1. Молия фанининг предмети ва вазифалари.
Бозор муносабатларига ўтиш – ҳозирги кунда кўпчилик давлатлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурининг асосий мазмунини ташкил этади. Бозор муносабатларига ўтиш инсоннинг ижодий ва меҳнат салоҳиятини намоён қилишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади.
Шу борада муҳим масалалардан бири: давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли, янги пайдо бўлаётган
нодавлат, яъни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган ва аҳолига хизмат кўрсатаётган хусусий, акционерлик, коллектив ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш
билан аралаш, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришдир. Мамлакатимизда молиявий муносабатларнинг ижтимоий аҳамияти катта. Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта
бизнесни ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда бўлиб, инвестицияларни жалб этиш ва бошқалар молия муносабатларининг бевосита вазифаси ҳисобланади.