Қаерда? Қачон? - зарурат бўлган ҳар қандай жойда;
Қандай қилиб? - минимал вақт сарфлаб, тез ва соз;
Қанча? - тест ўтказувчиларнинг сони ва имкониятига қараб;
Ким билан? - шу фирма ходимлари билан .....
Демак, маркетинг хизматида жавоб берилиши зарур бўлган саволлардан кўриниб турибдики, ҳар бир саволга бериладиган жавобнинг оркасида конкрет одамлар, уларнинг қобилиятлари, манфаатлари ва иш унуми ётади. Шунинг учун бу соҳада психологик хизмат зарур.
Иккинчи соҳа - кадрлар ва улар билан бевосита ишлаш соҳаси. Бу кадрларни ишга жалб этишда билиш зарур бўлган қобилиятлар ва шахсий фазилатлардан тортиб, уларни тўғри йуналтириш, ўз жойига қўйиш, ташкилот доирасида гуруҳларни шакллантириш, ходимларга маълумотларни ўз вақтида етказиш билан боғлиқ кадрлар сиёсатини олиб боришга алоқадор хизматдир. Психолог бу ўринда асосан маслаҳатчи - консультант ва эксперт сифатида рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |