Молия асослари фанининг предмети ва вазифалари. Молиянинг объектив зарурлиги ва унинг


Download 34.85 Kb.
bet4/7
Sana18.01.2023
Hajmi34.85 Kb.
#1099888
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу Моля асослар фанига кириш (2)

Умумдавлат молиявий назоратини хокимиятининг қонун чиқарувчи органи-Олий Мажлис хамда молия, солиқ, кредит муассасалари, давлат қўмиталари, махаллий бошқарув органлари бўлимлари амалга оширилади.Буларнинг мухим функцияси молиянинг холати устидан давлат маблағларининг сарфланиши устидан назорат олиб боришдир.
Маъмурий молиявий назоратни вазирликлари ва бошқармаларнинг назорат тафтиш бўлимлари амалга оширади. Бу органлар қуйи корхона ва муассасалар молиявий хўжалик фаолиятининг текширувини амалга оширадилар.
Ички хўжалик молиявий назоратини корхона, муассасаларининг молиявий хизматларини (муносибат, молия бўлимлари) томонидан амалга оширилади. Уларнинг функцияларига корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини хамда унинг таркибий бўлинмаларини текшириш киради.
Жамоат молиявий назоратини алохида жисмоний шахслар ихтиёрий равишда бажаради.
Мустақил молиявий назоратни аудиторлик фирмалари амалга оширилади. Назорат объекти бўлиб барча иқтисодий субъектларнинг фаолияти хисобланади.
Амалга ошириш муддатидан келиб чиқиб, молиявий назорат бирламчи, жорий ва якуний назорат турларига бўлинади.
Бирламчи молиявий назорат корхоналар молиявий режаларини, бюджет ташкилотларининг сметаларини, бюджетлар лойихаларини ва бошқаларни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш босқичларида бажарилади. У хўжалик операцияларини амалга ошириш ва моддий, меҳнат хамда молиявий ресурслар норационал сарфланишнинг олдини олиш ва шу билан бирга фаолиятига бевосита, билвосита зарар етказилишини бартараф қилишга ёрдам беради.
Жорий молиявий назорат молиявий режаларнинг бажарилиши, хўжалик молиявий операцияларнинг бориши жараёнида амалга оширилади.Унинг вазифаси қилинган харажатлар, олинган даромадларнинг тўғрилиги, қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини, бюджет билан алоқаларнинг тўлалиги ва муддатидалигини ўз вақтида назорат қилишдан иборат. Мазкур назорат молия хизматлари томонидан хар куни йўл қўйилган хатоликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилади. Оперативлик ва мослашувчанлик бу жараёнда биринчи даражали ахамият касб этади.

Download 34.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling