1-мавзу. “Суд ва ҳУҚУҚни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, предмети ва тизими


Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий функциялари


Download 46.67 Kb.
bet3/7
Sana09.04.2023
Hajmi46.67 Kb.
#1345680
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу маъруза матни (1)

Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий функциялари:
- конституциявий назорат;
- одил судлов;
- суд қарорларини ижро этиш;
- судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
- прокурор назорати;
- жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш;
- жиноят ишлари бўйича юридик ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш.






  1. Конституциявий назорат – бу давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг конституциявий кўрсатмаларга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатларини ва хатти-ҳаракатларини аниқлаш, шунингдек, аниқланган четга чиқишларни бартараф этиш бўйича чораларни кўриш орқали Конституциянинг устунлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг функцияси.

Бу функция Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди зиммасига юклатилган.

  1. Одил судлов деганда, қонунга ва у билан белгиланган тартибга қатъий риоя қилган ҳолда жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишларини кўриб чиқиш орқали турли низоларни ҳал қилиш тушунилади. Одил судловни амалга ошириш функцияси судларга юклатилган. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

  2. Суд қарорларини ижро этишю Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт..

  3. Судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш – бу судлов фаолияти, унинг кадрлар захирасини шакллантириш, судлар, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш  учун тегишли чораларни кўриш. Ушбу функцияни амалга ошириш бир қатор органлар зиммасига юклатилган. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси.)


  4. Download 46.67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling