Тизим тушунчаси Ахборот тизимлари


Download 37.06 Kb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi37.06 Kb.
#1050237
  1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу


1-мавзу. Бухгалтерия ҳисобида ахборот тизимларидан фойдаланиш



  1. Тизим тушунчаси

  2. Ахборот тизимлари



1. Тизим тушунчаси

Т изим(система) деганда, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатувчи элементлар(объектлар) мажмуаси тушунилади. Демак, ҳар қандай тизим бирор бир аниқ мақсад йўлида ҳизмат қилади. Масалан, сизга маълум бўлган шахар телефон тармоқлари тизими, инсондаги юрак қон-томир тизими, асаб тизими ва бошқалар сунъий яратилган ва табиий тизимларга мисол бўла олади. Уларнинг ҳар бири тизимга қўйиладиган барча шартларга жавоб беради, яъни ҳар бири ўзига ҳос ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатади ва тизимни ташкил этучи элементлардан иборат.


Қуйидаги жадвалда элементлари ва асосий мақсади кўрсатилган тизимларга яна бир нечта мисоллар келтирилган.

Тизим турлари

Тизимнинг элементлари

Тизимнинг асосий мақсади

Корхона

Одамлар, қурилмалар материаллар, бино ва бошқалар.

Махсулот ишлаб чиқариш.

Компьютер

Электрон ва электромеханик ускуналар.

Маълумотларни қайта ишлаш

Телекоммуникацион тизим

Коммуникация воситалари, алоқа каналлари, қурилмалар.

Алоқа каналларини ўзаро боғлаш ва маълумот алмашувини таъминлаш.

Ахборот тизими

Компьютерлар, компьютер тармоқлари, одамлар, ахборот ва дастурий таъминот ва бошқалар.

Маълумотларни яратиш, йиғиш, қайта ишлаш ва масофага узатиш.

Информатикада «тизим» тушунчаси кўпроқ техник воситалар, асосан компьютерлар ва мураккаб объектларни бошқаришга нисбатан ишлатилади. «Тизим» тушунчасига «ахборот» сўзининг қўшилиши унинг белгиланган функциясини ва яратилиш мақсадини аниқ акс эттиради.



  1. Download 37.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling