавжудлиги билан хам характерланади.

  • Ўчоқли зотилжамнинг обструктив синдром билан асоратланган шакли ўзига хос шовқинли нафас билан бир қаторда экспиратор кўринишдаги хансирашнинг мавжудлиги билан хам характерланади.
  • Зотилжамнигнг оғир шаклларида юрак-қон томир системасида хам ўзгаришлар пайдо бўлиб, цианознинг кучайиши, тахикардия ва юрак тонларининг бўғиқлашуви кўринишида намоён бўлади. Пульс тезлашган, юмшоқ, қон тақсимланишининг бузилишлари жигарнинг катталашуви билан белгиланиб, баъзан коллаптоид холатлар хам ривожланиши мумкин. Ичаклар парези туфайли қориннинг дам бўлиши, ичаклар атонияси ва парези хам ривожланиши мумкин.

Касалликнинг дастлабки даврларида перкутор ўзгаришлар сезилар-сезилмас бўлиб, охиста перкуссия ёрдамида перкутор товушлар бўғиқлашувининг чегараланган сохалари аниқланиши хамда ўпканинг соғлом сохаларининг компенсатор эмфиземаси туфайли “қутича товуши” эшитилиши мумкин холос. Аускультацияда дағал, “пуфловчи нафас” кузатилиши мумкин. Нафас олиш актининг охирида майда пуфакчали хириллашлар хамда крепитация (ғичирлашлар) эшитилади. Касаллик ривожланиши фонида хириллашлар сони ва табиати хам ўзгара боради, яъни дастлаб улар оз миқдорда бўлса, кейинчалик кўпайиб, хиллари хам орта боради.

  • Касалликнинг дастлабки даврларида перкутор ўзгаришлар сезилар-сезилмас бўлиб, охиста перкуссия ёрдамида перкутор товушлар бўғиқлашувининг чегараланган сохалари аниқланиши хамда ўпканинг соғлом сохаларининг компенсатор эмфиземаси туфайли “қутича товуши” эшитилиши мумкин холос. Аускультацияда дағал, “пуфловчи нафас” кузатилиши мумкин. Нафас олиш актининг охирида майда пуфакчали хириллашлар хамда крепитация (ғичирлашлар) эшитилади. Касаллик ривожланиши фонида хириллашлар сони ва табиати хам ўзгара боради, яъни дастлаб улар оз миқдорда бўлса, кейинчалик кўпайиб, хиллари хам орта боради.

Download 351.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling