1-мавзу: Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида замонавий ёндашувлар: модулли-кредит тизими. Режа


Download 0.51 Mb.
bet11/19
Sana09.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1467214
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
2.2.1 ECTS модул кредит

Олий таълим.
Фрнацияда қуйидаги билим масканларида олий таълим берилади:
-Университетлар
-олий технология мактаблари
- олий муҳандислик мактаблари
- олий архитектура мактаблари
- олий тижорат мактаблари
- сиёсий фанлар олий мактаби
- олий педагогик ва филология билимгоҳлари
- олий тиббиёт ўқув муассасалари
- олий бадиий мактаблар
- малака ошириш олийгоҳлари.
Олий таълимда уч циклда билим берилади. Биринши цикл умумий, ёки техник, илмий соҳада олий маълумот олиш билан якунланиб, ўқиш 2 йил давом этади. Иккинчи циклда ўқиш 1 йил давом этиб, талабалар уни метриз, магистр даражалари билан якунлайдилар. Учинчи цикл 1-2 йил давом этиб, бунда:
-бирон-бир предметни чуқурлаштириб ўрганилганлиги учун диплом(бир йил);
- ихтисослаштирилган олий маълумот тўғрисида диплом (бир йил);
- учинчи цикл докторлик диссертацияси (1,2 йил);
- давлат докторлик диссертацияси - бирон-бир соҳани мукаммал ўрганиб, диссертация ёзиш каби ҳужжатлар олиш мумкин.
Францияда олий профессионал таълим бериш кейинги 30 йил давомида қарор топди. Бу қисқартирилган махсус таълим бўлиб, унда ўқиш 2 йил давом этади. Ўқув университетлар ёки техник лицейларда амалга оширилади. Унинг битирувчилари ишлаб чиқариш соҳасида, хизмат кўрсатиш соҳасида ва бошқаларда раҳбарлик лавозимларида ишлайдилар.
Францияда олий маълумот ва ихтисос берувчи олий технологик институтлар мавжуд. Улар одатда саноат, маиший хизмат кўрсатиш, информатика мутахассисликларига ихтисослаштирилган. Ўқиш муддати 2 йил бўлиб, дарслар ҳафтасига 30-35 соатни ташкил этади. 8 ҳафталик ишлаб чиқариш амалиёти ҳам ўтказилади.
Сиртқи таълим[25].
Фрнацияда сиртқи таълим 1 млн кишини қамраб олиши мумкин.
Сиртқи таълим хусусий ёки давлат таълим шохобчаларида амалга оширилиши мумкин. Мамлакатда миллий сирқи таълим маркази фаолият кўрсатмоқда, у 500 турдаги ўрта, олий профессионал маълумот беришни тавсия эта олади. Одатда таълимнинг бу тури оилавий шароит, иқтисодий шароитлар туфайли мактабда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган кишилар учун мўлжалланган. Сиртқи таълим катта ёшлилар узлуксиз таълимининг муҳим шохчаси бўлиб қолган.
1.2. Модулли таълимнинг аҳамияти ва моҳияти[26]













Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир.
Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган яъни билим беришга йўналтирилган бўлса, модулли ўқитишда таълим олувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади.
Модулли ўқитиш технологиясининг анъанавий ўқитишдан фарқли хусусиятларини қуйидаги жадвалда келтирдик.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling