1-мавзу: Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида замонавий ёндашувлар: модулли-кредит тизими. Режа


Download 0.51 Mb.
bet18/19
Sana09.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1467214
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2.2.1 ECTS модул кредит

ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ЎҚУВЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

- Ўқув материалига оид тафовутларни таклиф этилиши;
- муаммоли вазиятларни тузиш;
- муаммонинг мавжудлигини аниқлаб бериш;
-муаммоли топшириқларни лойиҳалаш

- Ўқув материали моҳиятининг англаб етилиши;
- муаммоли вазият юзасидан фикрлаш;
- мавжуд билимлар ва тажрибани қайта тиклаш;
- муаммоли масалага ўтказиш;
- топшириқни бажариш

4.4. Эвристик ўқитиш методи[42].
Эвристик ўқитиш методини қўллашда ўқитувчи ўқувчилар билан ҳамкорликда ҳал этилиши зарур бўлган масалани аниқлаб олади.Ўқувчилар эса мустақил равишда таклиф этилган масалани тадқиқ этиш жараёнида зарурий билимларни ўзлаштириб оладилар ва унинг ечими бўйича бошқа вазиятлар билан таққослайди. Ўрнатилган масалани ечиш давомида ўқувчилар илмий билиш методларини ўзлаштириб тадқиқотчилик фаолиятини олиб бориш кўникмаси тажрибасини эгаллайдилар.
Таълим жараёнида тадқиқотчилик ўқитиш методини қўллашда ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

Ўқитувчи фаолиятининг тузилмаси

Ўқувчи фаолиятининг тузилмаси

- ўқувчиларга ўқув муаммосини таклиф этиш;
- ўқувчилар билан ҳамкорликда тадқиқот масаласини ўрнатиш;
- ўқувчиларнинг илмий фаолиятини ташкил этиш

- ўқув муаммолари моҳиятини англаб олиш;
- тадқиқот муаммосини ўқитувчи ва ўқувчилар билан биргаликда ўрнатишда фаоллик кўрсатиш;
- уларни ечиш усулларини топиш;
- тадқиқий масалаларни ечиш усулларини ўзлаштириш

Эвристик методи ўқитувчилардан ижодий хусусият касб этувчи юқори даражадаги билиш фаолиятини ташкил эта олиш кўникма ва малакаларига эга бўлишни тақозо этади. Бунинг натижасида ўқувчилар мустақил равишда янги билимларни ўзлаштира оладилар. Улар одатда юқори синф ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаларини ҳисобга олган ҳолда маълум ҳолатларда қўлланилади. Ушбу методлардан бошланғич синфларда фойдаланиш амалиётчи-ўқитувчиларнинг фикрларига кўра бир мунча мураккаб ҳисобланади. Бироқ узлуксиз таълим тизимига шахсга йўналтирилган таълимни фаол жорий этишга йўналтирилган ижтимоий ҳаракат амалга оширилаётган мавжуд шароитда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни тайёрлаш ўзига хос долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Шунга қарамасдан бу тасниф мактаб амалиётида бирмунча кенг тарқалган ва педагогик ҳамжамият томонидан эътироф этилган. Шунингдек буюк дидакт И.Я.Лернер асарлари асосида илмий тадқиқот ҳам амалга оширилган.
Хорижий таълимда тьютор, эдвайзер, фасилитатор ва модераторлик фаолияти[43].
Хорижий таълимда сўнгги йилларда бир қатор атамалар кенг ишлатилмоқда. Буларга тьютор, эдвайзер, фасилитатор ва модератор тушунчалари киради.
ТЬЮТОР - Tutorem-лотинча) устоз, мураббий вазифасини бажаради. Баъзи ҳолларда маъруза ўқитувчиси билан талаба орасидаги боғловчи ролини ҳам бажаради. Бунда маъруачи томонидан берилган билимларни кенг эгаллашда маслаҳатчи ва устоз ролини бажаради.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling