1-Мавзу: Ўрнатилган тизимлар билан танишиш


Download 117.26 Kb.
bet1/3
Sana10.02.2023
Hajmi117.26 Kb.
#1185829
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу

1-Мавзу: Ўрнатилган тизимлар билан танишиш.

Режа:

КИРИШ

КИРИШ

 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу бевосита телекоммуникация соҳасида янги технологик ва дастурий ечимларни ишлаб чиқишни ва амалиётга тадбиқ этишни тақозо этади. Телекоммуникация соҳасида ва халқ хўжалигида бошқарув тизимлари бугунги кунда мухим ахамият касб этади. Барча халқ хўжалиги йўналишларини автоматлаштиришда ва бошқаришда бугунги кунда турли ўрнатилган тизимлар ва ўрнатилган бошқарув тизимлари кенг қўлланилади. Шу сабабли, ўрнатилган тизимларнинг тузилиши, ишлаш принциплари, ўрнатилган тизимларнинг аппарат ва дастурий таъминотини лойиҳалаш каби вазифаларни ўрганиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ўрнатилган тизимлар ва уларнинг дастурий таъминоти фани телекоммуникация ва халқ хўжалигида қўлланиладиган ўрнатилган тизимлар, уларнинг синфланиши, тузилиши, асосий вазифалари ва имкониятлари, уларнинг дастурий таъминотларини лойиҳалаш, яратиш ва уларни алоқа соҳасида қўлланилиши масалаларини ўз ичига олади.

Фаннинг мақсад ва вазифалари

Фаннинг мақсад ва вазифалари

 

Фанни мақсади - ўрнатилган тизим тушунчаси, ўрнатилган тизимларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари, ўрнатилган тизимларнинг синфланиши ва асосий қўлланилиш соҳалари, ўрнатилган тизимларнинг алоқа соҳасида тутган ўрни, қўлланилиши ва асосий вазифалари, ўрнатиладиган операцион тизимлар ва уларнинг тизимларни лойиҳалашда қўлланилиши, ўрнатилган алоқа тизимлари, уларнинг аппарат ва дастурий таъминотини лойиҳалаш, уларнинг қўлланилиши, вазифалари ва имкониятлари, таркибий ва ташкилий қисмлари ва уларнинг ишлаш тамойилларини ўргатиш ҳамда эгалланган билимлар бўйича кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси –ўрнатилган тизимлар, уларнинг телекоммуникацияда қўлланилиши, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожланишида тутган ўрни, ўрнатилган тизимларнинг асосий вазифалари ва имкониятлари, ўрнатилган тизимларни лойиҳалаш, моделлаштириш, қўллаш ва таҳлил қилиш бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.


Download 117.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling