1-мавзу. “Солиқ назарияси ва тарихи” фанининг предмети, мазмуни ва ўрганиш усуллари
Фанининг бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги
Download 57.5 Kb.
|
1 мавзу
1.2. Фанининг бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги
Солиқ муносабатларига доир билимларни ўрганиш бошқа фанлардан ҳам хабардор бўлишни талаб этади. Жумладан, «Иқтисодиёт назарияси», «Молия назарияси», «Молия», «Молиявий менежмент» ва «Солиқлар ва солиққа тортиш» каби фанлар шулар жумласидандир. Фаннинг иқтисодий таълимотлар тарихи билан боғлиқлик жиҳати шундан иборатки, агарда «Иқтисодий таълимотлар тарихи» фани ўз предметида асосан жамият тараққиёти даврларида улардаги муаммоларни ечиб беришга қаратилган турли шахсларнинг иқтисодий фикрларини, ғояларини, турли назарияларни ўрганса, «Солиқ назарияси» фани ҳам ўз предметини ўрганишда солиқларга тегишли бўлган турли хил ғоялар ва назарияларни ўрганади. «Солиқ назарияси» фани «Иқтисодиёт назарияси» фани билан чамбарчас боғлиқдир ва унинг махсус бўлими, яъни чуқурлаштирилган, кенгайтирилган бўлимидир. Чунки «Солиқ назарияси» қонуниятлари умумиқтисодий назария қонуниятларидан четга чиқмасдан, уларга асосланади. Шунингдек, мазкур фан «Молия назарияси» фани билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун молия ҳам, солиқ ҳам пул муносабатларини ифодалайди. Уларнинг иккаласи учун ягона асос пул муносабатларининг мавжудлигидир. Лекин Солиқ назарияси ўзига хос бўлган пул муносабатларини, яъни солиқ тўловчилар билан давлат ўртасидаги мажбурий пул муносабатларини ўрганади. Солиқ менежменти фани билан «Солиқ назарияси» фанининг боғлиқлиги шундан иборатки, Солиқ менежменти фанида солиқ ишини ташкил этиш давлат нуқтаи-назаридан ёки давлат миқёсида ва корхона миқёсида олинадиган бўлса, Солиқ менежменти ишларини ташкил этиш назариялари солиқ назариясининг ажралмас қисмини ташкил этади. Фан шунингдек, Солиқлар ва солиққа тортиш фани билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. «Солиқ назарияси» фани ўз предметини ўрганар экан, биринчи навбатда бугунги кундаги мамлакатимиз солиқ тизими билан ҳамнафас бўлиши лозим. Бунда амалдаги солиқ механизмининг назарий масалалари очиб берилади. Шунингдек, «Солиқ назарияси» фани Чет мамлакатлар солиқ тизими, Давлат бюджети, Бухгалтерия ҳисоби назарияси каби фанлар билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Download 57.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling