"тасдиқлайман" Навоий вилоят перинатал


Download 82 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2023
Hajmi82 Kb.
#1635824
  1   2
Bog'liq
БАЁННОМА



“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Навоий вилоят перинатал
марказ директори
_________Б.Қ.Аллаёров
“______” июль 2018 йил

Навоий вилоят перинатал марказида навбатдан ташқари ўтказилган йиғилиш


БАЁНИ № 64/_______

2018 йил 25 июль Навоий шаҳри


Раислик қилувчи : Навоий вилоят перинатал марказ


дириктори Б.Қ.Аллаёров

Иштирокчилар: Навоий вилоят перинатал


марказининг барча ишчи ходимлари

КУН ТАРТИБИ:





  1. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги ЎРҚ 419-сон Қонуни ва шу қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли қарорининг ижроси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 20 ноябрдаги 333-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги буйруғи мазмун-моҳияти унинг аҳамияти ва унинг келиб чиқиш сабабларини олдини олиш тўғрисида.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдига ПҚ 2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 199 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” ги 12-сонли Қарори ижроси юзасидан.

  3. Назорат инспекцияси ҳудудий бўлими томонидан Навоий вилоятнинг даволаш профилактика муассасаларида 2018 йил 2-чораги давомида ўтказилган ижтимоий сўров бўйичааноним анкеталар жавоблари тўғрисида.

Навоий вилоят перинатал маркази директори Б.Қ.Аллаёров йиғилишни очиб, кун тартибидаги масалалар билан иштирокчиларга 2018 йил 16 июлдаги Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги навбатдан ташқари ўтказилган № 64-сонлини йиғилиш баёнини ўқиб эшиттириди.


Йиғилишни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гафаров кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикасида шу ўтган давр мобойнида инсон саломатлиги учун Ҳукуматимиз томонидан бир қанча Қонун, Фармон, Қарор ва фармойишлар қабул қилинганлигини айтиб ўтди.
Жумладан, Мухтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан Республикамизда олиб борилаётган ислохатларни-Соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантириш борасида бюджет маблағларини, моддий техника базасини ривожлантириш, янги бинолар қуриш, дори дармон, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолини турмуш тарзи ҳамда уларнинг саломатлигини яхшилаш борасида икки, уч баробар ошириб бормоқда, шунга қарамасдан биз тиббиёт ходимларни мухтарам юртбошимизга қилган жавобимиз шуми?
Шу ўринда бир савол тўғилади муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзаёев томонидан инсон саломатлиги учун амалий ёрдам бериб келсада, лекин айрим нопок шифокор ва ҳамширалар хизмат вазифасини лозим даражада бажармасдан ҳар хил кўринишдаги қинғир йўллар билан шифокор деган номга доғ тушириб келмоқда, бу борада Муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган ҳар бир видеоселектор йиғилишларда коррупцияни олдини олиш борасида бир қанча топшириқ ва кўрсатмаларда коррупцияни олдини олиш борасида бир қанча топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Коррупцияни илдизини йўқотиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ 419-сонли қонун шу қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси Қонунинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2752-сон қарорининг ижроси юзасидан шу кунга қадар йўл қуйилган камчиликлар тўғрисида ахборот бериб шу ўтган давр мобайнида соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган айрим нопок шифокор ва ҳамширалар томонидан хизмат вазифаларини суиисътемол қилиб, Ўзбекистон РОеспубликаси ЖКнинг 210-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиб келинмоқда бу нимадан далолат беради, тиббиёт соҳасидаги фаолият олиб бораётган бўлим бошлиқлари, бош врачлар хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида “Сен менга тегма, мен сенга тегмайман” деган ибора билан шифокор ва ҳамшираларни иш фаолиятини етарли даражада назорат қилинмаганлиги уларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг иазмун-мохияти унинг аҳамияти тўғрисида тушунтирилмаганлиги сабабли, коррупцияга оид жиноятлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Шу мажлислар залида ўтирган ҳамкасблар айтинглар ҳар биримизни оиламиз фарзандларимиз бор нима сабабдан ёнимизда ўтирган ҳамкасбларимизни била туриб қинғир ишдан қайтармаймиз, била туриб кўрмасликка олиб кетамиз, ота-боболаримиздан бир гапни бежиз айтмаган “Дўст ачитиб-душман кулдириб гапиради” деган ибора бор нима учун шу иборага умуман итоат қилмаймиз, ёнимизда ўтирган ҳамкасбимизни яхши кунларида бирга бўлган кунларимизни бирдан эсдан чиқарамиз, ахир бу катта гуноҳ ҳисобланади бошга оғир мусибат тушган пайтда унинг оиласидан ҳабар олмаймиз, яна етмагандек қуштирноқ ичида айтилганда устига мазғавани оғдирамиз. 2017 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган давр мобайнида коррупцияга оид бўлган ҳолатларни тўлиқ маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи И.Пирматовга сўз берилишини маълум қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи И.Пирматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ 2752-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 20 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 333-сон буйруғининг мазмун-мохияти ва аҳамиятини тушунтириб келинишига қарамасдан 2017 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан 5 нафар тиббиёт ходимлари ҳамда 2018 йилнинг ўтган 6 ой давомида 5 нафар тиббиёт ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида Коррупцияга қарши курашиш борасида вилоят ҳудудида “Оқ халат таъмагирлари”, “Порахурлик”, “Мансаб сахталиги”, “Порахўрлик ва таъмагирлик” мавзуларида 2017 йилда 3670 нусхада 2018 йилнинг 6 ой давомида 1530 нусхада буклетлар тайёрланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида 2017 йилда 2-марта 2018 йилнинг 6 ой давомида 2 марта “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида семинар-тренглар ўтказилиб келинган бўлсада айрим нопок шифокор ва ҳамширалар белгиланган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан порахўрлик таъмагирлик жиноятларини содир қилиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган. Шунинг оқибатида фуқаролар томонидан тиббиёт ходимларининг хатти-харакатларидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Ҳалқ қабулхонаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч телефонлари”га мурожаатлар сони кескин ошмоқда. Ушбу мурожаатлар тиббиёт соҳаси кесимида таҳлил қилинганда 2017 йил “Ишонч телефони”га 50 та ҳар хил турдаги мурожаатлар келиб тушган булиб шундан тиббиёт ходимларининг хатти-харакатларидан норози бўлиб 5 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан тиббиёт ходимларнинг хатта-харакатларидан норози бўлиб 4 та мурожаатлар келиб тушган.
Ўрганиш натижасида тиббиёт ходимларидан зтказилган аноним сўровлари натижасида айрим нопок олий маълумотли шифокорлар ўзларини манманлик бир-бирига хурмат иззат йўқлиги деб тушунилади. Ҳозирда ўтказилган аноним сўровлар натижаси юзасидан ўрганиш жараёни, олиб борилаётганлиги натижаси юзасидан қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилиши тўғрисида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гафаоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ 2881-сон Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойишлари, топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор, Фармойиши кўрсатма ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ кўрсатма ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарор ва кўрсатма топшириқлари, шунингдек соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз бажариш борасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган. Бу борада вилоят ҳудудидаги тиббиёт соҳасидаги ҳар бир даволаш профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт бирлашмаларининг масъул ъодимлари томонидан ижросини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги биринчи масла юзасидан бошқарма бошлиғи Ф.Гафаров сўзида давом этаркан, Муҳтарам юртбошимиз томонидан ўз маърузаларида коррупция деб аталмиш жирканч иллатнинг илдизига болта урмоқлик лозимлигини бир неча бор таъкидланганларини, яъни барчамиз ўз хизмат вазифамизга сидқидилдан ёндошиб, виждонан пок ишлашлигимиз кераклигини, яъни юртбошимиз айтганларидек, ҳалқ давлат органлари учун эмас, балки давлат органлари ҳалқ учун хизмат қилишлиги лозимлигини, қолаверса, амалдаги жиноят қонунчилигимизда коррупцияга оид бир қатор моддалар, уларнинг санкциялари яъни содир этилган жиноий қилмишлар учун жавобгарлик ва жазо муқаррарлигини айтиб, яна бир бор барчани коррупция иллатидан йироқ бўлишга чақириб, кимда ким, юқорида келтирилган турдаги жиноятларини содир этган тақтирда, уларга нисбатан меҳнат шартномаларини, меҳнат қонунчилигимизга мувофиқ бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида расман огоҳлантириб, ўз сўзини якунлади.
Юқоридаги масалалар атрофлича мухокома қилиниб, қўйилган мухим вазифалар ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ 419-сонли Қонуни шу қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гафаров ҳамда Ўзбекистион Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи И.Пирматовнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш профилактика муассасалари раҳбариларига:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ 419-сонли Қонуни шу қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли Қарори ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаш;
Тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамшираларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг мазмун-мохияти ва унинг аҳамияти тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида семинарлар ўтказиш;
Порахўрлик ва таъмагирликка қарши курашиш борасида тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нопок шифокор ва ҳамшираларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаларни бекор қилиш;
Тиббиёт бирлашмаси биноларининг кириш жойиларига аҳоли кўринадиган жойларда “Коррупцияга қарши курашиш” мавзуларида тайёрланган банерлар осиб қўйиш;
Тиббиёт соҳасида фаолиятган барча тиббиёт ходимларидан порохўрлик ва таъмагирликни олдини олиш мақсадида кафолат хатилари олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ 2881-сон Қарори Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Махкамасининг 199 йил 12 январдаги 12-сонли қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг Фармон Қарор, Фармойишлари, топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор Фармойиши кўрсатма ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ кўрсатма ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарори ва кўрсатма топшириқлари шунингдек соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижросини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ушбу кенгайтирилган йиғилиш якуни билан қилинган ишлар тўғрисида маьлумотлар ва йиғилиш баёнларидан нусхаларни 2018 йил 25 июль кунига қадар бошқарманинг бош юрист маслахатчисига тақдим этилсин, шунингдек ҳар ой “Коррупцияга қарши ўтказилган йиғилиш баённомалари ҳар ойнинг якуни билан бошқарманинг бош юрист маслаҳатчисига тақдим этилсин.


  1. Download 82 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling